Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet79/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Башорат ва унинг турлари

Башорат – келажак ҳақидаги, яъни ҳали амалда мавжуд бўлмаган, лекин ривожланишнинг кутилаётган ривожини белгиловчи объектив ва субъектив омиллар кўринишида ҳозирги замонда потенциал мавжуд бўлган ҳодисалар ва жараёнлар ҳақидаги билим. Башорат ўз гносеологик табиатига кўра гипотезани илгари суришга яқин туради. Аммо гипотеза – ўтмишни ҳам, ҳозирги замонни ҳам, келажакни ҳам билишга татбиқ этиладиган мантиқий шакл, башорат эса келажакка ёки ҳали маълум бўлмаган ҳозирги даврга қараб мўлжал олади.
Келажакни олдиндан айтиш усули, теранлик ва аниқлик даражасига кўра башоратнинг уч турини фарқлаш мумкин:
1) кундалик башорат;
2) интуитив башорат;
3) илмий башорат
Кундалик башорат инсоннинг кундалик ҳаёт тажрибасига, табиат ва жамиятда у ёки бу воқеаларнинг тез-тез такрорланишини бевосита кузатишга асосланади. Кундалик башоратларга халқда кенг машҳур бўлган об-ҳаво аломатлари мисол бўлиши мумкин. Масалан, қуёш ботаётганда одатдагидан узоқроқ ушланиб қолган бўлса, ёмғирни кутиш керак; ёзда эрталаб туман тушган бўлса, демак кундузи ҳаво очиқ бўлади; Шарқдан шамол эсса, тез орада ёмғирлар тугайди.
Башоратнинг иккинчи тури – интуитив башорат. Маълумки, интуиция – бу илмий тажриба ва мантиқий мушоҳадасиз ҳақиқатнинг тагига бевосита етиш. Башоратнинг бу тури ҳали яхши ўрганилмаган ва кўпинча унга етарлича баҳо берилмайди. Ҳолбуки, ақлни лол қолдирадиган фактлар маълум. Масалан, тўрт юз йил олдин яшаган француз табиби Мишель Нострадамус мисли кўрилмаган башоратгўйлик қобилиятига эга бўлган. Ўзининг машҳур “Центуриялар”и ва бошқа асарларида у ХХ асрнинг техник кашфиётлари – сув ости кемалари, самолётлар, водород бомбасинигина эмас, балки француз ва рус инқилобларини, шунингдек де Голль, Франко, Ленин, Сталин, Гитлер, Муссолини каби шахсларнинг пайдо бўлишини ҳам башорат қилган.
Ўз даврининг машҳур фолбини А.Ф.Кирхгоф буюк шоир А.С. Пушкинга унинг ҳаётидаги муҳим воқеаларни: тез орада кўп пул олиш, иккита сургун, уйланиш, машҳурлик, 38 ёшда ҳаётни тарк этиш эҳтимолини башорат қилган. Афсуски, бу башорат тўла рўёбга чиққан.
Одатдаги ва интуитив башоратдан фарқли ўлароқ, илмий башорат фан доирасида ёки унинг ёрдамида амалга оширилади ва ўрганилаётган жараённинг қонуниятларини билишга асосланади. У келажакни анча самарали башорат қилиш ва олдиндан кўра билиш имконини беради.
Илмий башоратнинг айрим элементлари қадимги дунёдаёқ мавжуд бўлган. Масалан, файласуф Фалес (милоддан аввалги 640-562 йиллар) милоддан аввалги 585 йилда қуёш тутилишини башорат қилгани маълум. Аммо башорат ҳақидаги дастлабки билимлар XV-XVII асрлардагина табиий ва ижтимоий фанларнинг ривожланиши билан бир вақтда илмий тизимга солина бошлаган. Бу жараён ХХ асрнинг 60-йилларида анча яхлит илмий назарияларнинг яратилиши билан якунланган.
Инсон фаолияти соҳалари ва билиш объектига қараб илмий башоратнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий ва бошқа турлари фарқланган. Ижтимоий башоратнинг хусусиятини қайд этиш учун «прогноз қилиш» тушунчаси муомалага киритилган. Прогноз қилиш башоратнинг алоҳида шакли бўлиб, у ижтимоий жараёнларни ўрганишда юқори даражада илмий асосланганлик ва объективлик билан ажралиб туради. Илмий башоратнинг бошқа шаклларидан фарқли ўлароқ прогноз қилиш – бу ўз методологияси ва техникасига эга бўлган махсус тадқиқот.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling