Тошкент давлат транспорт университети Ma’ruza metrologiyaning asoslari. Oʼlchashlarning turlari va usullari. Oʼlchash vositalari. Oʼlchash turlari va vositalari. Meʼeriy metrologik taʼriflash. Universal oʼlchash vositalari


Download 0.68 Mb.
bet2/9
Sana13.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1000069
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2.Maruza MCC (2)

Ўлчаш натижаси - ўлчанаётган катталикнинг сон қийматини ўлчаш бирлигига кўпайтмаси кўринишида ифодаланади, яъни:
Х=n·[x]
Х - ўлчанадиган катталик;
n - ўлчанаётган катталикнинг қабул қилинган ўлчов бир лигидаги сон қиймати;
х-ўлчаш бирлиги.
Ўлчовлар, ўлчаш усуллари ва воситалари ёрдамида машинасозликда маҳсулот (детал)нинг чизиқли ва бурчак ўлчамлари, юзаларининг шакли ва уларнинг ўзаро жойлашишидан оғиши ўлчанади. Бу ўлчов турлари умумий ҳолда чизиқли ва бурчак ўлчашлар бевосита ва билвосита бўлиши мумкин.
Ўлчаш турлари
Бевосита ўлчаш
Билвосита ўлчаш
Мажмуий ўлчаш
Бевосита ўлчашда қидиридаётган катталик қиймати бевосита тажриба натижаларидан аниқланади.
узунлик, чизиқли ўлчам, штангенциркул ёки микрометр ёрдамида ўлчанади.
Билвосита ўлчашда қидирилаётган катталик қиймати бевосита ўлчанадиган катталик қиймати билан мазкур қиймат орасидаги боғланиш орқали топилади.
конус бурчагини иккита нормал кесимда, конус диаметрини ва улар орасидаги масофани ўлчаш орқали топиш мумкин.
Мажмуий ўлчаш - бир неча номдош катталикларнинг бирикмасини бир вақтда бевосита ўлчашдан келиб чиққан тенгламалар тизимини ечиб, изланаётган қийматни топиш.
Билвосита ўлчаш аниқлиги бевосита ўлчашдагига қараганда юқори бўлади.
Ўлчаш аниқлигини ошириш учун ўлчашнинг бевосита баҳо бериш ва ўлчов бирлиги билан солиштириш усуллари билан амалга оширилади. Бевосита баҳо бериш усули билан ўлчанганда ўлчанадиган катталик қиймати тўғридан-тўғри ҳаракатланадиган ўлчаш асбобларининг кўрсатиши бўйича аниқланади.
Масалан, вал диаметрини штангенциркул билан ўлчаш. Ўлчов бирлиги билан солиштириш усули ўлчанадиган катталикни маълум ўлчов билан таққослашга асосланган. Бу усул нисбий усул деб аталади.
Ўлчаш натижасида маҳсулот (детал)нинг миқдорий тавсифи аниқланади.
Текшириш (назорат) деганда маҳсулот (детал) нинг ўлчамларини берилган жоизликка (допускка) жавоб беришини аниқлаш тушунилади.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling