Тошкент давлат юридик университети н и к о ҳ т у з и ш ҳ у қ у қ и н г и з б о р


ЯККА НИКОХ^ИЛИКНИНГ БУЗИЛИШИ НИМА?


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/27
Sana12.09.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1676210
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
file (1)

ЯККА НИКОХ^ИЛИКНИНГ БУЗИЛИШИ НИМА?
Мамлакатлар уртасида миграция жараёни кучайган 
ҳозирги даврда кишилар ўз юртидаги расмий никохдан 
ажралмасдан, бошқа давлатларда расмий никоҳ тузиш 
ҳолатлари учрамокда. Бундай ҳолатлар судларга тарафлар- 
нинг мақсади ва амалдаги ҳолатларни ҳисобга олишда ўзига 
хос қийинчиликлар туғдирмокда. Якка никохдиликнинг 
бузилиши ҳам ушбу никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш учун 
асос бўлиши мумкин.
Баъзи ҳолларда қўш никоҳдан қайси бирини ҳақиқий эмас 
деб топиш ҳақидаги масала суд томонидан чуқур ўрганишни 
талаб этади. Бунда суд тарафларнинг хоҳиш-истагини, 
амалдаги фактик оилавий муносабатларни хцсобга олиши 
лозим.
Якка никохдилик тамойили бузиб тузилган никоҳни 
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза биринчи никохдан 
ажратилмаган эр ёки хотин, шунингдек, иккинчи никохдаги 
томонлардан бирининг талабига асосан кўриб чиқилади. 
Ҳақиқий бўлмаган никохда бўлган шахснинг ўлимидан сўнг 
судга даъво билан мазкур шахснинг ворислари (вафот 
этганнинг биринчи никохдаги фарзандлари, унинг ака- 
укалари, 
опа-сингиллари, 
ота-оналари 
ва 
бошқалар), 
шунингдек, ўлган шахснинг никоҳини ҳақиқий эмас, деб 
топишдан манфаатдор бўлган бошқа шахслар (молия, 
ижтимоий таъминот органлари) мурожаат этиши мумкин. 
Чунки никохда бўлган шахс, агар у ҳақиқий никохда бўлса, 
ўзига пенсия тайинлашни ёки уй-жойга бўлган ҳуқуқини 
белгилашни талаб қилиши мумкин.
38


НИКОҲ НАСЛ-НАСАБ ШАЖАРАСИ БЎИИЧА ТУҒРИ 
ТУТАШГАН ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДА, 
ТУҒИШГАН ВА ЎГАЙ АКА-УКАЛАР БИЛАН 
ОПА-СИНГИЛЛАР ЎРТАСИДА БЎЛСА, ҚАНДАЙ 
ЧОРА КЎРИЛАДИ?
Бундай никоҳлар ҳам ҳақиқий эмас деб топилади. Оила 
қонунчилиги билан ман этилган яқин қариндошлар ўртасида 
никоҳ тузилса, у ҳақиқий эмас деб топилади, Бундай асос 
билан никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш суд амалиётида жуда 
кам учрайди. Буни тасдиқлайдиган ҳолат қонунда никоҳ 
тузиш учун жуда чекланган 
қариндошлик босқичини 
белгилайди. Умуман, ҳар хил босқичдаги қуда-андачилик эса 
никоҳ тузиш учун тўсиқ бўлмайди.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling