Тошкент фармацевтика институти


Download 407.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/25
Sana29.12.2022
Hajmi407.14 Kb.
#1071667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Курс иши (1)

КУРС ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ
Ўқув-услубий кўрсатмалар 
Кириш 
Талабалар томонидан бажариладиган мустақил ишларнинг энг асосий 
шаклларидан бирини курс ишларини ёзиш ташкил қилади. Қуйида 
келтирилган маълумотлар курс ишини ёзишдаги ўқув-услубий масалаларга 
бағишланган. 
Тошкент фармацевтика институти томонидан тайёрланаётган 
мутахассисларнинг сифатини ошириш, ўқув жараёнининг барча 
шаклларини, шу жумладан, курс ишлари ёзиш жараёнини 
ҳ
ам 
такомиллаштириб боришни талаб этади. Бугун ўқув жараёнини ташкил 
этишда, хусусан, талабалар томонидан курс ишларини тайёрлашда 
объектив ўзгаришлар рўй бермоқда, бу эса мазкур жараёнларни 
эътибордан қочирмасликни ва тўғри йўналтириб боришни талаб этади.
Ахборот технологияларининг тез суръатлар билан ривожланиши
интернет тармоғининг вужудга келиши талабаларнинг курс иши ёзишдаги 
ме
ҳ
нат сарфини сезиларли даражада камайтириш имкониятини беради, 
ҳамда бажарилаётган ишларда муаммоларнинг акс этиши, статистик 
маълумотларга бойлиги ва сифатининг ошиши каби ижобий натижаларда 
намоён бўлади. 
Курс ишини бажариш ва ҳимояга тайёрлаш юзасидан мазкур услубий 
кўрсатма фармацевтик кимё мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган 
талабалар учун мўлжалланган. 
Услубий кўрсатма куйидаги бўлимлардан ташкил топган: курс 
ишининг умумий йўналиши ва тузилиши, курс ишининг мазмуни ва 
расмийлаштирилишига қўйиладиган талаблар. 
Услубий кўрсатма маълум бир фан бўйича курс ишлари мавзулари 
рўйхати асосида танлаб олинган мавзу доирасида бажариладиган мустақил 
иш шакли эканини тушуниб етишга ёрдам беради. Курс иши ўқитувчи 


раҳбарлигида бажарилади, уни тайёрлаш жараёнида талабада илмий 
изланиш кўникмалари ўстирилади, бир вақтнинг ўзида унинг фармацевтик 
кимё фанини ўрганиш жараёнида олган билимлари мустаҳкамланади ва 
ривожлантирилади. Курс ишини бажариш жараёнида талаба ўзининг 
меъёрий 
ҳ
ужжатлар ва бошқа илмий манбалар билан ишлаш, шунингдек, 
мавжуд материални тизимга солиш, та
ҳ
лил қилиш ва уни мустақил 
равишда ижодий фикрлаган ҳолда баён этиш кўникмасини намоён этиши 
керак бўлади. 
Услубий кўрсатмалар талабага курс ишини расмийлаштиришда 
кўйиладиган стандарт талабларга риоя этган ҳолда тўғри ва малакали ёзиш 
имкониятини беради. 
Мукаммал бажарилган курс иши талабанинг ўзи танлаган 
мутахассислик бўйича тайёргарлигига ишончини янада оширади. 

Download 407.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling