Тошкент давлат техника университети
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Машиналар пухталиги 2
Лойиҳа мазмуни ва уни ишлаб чиқиш тартиби. Лойиҳи янги қурилиш ѐки
корхонани қайта қуриш билан боғлиқ бўлган бутун масалалар комплексини қамрайди ва қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: технологик, сантехника, энергетика, қурилиш ва иқтисодий. Барча қисмлар ўзаро боғланган бўлиб, технологик қисм етакчи қисм ҳисобланади. Лойиха технологик қисмининг иш чизмалари таркибига ишлаб чиқариш биноларининг ускуналар жойлаштирилган режалари ҳам киради. Уларда қурилиш конструкциялари ускуна ва алоқа йўлларининг барча турлари, санитария-техник, энергетика ва бошқа қурилмалар билан боғланган бўлиши керак. Технологик иш лойихаси шундай ҳолларда ишлаб чиқиладики, бунда қурилиш майдончаси ѐки линия иншоотлари учун трасса танлаш, манбалар ва таъминлаш усулларини танлаш, шунингдек асосий техник ечимларни танлаш ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун лойиҳалаш ва қидирув ишларини олдиндан бажарилиши талаб қилинмайди. Бу масалаларни ҳал этилиши маҳаллий қурилиш шароитлари, шунга ўхшаш объектларни лойихалаш тажрибаси ва мос бўлган намунали ѐки такрор қўллаш тавсия қилинган якка тартибда лойиҳаларнинг мавжудлиги билан олдиндан белгилаб қўйилади. Бундай такомиллаштириш лойихасини бажаришда қуйидагиларга эга бўлиш керак: таъмирлаш корхонаси раҳбарининг такомиллаштириш лойиҳаси бўйича таклифи (такомиллаштиришдан мақсад) технологик ва кўтариш-ташиш ускуналарининг ейилиш даражаси (физик ва маънавий), ундан фойдаланиш мумкинлиги, электр қурилмалар қуввати ва баланси нарҳи кўрсатилган ахборотнамалар. Қуйидагиларни ҳам ҳисобга олиш лозим: 1) участканинг ускуналар жойлаштирилган режасини тузиш. Бунда қайта қуриладиган участка кенгайтирилиши мумкин бўлган майдонча белгиланган бўлиши керак (агар лойихалашда зарур бўладиган бўлса); 2) иш турлари бўйича маҳсулот бирлиги учун корхонада кучга эга бўлган вақт нормалари (агрегатлар, автомобилларни қисмларга ажратиш- йиғиш, кабиналарни таъмирлаш, металларни суюқлантириб деталларни қоплаш ва ш.к.) ва бажариладиган иш хажми нормаларини ортиғи билан бажариш; 3) участканинг ишлаш тартиби; 4) материаллар сарфи; 5) саноат биносининг таърифи (устунлар тури, ѐпма кўриниши; пол номи, парда деворлар лойхаси ва ш.к.); 6) сув, буғ ва сиқилган ҳаво сарфи; 7) шамоллатиш лойихасининг таснифи ва ҳолати; 8) ишчиларнинг руйҳатда кўрсатилган сони; 9) маҳсулот таннархининг режа ва ҳисобот калькуляцияси. Бу маълумотлар барчаси қайта қуриладиган объектни текшириш натижасида олинади ва ундан лойиҳа хисобларида фойдаланилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling