Тошкент давлат транспорт университети Ma’ruza metrologiyaning asoslari. Oʼlchashlarning turlari va usullari. Oʼlchash vositalari. Oʼlchash turlari va vositalari. Meʼeriy metrologik taʼriflash. Universal oʼlchash vositalari


Ўлчаш воситаларининг метрологии кўрсаткичлари


Download 0.68 Mb.
bet4/9
Sana13.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1000069
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2.Maruza MCC (2)

Ўлчаш воситаларининг метрологии кўрсаткичлари
Ўлчаш асбобининг метрологик кўрсаткичларига шкаланинг бўлинмаси қиймати, шкаланинг бошланғич ва охирги қийматлари, ўлчаш диапазони, ўлчаш чегараси, ўлчаш нисбати каби кўрсаткичлар киради.
Кўрсатувчи асбобнинг ҳисоб қурилмаси шкала ва стрелка ёки ёруғлик нурли кўрсаткичдан тузилган. Шкаладаги сонли қийматлар кўрсатилган белгилар шкаланинг сонли белгилари дейилади.
Шкаланинг икки қўшни белгилари орасидаги оралиқ шкаланинг бўлинмаси дейилади.
Шкаланинг икки қўшни белгисига мос келган катталик қийматлари айирмаси шкала бўлинмасининг киймати дейилади.
Ўлчанаётган катталикнинг шкалада кўрсатилган энг кичик қиймати шкаланинг бошланғич киймати, энг катта қиймати эса шкаланинг охирги киймати дейилади.
Шкаланинг унинг бошланғич ва охирги қийматлари билан чегараланган оралиғи кўрсатувлар диапазони ёки ўлчаш диапазони дейилади.
Ўлчаш диапазонининг энг кичик ва энг катта қийматлари ўлчаш чегаралари дейилади.
Ўлчаш нисбати (ёки асбобнинг сезгирлиги) - ўлчаш асбоби кўрсатадиган сигнал ўзгаришининг уни келтириб чиқарувчи ўлчанадиган катталик ўзгаришига нисбатини билдиради.
Ўлчаш асбобининг абсолют хатолиги деб асбоб кўрсатиши билан ўлчанадиган катталикнинг ҳақиқий қийматлари орасидаги фарққа айтилади.
Катталикни ўлчаш нати­жасида олинган қиймат билан катталикнинг ҳақиқий қийматлари ораси—даги айирма ўлчашдаги хатолик дейилади.
Бунга ўлчаш даги ўрнатиш хатолиги, созлаш хатолиги, ҳарорат таъсиридан хатоликлар ва бошка хатоликларнинг йиғиндиси киради.
Ўлчаш воситаларининг аниклик синфи ўлчаш воситаларининг умумлашган таснифи бўлиб, рухсат этилган асосий ва қўшимча хатоликларнинг чегаралари билан белгиланади.
Аниқлик синфи баъзи бир ўлчаш во ситалари учун стандартларда курсатилиши мумкин.
Ўлчаш кучи - ўлчанадиган детал билан улчащ. асбоби контактда бўлганда асбобнинг ўлчаш чизиғи бўйлаб деталга таъсир этувчи кучдир.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling