Тошкент давлат транспорт университети “Тeмир йўл муҳандислиги”


Қоплама конструкцияларни монтаж қилиш


Download 0.97 Mb.
bet4/7
Sana22.01.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1109610
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
QMITM Kurs ishi

2.3.3. Қоплама конструкцияларни монтаж қилиш
Қоплама конструкцияларга стропил фермалар ва том ёпма плиталар киради. Қоплама конструкцияларини монтажидан аввал устун ва стакан пойдевори чоклари орасидаги бетон лойиҳада кўрсатилган мустаҳкамликка 70% эришган бўлиши керак.
Қоплама конструкциялари тўғридан- тўғри транспорт воситаларидан ёки тахланган жойидан монтаж кранлари билан олиб монтаж қилинади.
Қоплама конструкциялари бўйлама ва кўндаланг усулда монтаж қилинади. Бўйлама усулида кран монтаж ячейкасидан ташқарида жойлашган. Кўндаланг усулида монтаж крани ячейкаси ичида жойлашади.
Энг биринчи стропил фермалар монтаж қилинади, уларни турғунлиги инвентар якор ёки устунларга расчалкалар билан бикир боғланиши орқали эришилади. Бунда махсус кондуктор ёки расчалкани фермага бирлаштирилган нуқтаси таянч жойидан 3м дан кам бўлмаслиги керак. Вактинчалик мустаҳкамлаш учун ишлатилган расчалка ёки кондуктор конструкция тўлиқ пайвадлангандан кейин олинади. Қоплама конструкцияларни монтаж қилиш схемаси 5-расмда кўрсатилган.

5- расм. Қоплама конструкцияларни монтаж қилиш схемаси.

  1. Ишларнинг меҳнат сарфи ва машина вақти сарфини ҳисоблаш

Меҳнат ҳаражатлари ва машинада бажариладиган иш меъёрларини ҳисобини аниқлаш учун ишчиларнинг таркиби, звено ва бригадаларнинг таркибига қараб жадвал шаклида ҳисобланади. Монтаж ишларининг меҳнат ва механизм сарфи 4-жадвалда келтирилган.
Бажариладиган ишлар тартиби:

  1. Устун ости пойдеворларни ўрнатиш.

  • Қурилиш қоришмасидан тўшама қатлам ҳосил қилиш.

  • Тўғрилигини текшириш;

  • Чокларига ишлов бериш.

  1. Пойдевор балкаларини монтаж қилиш.

  • Конструкцияни ўрнатиш;

  • Тўғрилаш ва пайвандлаш.

  1. Устунларни монтаж қилиш;

  • Пойдевор ички қисмини тозалаш.

  • Устунларни кондукторлар билан вақтинчалик маҳкамлаш ва тўғрилаш;

  • Кондукторларни бошқа жойга кўчириш;

  1. Устунларга кран ости балкаларини монтаж қилиш.

  • Конструкцияни ўрнатиш;

  • Тўғрилаш ва пайвандлаш.

  1. Стропил фермаларни ва тўсин ости балкаларни монтаж қилиш.

  • Қурилиш қоришмасидан тўшама ҳосил қилиш;

  • Конструкцияни ўрнатиш;

  • Тўғрилаш ва вақтинчалик маҳкамлаш;

  • Вақтинчалик устунларни ечиб олиш;

  1. Қоплама плиталарни монтаж қилиш.

  • Қурилиш қоришмасидан плита қўйиладиган жойга тўшама ҳосил қилиш;

  • Плитани кўздан кечириш, ўрнатиш;

  • Қоплама плиталарни тўғрилаш ва текислаш;

  • Плита анкерларини бир-бирига пайвандлаш;

  1. Девор панелларини монтаж қилиш.

  • Қурилиш қоришмасидан панел тагига тўшама ҳосил қилиш;

  • Девор панелларини кўздан кечириш ва ўрнатиш;

  • Тўғрилаш ва вақтинчалик маҳкамлаш;

  • Горизонтал мустаҳкамлаш жиҳозларини олиб ташлаш;

  • Вақтинчалик маҳкамлаш жиҳозларини олиб ташлаш.

  1. Устун ва пойдеворлар чокларига ишлов бериш.

  • Пойдевор стакан ичини тозалаш;

  • Бетон қоришмани солиш, зичлаш;

  • Поналарни олиб ташлаш ва бўш жойларни бетон билан тўлдириш.

  1. Қоплама плиталар чокларига ишлов бериш.

  1. Девор панеллар чокларига ишлов бериш.

  • Қолип ўрнатиш;

  • Раствор билан тўлдириш, қуйиш;

  • Қолипларни олиб ташлаш.




Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling