1.1. Машғулот ўтказиш жойи
Атроф муҳит гигиенаси кафедраси
Мутахассисликка кириш фани тиббий-профилактика факультети талабалари учун гигиенага доир билимларни олишдаги пропедевтика-бошланғич фан ҳисобланиб, унда талабалар атроф муҳит тушунчаси, атроф муҳитнинг физикавий, кимёвий, биологик, ижтимоий омиллари ва бу омилларнинг инсон организми учун аҳамияти, ҳамда уларни текшириш ва баҳолашга доир илк билимларни беради. Атроф муҳит гигиенаси кафедрасида олинган билимлар бўлажак санитария соҳасидаги врачларнинг амалий иш фаолиятининг асосидир.
1.3. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Мутахассисликка кириш фанини ўқитиш талабаларнинг физика, кимё, биология, анатомия ва одам физиологиясининг асосларини ўрганишда олган билимларига асосланади. Олинган билимлар талабалар томонидан кейинчалик мутахассислик фанларга доир кафедраларда фойдаланилади.
2. НАЗАРИЙ ҚИСМИ
2.1. МАШҒУЛОТ МАЗМУНИ
Огоҳлантирувчи ва жорий санитария назорати
Давлат санитария-эпидемиология хизмати муассасалари ўз фаолиятида огоҳлантирувчи ва жорий санитария назоратини олиб борадилар.
Огоҳлантирувчи санитария назорати, санитария назорати ишининг барча тармоқлари; маиший-коммунал, жамоат бинолари, дам олиш, ўкув бинолари, болалар муассасалари, жисмоний-тарбия ва спорт иншоатлари, саноат корхоналари, ишлаб чиқариш цехлари, агрегатларни қайта жиҳозлаш, технологик жараёнга ўзгартиришлар киритиш, янги технологик жиҳозларни, технологик жараёнларни ишга тушириш ва бошқалар, ҳамда аҳоли турар жой бинолари қурилишини режалаштириш ва ободонлаштириш ва ҳоказоларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |