Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet82/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Прогнозлаштиришнинг методлари: 
1. Экстраполяция методлари.
2. Тарихий аналогия.
3. Моделлаштириш.
4. Экспертиза усулида баҳолаш.
5. Келажак сценарийлари.
Кўрсатилган келажакни башорат қилиш методларининг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга.
Экстраполяция методлари - қонуниятлари ўтмишда ва ҳозирги даврда яхши маълум бўлган тенденцияларни келажакка татбиқ этишга асосланади. Масалан, бирон-бир тизимга ўтмишда муайян ўзгармас тезлик ёки тезланиш билан ривожланиш хос бўлган бўлса, бизда бу тезлик ёки тезланиш келажакда ҳам муайян вақт оралиғида ўзгаришсиз қолади деб ҳисоблаш учун асослар бор. Шундай қилиб, ўсиш (пасайиш) эгри чизиқларини график ёки аналитик усулда давом эттириш ва прогноз объекти бўлғуси ҳолатининг миқдор кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқариш мумкин. Шунга қарамай, агар ўрганилаётган тенденция бошқа тенденциялар билан ўзаро таъсирга киришиш натижасида ўзгарса ва бу ўзаро таъсирни лозим даражада ўрганиш имконияти мавжуд бўлмаса, экстраполяция методи унча самарали бўлмаслиги мумкин.
Тарихий аналогия – бу таққослаш йўли билан билиш. Таққосланаётган ижтимоий ҳодисалар ўртасида фарқ ҳам, ўхшашлик ҳам мавжуд бўлиши керак. Таққослаш учун асос бўлувчи омиллар таққосланиши лозим бўлган ҳодисаларга қараганда танишроқ бўлиши лозим. Тарихий аналогиянинг ижтимоий башоратга мослашувчанлик даражаси чекланган. Бу табиий бир ҳолдир, зеро келажакка бошқа тарихий шароитлар йўлдош. Тарихий аналогия кўпроқ тарихий фактни фаол танқидий таҳлил қилишга кўмаклашади.
Моделлаштириш методи билиш объектларининг ўзини эмас, балки уларнинг моделларини ўрганишга асосланади. Тадқиқот объектини моделлаштириш – уни прогностик хусусиятга эга бўлган хулосалар чиқариш учун қулай бўлган содда, схематик кўринишда гавдалантириш демак. Тадқиқот натижалари моделдан объектга кўчирилади. Прогноз қилишнинг моделли методлари шаклларининг ранг-баранглиги билан тавсифланади. Моделлаштиришнинг моддий, физик, белгили (математик), имитацион, компьютерда моделлаштириш каби турларини фарқлаш мумкин.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling