Тошкент давлат транспорт университети “Тeмир йўл муҳандислиги”
Пойдеворларни монтаж қилиш
Download 0.97 Mb.
|
QMITM Kurs ishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3.2. Устунларни монтаж қилиш
2.3.1. Пойдеворларни монтаж қилиш
Пойдеворларнинг монтажи ер ости қисмини танлаш даврида алоҳида оқимда амалга оширилади. Хандак остининг белгилари нивелир ёрдамида текширилиб пойдеворлар ўрни аниқланади ва жойдаги қозиқлар ёрдамида белгилаб қўйилади. Монтаж қилишдан аввал пойдеворларга режа белгиси чизиб чиқилади. Сўнгра пойдеворларни кран ёрдамида кўтариб лойиҳа жойига ўрнатилади. Бунда пойдеворларга чизилган режа белгилари бинонинг тақсимловчи ўқларига мос тушиши керак. Монтаж қилинаётган пойдеворларнинг режадаги ўрни теодолит билан баландлик белгиси эса нивелир ёрдамида текшириб борилади. 2.3.2. Устунларни монтаж қилиш Монтаж ишларини бажаришдан аввал пойдеворларни лойиҳа белгисига ўрнатиш, уларни грунт билан атрофини тўлдириш ва устунлар қиррасига ўрнатиш, ўқларига мос равишда белгилаш, пойдеворларни ифлосланмаслик чораларини кўриш, машина ва кранлар учун технологик йўлларни, монтаж зонасига барча керак бўлган монтаж мосламалари ва асбобларини келтириш ишлари бажарилади. Пойдеворларни тайёрлашда монтажчилар стакан тубини тозлайдилар, белгиларни тиклайдилар, уни туби қийматини лойиҳага мослиги текширадилар ва инвентар фиксаторларни ўрнатадилар. Устунларни лойиҳа белгисига ўрнатишда армобетон тагликлар ишлатилади. Тагликлар ўлчамлари 100х100х20(30)мм бўлиб, уларни 1мм пўлат симли 10х10мм тўрни маркаси М200 бўлган қоришма билан жойда тайёрланади. Армобетон тагликларни стаканли пойдевор тубига ўрнатилгандан сўнг, инвентар фиксатор ўрнатилади, улар устун остини лойиҳа белгисида сақлаш ва вертикал ҳолатни таъминлаш учун қўлланилади. Устунларни вертикал ҳолатда ўрнатилгандан кейин, уларни поналар ёрдамида мустаҳкамланади ва строповкалардан бўшатилади. Устун ва стаканли пойдевор чокига ишлов беришда улар оралиқ бўшлиги бетон қоришмаси билан тўлдирилади, зичланади. Бетон марка мустаҳкамлигини 50% дан ошгандан сўнг поналар чиқарилиб олинади, унинг ўрнини бетон қоришмаси билан тўлдирилади. Устунларни монтаж қилиш схемаси 4- расмда кўрсатилган. 4- расм. Устунларни монтаж қилиш схемаси. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling