Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати


Download 0.87 Mb.
bet56/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:



    1. Фалсафа. Қисқача изоҳли луғат. - Т.: «Шарқ», 2004.

    2. Фалсафа. Ўқув қўлланма. (М.Аҳмедова таҳрири остида) - Т.: “Ўзбекистон”, 2005.

    3. Фалсафа. Ўқув қўлланма. (Э. Юсуповнинг илмий раҳбарлиги остида) - Т., 2005

    4. Фалсафа. Ўқув қўлланма. Муаллифлар гуруҳи. - Т.: ЎзМУ. 2007.

    5. Кармин А.С, Бернацкий Г.Г. Философия. Учебник. 2-е издание. - СПб.: Питер, 2009.



Мавзу: ТАРИХ ФАЛСАФАСИ


Режа:


1.Тарих фалсафасининг предмети. Тарих фалсафасига оид қарашлар эволюцияси.
2.Тарих фалсафасининг тузилиши: тарих фалсафаси онтологияси, гносеологияси, тарих фалсафаси тарихи.
3. Тарих фалсафасининг замонавий концепциялари.
4. Тарихий жараён мазмуни ва унинг йўналиши. Тарихга формацион ва цивилизацион ёндашувлар.


1. Тарих фалсафасининг предмети
Инсоният бир неча минг йиллик тарихга эга. Унинг ривожланиш жараёнини тарих фани ўрганади.
У инсоният ўтмишининг ўзига хослигини ва умуман кўп хиллигини манбашунослик ва бошқа ёрдамчи фанлар, тарихий манбалар асосида ўрганувчи ижтимоий билимлар мажмуини ташкил этади.
У мустақил фалсафий фан сифатида ўзининг предмети, категориялар аппарати ва методологик ёндашувларига эга. Илк бор «тарих фалсафаси» тушунчасини Вольтер қўллаган. Немис маърифатпарвари Иоганн Готфрид Гердер (1744-1803) ўзининг «Инсоният тарихи фалсафасига доир ғоялар» (1784) асарида илк бор барча халқларни ўз ичига қамраб олган ягона умуминсоний келажакка олиб келувчи тарихий жараённинг бирлиги ғоясини илгари сурди. Жаҳон тарихий жараёнини айнан шу тарзда англашни у тарих фалсафасининг предмети сифатида қараган. Ҳозирги даврга келиб, тарих фалсафаси ёки историософик билимлар (жамият тарихининг назарий масалалари) тизимида учта асосий йўналиш ажратиб кўрсатилмоқда.
Булар:

  1. тарихий жараённи умумлаштириш (алоҳида «тарихларни» ягона жаҳон тарихига жамлаш);

  2. тарихнинг маъносини ахтариб топиш;

  3. тарихий билиш методологиясини яратишдан иборат;


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling