Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet52/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Ижтимоий муносабатлар деб жамиятдаги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, аҳлоқий, диний, илмий, эстетик, маънавий-маърифий ва мафкуравий фаолиятлари жараёнида ижтимоий гуруҳлар, этник ва ижтимоий қатламлар, синфлар, миллатлар, халқлар, давлатлар, мамлакатлар ўртасида вужудга келган ҳилма-хил алоқалар ва муносабатларга айтилади.
Ижтимоий муносабатлар ижтимоий фаолиятлар билан узвий ва чамбарчас боғлиқ. Ижтимоий муносабатлар орқали жамиятда ижтимоий гуруҳлар, синфлар, давлатлар, партиялар - барча ижтимоий-сиёсий кучлар ўзларининг ҳамма ва ҳар қандай фаолиятларини амалга оширади. Ижтимоий муносабатлар жамиятда реал ижтимоий кучлар фаолиятлари натижасида вужудга келгач, катта фаолликка ва барқарорликка эга бўлиб, жамиятга сифат муайянлигини беради.
Бунда шу нарсага ҳам эътибор бериш лозимки, жамиятнинг ўзгариши ва ривожланиши билан баъзи ижтимоий муносабатлар эскириши, жамият ривожланишига хизмат қилмай, аксинча, тўсқинлик қила бошлаши мумкин. Бундай ҳолларда эскирган ижтимоий муносабатлардан воз кечиб уларни жамият тараққиётига хизмат қиладиган янги ижтимоий муносабатлар билан алмаштириш лозим бўлади. Худди шундай вазият бизда Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритиши билан рўй берди. Ўзбекистон ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўлини белгилаб олиб, келгусида буюк ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамиятини қуришни мақсад қилиб белгилади. Бу мақсадга эришишда кучли ривожланган давлатлар тажрибаларида синалган бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш воситасидан фойдаланиш ва уни амалга ошириш зарурияти туғилди. Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиши моделини ва унинг асосий тамойилларини ишлаб чиқдилар. Бугунги кунда жамиятимиз бозор иқтисодиёти муносабатларига босқичма-босқич ўтиб жаҳон ҳамжамиятига кириб бормоқда.
3. Жамият ҳаётининг асосий соҳалари ва уларни бошқариш.
Бир бутун жамият ҳаёти ундаги ижтимоий фаолиятларнинг амалга ошишига кўра, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий-маънавий соҳаларга бўлинади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling