Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Бундай илмий билимларни ҳосил қилишда фойдаланиладиган методлар сирасига


Download 0.87 Mb.
bet81/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Бундай илмий билимларни ҳосил қилишда фойдаланиладиган методлар сирасига:
Фалсафий методлар;
Мантиқий методлар;
Математик методлар

Жамият ўз-ўзидан ташкилланувчи, ўз-ўзидан ривожланувчи мураккаб тизим ҳисобланади.


Бутун инсоният қадам қўйган янги учинчи минг йиллик бошида кишилик жамияти тараққиётини илмий тушунишсиз, илмий прогнозсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Инсоният цивилизациясининг ҳозирги даври ва келажагини аниқ тасаввур этмоқ учун фан кўпдан кўп саволларга жавоб топиши лозим бўлади. Ижтимоий тараққиёт қаерга, қайси йўналишга томон ҳаракат қиляпти? Бу тараққиёт қандай суръатларда кечяпти? Тараққиётнинг жадаллашуви ва секинлашувига қандай омиллар таъсир кўрсатиши мумкин? Тараққиётнинг яқин тарихий истиқболлари қандай бўлади? Уларга жавобан илгари суриладиган илмий билимлар, прогнозлар жамият тараққиёти истиқболларини аниқлаш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, келажак, инсон, инсоният истиқболи ХХ асрнинг 2-ярмидан бошлаб, кўплаб нуқтаи-назарларнинг шаклланишига олиб келди.
Америкалик олим Ж.Гелбрейтнинг “Янги индустриал жамият”, Д.Беллнинг “Постиндустриал жамият”, Р.Ароннинг “Ягона индустриал жамият”, У.Ростоунинг “Ўсиш босқичлари”, З.Бзежинскийнинг “Ҳозирги замон ва келажак технотрон жамияти”, Э.Тоффлернинг “Ахборотлашган жамият” назариялари, Ф.Фукуяманинг “Тарих якуни ва тараққиётнинг тарихдан кейинги босқичи” каби асарлари бутун инсониятнинг бугуни ва келажагини таҳлил қилишга ва шу асосда истиқболини аниқлаш мақсадига қаратилган.
1968 йили ташкил этилган Рим клубининг инсониятнинг глобал ривожланиши жараёнларини прогноз қилиш борасидаги фаолияти ҳам айнан ҳозирги давр глобал муаммоларини муттасил кузатиб бориш ва прогноз қилишга, ижтимоий тараққиёт тенденцияларини аниқлашга йўналтирилган.
Ижтимоий прогнозлаштириш ва унинг методлари
Прогноз қилиш – бу махсус илмий методлар ёрдамида келажак ҳақида билимлар олиш жараёни. Бу методлар прогноз тузиш мақсадида эмпирик ахборотни танлаш ва таҳлил қилиш усуллари ва амаллари йиғиндисидан иборат. Прогноз қилишнинг илмий воситалари тўплами келажакни билишнинг 200дан ортиқ методлари, махсус методикалари ва мантиқий воситаларини ўз ичига олади. Аммо уларни беш асосий гуруҳга бирлаштириш мумкин (қолганлари уларнинг вариантлари ҳисобланади):

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling