Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
sanoatni rivozhlantirishda paxta-toqimachilik korxonalarini klasterlashning tashkilij - iqtisodij mexanizmini takomillashtirish
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимиз пахта-
тўқимачилик тармоғида кластерларни ташкил этиш ва самарали фаолиятини амалга ошириш бўйича олинган натижалар асосида: ―REAL TEKS TASHKENT‖ MChJ пахта-тўқимачилик корхонаси инновацион тавсифдаги кластери ишлаб чиқариш самарадорлиги коэффициентларининг 1,17≤С о ≤1,35 оралиқ даражаларини таъминлаш орқали кластерлашдаги инвестиция оқимларини бошқа соҳа ва тармоқларга ўтиб кетишининг олдини олиш таклифи Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясининг 6-бандидаги ―Тўқимачилик саноатини узоқ муддатли техник-иқтисодий ривожланишининг мақсадли парамертларини‖ белгилаш бўлимида фойдаланилган. (―Ўзтўқимачиликсаноат‖ уюшмасининг 2022 йил 20 январдаги ДМ-24 сонли маълумотномаси). кластер тузилмаси таркибидаги амалдаги корхоналар ихтиѐридаги бўш турган ишлаб чиқариш қувватларидан ҳамкор корхоналар томонидан ижара 11 асосида фойдаланишнинг оптимал нисбатлари (L ўз ≥75%, L ижара ≤25%)да фаолиятнинг ташқи омилларга боғлиқлигининг энг кучсиз (0,75) даражасини таъминлаш орқали кластер ишлаб чиқаришининг тўлиқ циклини ташкил этиш таклифи ―Ўзтўқимачиликсаноат‖ уюшмаси таркибига кирувчи ―Нишон кластер Теххизмат МТП‖ корхонаси фаолиятига жорий этилган (―Ўзтўқимачиликсаноат‖ уюшмасининг 2022 йил 20 январдаги ДМ-24 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиѐтга жорий этилиши натижасида ―Нишон кластер Теххизмат МТП‖ корхонасининг даромади 11,6 млрд. сўмга ортди; ишлаб чиқариш ташкилий тузилмасини муқобиллаштириш, ердан фойдаланиш ҳуқуқини гаровга қўйиш имкониятини бериш, пахта- тўқимачилик кластерлари хомашѐ таъминоти учун ажратилган ер майдонларига кластер ва фермер хўжаликлари томонидан эгалик қилишнинг E к =60%; E ф =40% нисбатини таъминлаш орқали хомашѐ таъминоти барқарорлиги ҳамда фермер хўжаликлари манфаатдорлигига эришиш бўйича берилган таклиф ―Ўзтўқимачиликсаноат‖ уюшмаси таркибига кирувчи ―ASAKATEXTILE‖ MChJ фаолиятига жорий этилган (―Ўзтўқимачиликсаноат‖ уюшмасининг 2022 йил 20 январдаги ДМ-24 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиѐтга жорий этилиши натижасида ―ASAKATEXTILE‖ MChJ кластерлаштириш жараѐнида бириктирилган ерларнинг 40 фоизи ―Водий баҳори‖, ―Лазизхон ота‖ каби фермер хўжаликларига берилиши корхонада ишлаб чиқариш харажатларини 9,14 млрд. сўмга қисқартириш имконини берган; пахта-тўқимачилик тармоғи кластерларида ишлаб чиқариш ҳажми ва қувватларидан фойдаланишни оширишга йўналтирилган комплекс усуллар асосида тармоқ иқтисодий фаолиятининг 2030 йилга қадар прогноз параметрлари бўйича берилган таклифлар ―Ўзтўқимачиликсаноат‖ уюшмаси таркибига кирувчи ―REAL TEKS TASHKENT‖ MChJ фаолиятига жорий этилган (―Ўзтўқимачиликсаноат‖ уюшмасининг 2022 йил 20 январдаги ДМ- 24 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлардан ―REAL TEKS TASHKENT‖ MChJ корхонасини қувватларни мувофиқлигини таъминлаш ҳамда тайѐр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш параметрлари асосида ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва ушбу прогнозга кўра ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 1,75 марта ошиши ҳисоблаб чиқилган. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling