Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Айримлик (алоҳидалик, индивидуаллик) – фазо ва вақтда чекланган муайян нарса; Умумийлик


Download 0.87 Mb.
bet43/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Айримлик (алоҳидалик, индивидуаллик) – фазо ва вақтда чекланган муайян нарса;
Умумийлик – айримлик ва хусусийликдан ажратилган ўхшаш хоссалар, нарса ва ҳодисаларнинг муайян синф, тур ёки жинсга бирлашишига асос бўладиган белгилар (абстракт умумийлик), турлиликнинг бирлиги, турли-туман ҳодисаларни системага бирлаштирувчи қонун (яъни конрект умумийлик); яъни, объектив реалликнинг барча ёки бир қанча нарса ёки ҳодисалардаги объектив мавжуд бўлган томонлар, хоссалар ва белгиларнинг мажмуи, улар ўртасидаги алоқа ва муносабатларни ўхшашлиги тушунилади.
Хусусийлик – айримлик ва умумийликнинг бирлиги, ўзининг конкрет яхлитлиги жиҳатдан муайян умумийлик деб ва оламдаги ўзаро боғланишлардан истисно қилинмаган хусусийлик деб қаралган нарса. Яъни, хусусийлик нарса ва ҳодисаларнинг шундай доирасики, бунда улар маълум бир муносабатда умумий, бошқасида эса яккалик, алоҳидаликдир.
Айримлик воқеликда умумийликнинг мавжудлик формаси. Хусусийлик алоҳидаликка ўтган умумийлик.
Яккалик, хусусийлик ва умумийлик категориялари объектив оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро боғланиши ва тараққиётини акс эттиради.
Моҳият ва ҳодиса категориялари – билишнинг ҳодиса, моҳиятига томон бирга боришнинг босқичларидир. Моҳиятни билиш фаннинг пировард мақсади ҳисобланади, чунки у нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати ва ривожланишининг асосида ётган қонуниятларни очишга имкон беради.
Моҳият – нарсаларнинг ички мазмуни бўлиб, уларнинг турли-туман хоссалари ва муносабатларини яхлит ҳолда акс эттиради.
Ҳодиса – нарсанинг бирор тарзда зоҳир бўлиши, ташқи мавжудлик шаклидир. Билиш доимо ҳодисадан моҳиятга томон боради.
Нарсаларнинг моҳиятига сингиб бориш нарса ва ҳодисалар ривожланишининг қонуниятларини аниқлашга имкон беради. Маълумки, қонунларни билиш кишиларнинг мақсадга мувофиқ фаолиятининг асосидир, у ҳозирда рўй бераётган воқеаларни чуқурроқ тушунишга ва уларни келажакдаги ривожланиш йўналишларини олдиндан кўра билишга ёрдам беради.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling