Тошкент давлат техника университети


+ўзғалмас стационар назорат


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/50
Sana25.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1065070
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50
Bog'liq
Машиналар пухталиги 2

+ўзғалмас стационар назорат – маҳсус жихозланган участкаларга 
ўтказилади, керакли назорат ўлчовчи ускуналар билан таъминлайди, меҳнат 
унумдорлигини оширади ва назорат вақтида меҳнат сарфини камайтиради. 
Шунингдек қўзғалмас (стационар) назоратда назорат участкасига 
бериладиган маҳсулотнинг иш ҳажми ошади ва таъмирлашдаги ѐки йиғишдаги 
иш жойида ѐрдамчи ишлаб чиқариш майдонига талаб ошади. 
Шунинг учун маҳсулот сони, махсус участка назоратини аниқлашда техник, 
технологик ва иқтисодий мезонлар ҳисобга олинади. 
+ўзғалувчан назорат – катта ҳажмдаги деталлар ва йиғма бирикмалар 
(каркаслар, рамалар, корпуслар ва бошқа шу кабилар) таъмирлашда ва йиғишдаги 
иш жойининг айнан ўзида ўтказилади. 
Бундай назоратда ишлаб чиқаришни ва шу маҳсулот нуқсонларини 
аниқлашнинг сифати камайиши мумкинлигига қарамай, қўшимча ишлаб чиқариш 
майдонига талаб камаяди ва юк ташиш ҳажми қисқаради. 
Маҳсулотнинг қамраб олиш даражасига кўра назорат икки гуруҳга 
бўлинади: 
Бир бошдан (ялпи) назорат қилиш муҳим (жавобгар) деталларни, бу 
деталларнинг таъмирлангандан кейинги ѐки эҳтиѐт қисмларнинг йиғишга 
келганда ўтказиладиган назорат, таъмирлар орасидаги давр (катта меҳнат сарфига 
қарамасдан) таъмир сифатини оширишдаги ва машиналарни ишончли ишлашини 
таъминлашдаги асосий фактордир.
Танлаб (алоҳида) назорат ўтказиш катта хажмдаги эхтиѐт қисмларни 
қабул қилишда, бир хилда таъмирланган деталларни назорат қилишда, 
корхоналардан маҳсулотларни қабул қилишда ва тайѐр маҳсулотларни 
буюртмачига беришда қўлланилади. 
Хўжаликлардаги техникаларни таъмирлаш устахоналарида техник 
назоратни ташкил қилишнинг уч шакли қўлланилади. 


Боғлиқ (алоқадор) назорат–бунда назоратчи, цех, бўлим ѐки участка 
бошлиғига бўйсинади. Махсус таъмирлаш корхоналарида назоратчи бундай 
назоратни цех, бўлим ѐки участка ичида ўтказади. Умумий таъмирлаш 
корхоналарида эса бундай назоратни механик ва участка усталари, маҳсулот 
сифатига жавоб берувчи шахслар ҳамда таъмирловчи ишчилар ўтказадилар. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling