Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet59/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Формацион ёндашув
Аввалги мавзуларда қайд этилганидек, формацион назария К.Маркс номи, у ишлаб чиққан жамият ҳақидаги таълимот билан боғлиқ. Умуман олганда, Маркс ўз давридаги глобал тасаввурларга, хусусан, Гегелнинг умумий қонуниятлар ҳамда ягона йўналишга эга бўлган жаҳон тарихи ҳақидаги ғояларга эргашган эди. Бу тасаввурлар тарихга материалистик ёндашув асосида қайта ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра инсоният тарихи табиий, ўз ички қонуниятларига эга бўлган, яъни кишилар онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўладиган формацияларнинг алмашиниш жараёнидан иборат.
Яъни, формация – жамиятнинг муайян тарихий типидир. Ҳар бир формациянинг асосини ўзига хос ишлаб чиқариш усули ташкил этиб, унинг структурасида ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш қуроллари, уларнинг ривожланиш даражаси ва характери муҳим аҳамият касб этади. Улар ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқариш муносабатлари сиёсий, ҳуқуқий устқурмага, шунингдек, ижтимоий онгнинг бошқа шаклларига нисбатан асос, базис ролини ўйнайди.
Формацион таълимотга кўра, жамият қуйи шаклдан юқори шаклларга, ибтидоий жамоа тузумидан қулдорлик жамияти орқали феодализмга, ундан капитализмга ҳамда энг олий мақсад, инсониятнинг «олтин» асри коммунизмга қараб ҳаракат қилади. Бир формациядан иккинчисига ўтиш янги ишлаб чиқариш кучлари ва эскириб қолган ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги зиддиятлар ҳамда ихтилофлар натижасида юзага келадиган ижтимоий инқилоб орқали содир бўлади.
Социалистик тизим инқирозга юз тутгандан сўнг формацион таълимот танқиди айниқса постсоциалистик маконда янада кенгроқ ва кескинроқ тус олди. У бир қатор хусусиятларга кўра танқид қилинади. Хусусан, у ўзига хос Ғарбий Европа тарихини бутун жаҳон тарихига кўчириш асосида ишлаб чиқилганлиги; ижтимоий-иқтисодий омилнинг ролини мутлақлаштирган ҳолда, бошқа омиллар, айниқса, жамиятнинг маънавий соҳаси аҳамиятини қашшоқлаштириб, уни фақат антагонистик синфлар манфаатлари инъикоси сифатидагина қаралгани; тарихий билишда уни асоссиз равишда ягона эвристик концепция ролини бажаради, деган хулосалари шулар жумласидандир. Ҳозирги замон тарихини, капитализм ривожи истиқболларини англашда, формацион таълимот хулосаларининг ҳақиқатга мос келмаслиги, «реал социализм» мамлакатларида амалга оширилган кенг қамровли социалистик тажрибанинг муваффақиятсиз интиҳоси макрсистча тарихий концепциянинг танқидида ҳал этувчи аргумент бўлди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling