Тошкент Давлат Тиббиёт Академияси
Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар:“думалоқ стол”
Download 75.57 Kb.
|
5 амалий машғулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Таҳлилий қисм 3.1. Вазиятли масалалар Вазиятли масала № 1.
- Вазиятли масала № 2.
2.2.Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар:“думалоқ стол”
“ДУМАЛОҚ СТОЛ” УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ. Усул талабаларнинг илк билимларни назорат қилиш учун ҳам, ўтилган материалларни мустаҳхкамлаш учун ҳам қўлланиши мумкин. Гуруҳни 2-3 тадан қилиб кичик гуруҳларга (КГ) бўулинади ва ҳарбир кичик гуруҳ талабаларига саволлар ёзилган варақларни тарққатиб, 1-2 дақиқа давомида берилган саволга ёзма жавобни ёзиш ва бу варақни бошқа гуруҳ талабаларига узатиш ва улардан уларнинг варақкларини олиб у ердаги саволга жавоб бериш вазифаси берилади ва ҳ.к. Шундай қилиб, агар 6 та кичик гуруҳча ташкил этилган бўлса (битта столда 2 тадан талаба), ҳарбир варақдаги саволга 6 тадан жавоб ёзилган бўлиши керак. 12 дақиқадан сўнг ўқитувчи тарқатилган варақларни йиғиб олади ва ҳарбир варақдаги жавобларни овоз чиқариб ўқийди ҳамда жавобнинг тўғри ёки нотўғрилиги қараб жавоб берган кичик гуруҳ талабаларига баҳо қўяди. Ишни осонлаштириш учун ҳарбир кичик гуруҳни рақамлар билан номерланади, шунда олинган жавобларга мувофиқ уларга баҳо қўйиш осонлашади. Қайси гуруҳдаги талабалар 6 та саволга тўғри жавоб берган бўлсалар юқори балл оладилар, 4 ёки 5 та саволга тўғри жавоб берганлар эса "яхши", 3 та саволга тўғри жавоб берганлар "қониқарли", 3 тадан кам саволга тўғри жавоб берганларга эса "қониқарсиз" баҳо қўйилади 3. Таҳлилий қисм 3.1. Вазиятли масалалар Вазиятли масала № 1. Темир бетон ишлаб чиқариш заводида 1-сонли цехни қайта қуриш лойиҳаси режалаштирилмоқда. Реконструкцияда қуйидаги ҳолатлар кўзда тутилган: янги технологик йўл ўтказиш, янги вентиляция тизимини ўрнатиш, маиший хоналарни қайта жиҳозлашни ишлаб чиқиш. Реконструкция лойиҳаси тасдиқлатиш учун ДСЭНМ га қуйидаги ҳужжатлар топширилди: корхонанинг кузатув хати заводнинг бош режаси махсус жиҳозланган цех режаси маиший хоналарни қайта жиҳозлаш ва жойлаштириш режаси. Лойиҳа материаллари тўлиқлигини баҳоланг. Вазиятли масала № 2. К номли микрорайонига янги болалар боғчасини қуриш режалаштирилмоқда. ДСЭНМ га қуйидаги лойиҳа ҳужжатлари тақдим этилди: ер майдони олиш ҳақида далолатнома ер майдони режаси бинолар режаси қаватлар режаси овқатланиш блоки режаси канализация ва сув таъминоти чизмаси Лойиҳа материалларини тўлиқлигини баҳоланг. Download 75.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling