Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet44/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Қонуният якка қонунлар мажмуасидан иборат бўлиб, воқеликдаги нарса ва ҳодисалар жараёнларининг умумий ривожланиш йўлларини белгилайди. Шунинг учун ҳам табиат ва жамият тараққиёти қонунларини билиш катта илмий ва амалий аҳамият касб этади.
2. Иккинчи туркумга воқеликнинг тузилишини акс эттирувчи категориялар киради. Улар мазмун ва шакл, қисм ва бутун, структура, элементдан иборат.
Мазмун ва шакл – фалсафий категориялар. Мазмун – бутуннинг белгиловчи томони, нарсанинг қисм (элемент)лари мажмуи, шакл – мазмуннинг ички тузилиши. Масалан, атомнинг мазмунини уни ташкил этган заррачалар ва уларнинг ҳаракатидан, атомнинг шакли эса, бу элементар заррачаларнинг жойлашиш тартиби ва тузилмасидан иборат.
Мазмун ва шакл нисбий бирликка эга, ривожланиш жараёнида мазмун ва шакл ўртасида номувофиқлик вужудга келадики, пировардида бу номувофиқлик эскининг “улоқтириб ташланиши” ва ривожланган мазмунга мос келадиган янги шаклнинг пайдо бўлиши билан ҳал этилади.
Қисм ва бутун – фалсафий категориялар бўлиб, нарсалар мажмуи билан уларни бирлаштирувчи ҳамда янги сифат ва қонуниятлар юзага келишига сабаб бўлувчи объектив алоқа ўртасидаги муносабатни ифодалайди. Бу алоқа бутун, нарсалар эса – унинг қисмлари, демакдир. Бутуннинг хусусиятлари унинг қисмлари сифатларига ўхшамайди. Анорганик бутунлик деганда, атомлар, кристаллар ва шу кабиларни тушуниш мумкин: органик бутунлик ўз-ўзидан ривожланиш қобилиятига эга бўлиб, унга биологик организм, жамият мисол бўла олади.
Элемент (таркибий қисм) бу – муайян системада, маълум нарсани кўздан кечираётганда бундан бошқа бўлинмайдиган, мураккаб нарса, ҳодиса, жараёнларнинг таҳлил этиладиган бирлиги тушунилади. Масалан, Менделеев тузган элементларнинг даврий системасидаги ҳар бир химик модда элементдир.
3. Учинчи туркумга воқеликдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги сабабиятни акс эттирувчи категориялар киради. Улар сабаб ва оқибат, зарурият ва тасодиф, имконият ва воқеликдан иборат.
Яккалик, хусусийлик ва умумийлик ўртасидаги диалектик муносабатларни янада чуқурроқ билиш зарурлиги объектив оламдаги сабабий боғланишлар табиатини ўрганишни тақозо қилади. Сабабият – объектив оламдаги нарсалар ва жараёнлар умумий боғланишининг алоҳида кўринишидир. Сабабият ҳодисалар ўртасидаги шундай ички алоқадорликки, ҳар доим ҳодиса мавжуд бўлар экан, унинг кетидан муқаррар равишда иккинчиси ҳам келади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling