Воқеликнинг энг умумий алоқдорлигини акс эттирувчи категориялар
|
|
Воқеликнинг тузилишини акс эттирувчи категориялар
|
|
Воқеликдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги сабабиятни акс эттирувчи категориялар
|
ЯККАЛИК
|
ХУСУСИЙЛИК
|
УМУМИЙЛИК
|
МОҲИЯТ
|
ҲОДИСА
|
ҚОНУНИЯТ
|
|
МАЗМУН
|
ШАКЛ
|
БУТУН
|
ҚИСМ
|
СТРУКТУРА
|
ЭЛЕМЕНТ
|
|
САБАБ
|
ОҚИБАТ
|
ЗАРУРИЯТ
|
ТАСОДИФ
|
ИМКОНИЯТ
|
ВОҚЕЛИК
|
Диалектика қонун ва категояларининг умумий томон ва фарқлари:
Диалектика асосий қонун ва категорияларининг ўзаро алоқадорлигини билиш илмий ва амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Диалектиканинг асосий қонун ва категориялари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни айнанлик ва тафовут орасидаги муносабат деб таърифласак бўлади. Улар ўртасида айнанлик ҳам, тафовут ҳам мавжуд.
Диалектиканинг қонун ва категориялари моддий оламни инъикос этиш, кишиларнинг билиш ва амалий фаолиятидаги дунёқараш ва услубий вазифаларга ҳамда унинг хусусиятларига қараб бир қатор умумий жиҳатларга эга. Модомики, диалектика табиат, жамият ва инсон тафаккури тараққиётининг энг умумий қонунларини ўрганар экан, у ҳолда унинг асосий қонун ва категориялари моддий оламдаги нарса ва ҳодисалар тараққиётининг энг умумий қонунларини инсон онгида инъикос этишдан иборат. Шу ўринда диалектиканинг қонун ва категориялари бир-бирига мос келади. Бунга кўра категорияларни асосий бўлмаган қонунлар дейиш ҳам тасодифий эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |