Тошкент фармацевтика институти


Download 407.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/25
Sana29.12.2022
Hajmi407.14 Kb.
#1071667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Курс иши (1)

АСОСИЙ ҚОИДАЛАР 
1.1 
Курс ишининг мақсад ва вазифалари 
Курс иши олий мактабнинг ўқув жараёнида муҳим ўрин тутади. 
Унинг асосий мақсади ва вазифаси талабаларни мустақил равишда 
тадкиқотлар олиб боришга ва мазкур ишни бажаришнинг бирламчи 
кўникмаларини 
эгаллашга 
тайёрлашдан, 
уларнинг 
ижодий 
имкониятларини ривожлантиришдан иборат. Бундан курс ишининг 
қуйидаги асосий вазифалари келиб чиқади: 
• 
тадқиқот ишлари олиб боришнинг бирламчи кўникмаларини эгаллаш;
• 
ҳар бир талабанинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш; 
• 
талабани илмий-тадқиқот фаолиятига тайёрлаш; 
• 
иш юзасидан ёзувларни саводли юритиш, тайёрлаш ва таҳрир қилиш, 
шунингдек, амалий таҳлилий ишлар (бизнес-режалар, хулосалар, шархлар, 
қайдлар, маълумотнома ва бошқа)ни тайёрлаш услубларини ўзлаштириш. 
Тадқиқот олиб боришни билиш, яъни материални танлаш, уни таҳлил 


қилиш, умумлаштириш, уни илмий тилда тизимли равишда баён этиш, 
хулосаларни асослаш, ишни ташкил қилиш - олий маълумотли 
мутахассисни ажратиб турадиган хусусиятлардандир. Курс ишлари 
битирувчини босқичма-босқич тадқиқот ишлари элементлари билан 
таништириб 
боради. 
Талабаларнинг 
ижодий 
имкониятларини 
ривожлантиришнинг бошқа шакллари – рефератлар ёзиш, талабалар илмий 
анжуманлари учун илмий маърузалар тайёрлаш орасида курс ишлари 
етакчи ўрин тутади. 
Курс ишининг ўқув жараёнидаги асосий мақсад ва вазифаларидан 
келиб чиқиб, талабалар томонидан қуйидаги кўникма ва билимлар 
ўзлаштирилиши назарда тутилади: 
1) 
адабиётлар билан ишлаш: каталоглар ва адабиёт маълумотлари, 
статистик ва иллюстрацияли адабиётлардан фойдаланиш; 
2) 
иш режасини ишлаб чиқиш; 
3) 
ҳар қандай тадқиқот ишига кириш қисмини тўғри англаб етган ҳолда
саводли қилиб ёзиш; 
4) 
иш материалини баён этиш услуби ва ўқув-услубий кўникмалари; 
5) 
умумқабул қилинган талаблар асосида ишни тайёрлаш; 
6) 
хулосани ёзиш ва унинг ишдаги ўрнига аниқлик киритиш; 
7) 
фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузиш; 
8) 
иловаларни тайёрлаш ва уларни безаш. 
Шубҳасиз бу кўникмаларни эгаллаш босқичма-босқич, курсдан курсга 
ўтиш билан юз беради, бир ишдан кейинги ишга ўтиб бориш жараёнида 
кўйиладиган талаблар доираси кенгайиб, уларнинг даражаси эса ортиб 
бориши керак. 
Юқори курс талабалари учун курс ишининг вазифалари 
куйидагилардан иборат: статистик тўпламлардан олинган жадвал, графика 
ва рақамли маълумотларнинг албатта мавжуд бўлиши, ишнинг муаммоли-
изланиш характерига эгалиги, келтирилган материални исботлаш 


усулларини эгаллаганлик, ўз нуқтаи назарини ва муаммони ҳал этиш 
йўлларини асослаб бера олиш. Вазифалар қўйилишида асосий эътибор 
илмий ишга киритилган жадвал шаклидаги маълумотни тўғри киритиш ва 
таҳлил қилиш:муаммо ёки хулоса юзасидан ўз нуқтаи назарини исботлай 
олиш ёки асослаб беришга қаратилади. Талаба нафақат муаммони ва унга 
ўз муносабатини билдиради, балки уни ҳал этиш йўлларини кўрсатиб 
беради, усулларини таклиф этади. 

Download 407.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling