Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet45/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Сабаб бу ўзига мувофиқ келадиган бирор натижа келтириб чиқарувчидир. Оқибат сабаб амалининг натижасидир.
Зарурият ва тасодиф – моддий дунёнинг объектив алоқаларини ифодаловчи фалсафий категориялар.
Зарурият – ҳодисаларнинг ички негизи (тузилиши ва қонуниятлари)ни белгилайдиган боғланиш тури.
Тасодиф – шу ҳодиса учун ташқи ҳисобланган сабаб билан белгиланувчи боғланиш тури. Зарурият ҳодиса тараққиётининг асосий қонуний тенденциясини, тасодиф эса бу тараққиётнинг ўткинчи ташқи формаларини ифодалайди. Зарурият ва тасодифнинг ўзаро боғлиқлиги диалектик характерга эга: бир жиҳатдан тасодиф бўлган ҳодиса бошқа бир жиҳатдан зарурият бўлиши мумкин. Зарурият кўпдан-кўп тасодифлар орқали намоён бўлса, тасодиф заруриятнинг мужассамидир. Тасодифий алоқалар тарихий шароитлар ўзгариши билан заруриятга айланиши ва аксинча бўлиши мумкин.
Имконият ва воқелик – нарса ва ҳодисалар ривожининг асосий босқичларини ифодаловчи фалсафий категориялардир.
Имконият – нарса ривожининг объектив тенденцияси.
Воқелик – муайян имкониятнинг рўёбга чиқиш натижаси бўлмиш объектив мавжуд нарса. Имконият ва воқелик диалектик бирликни ҳосил қилади. Абстракт ёки формал (рўёбга чиқиши учун ҳамма зарур шароит йўқ) ва реал (юзага чиқиши учун ҳамма шароитлар мавжуд) имкониятлар фарқланади.
Воқелик ҳар доим имкониятдан келиб чиқади ва, ўз навбатида, ривожланиш жараёнида воқеликка айланиб борадиган янгидан-янги имкониятларни туғдиради.





ДИАЛЕКТИКА КАТЕГОРИЯЛАРИ















Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling