Тошкент фармацевтика институти
Download 407.14 Kb. Pdf ko'rish
|
Курс иши (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс ишини ёзиш
Режа лойиҳасини ва унинг якуний кўринишини тайёрлаш Иш режасини тузиш-курс ишини бажаришнинг муҳим босқичларидан биридир. У ишнинг йўналишини, унинг фан предметига ва ўрганадиган объектларига мос келишини, ишнинг талабалар томонидан мустақил ва муаммоли тарзда бажарилишини, унинг тадқиқот характерига эга бўлишини таъминлайди. Режада ишнинг асосий ғояси акс этади. Курс ишининг режаси одатда кириш, асосий кисмни ташкил этувчи 2 та боб, ундаги 2-4 та бўлим, хулоса, адабиётлар ва иловаларрўйхатидан иборат бўлади. Бўлимларнинг баён этилиши ишнинг мақсад йўналишидан, унинг вазифаларидан келиб чиқади. Юқори курсларда ишнинг режаси тадқиқот йўналишининг юқорироқ даражасига чиққан бўлишияъни мавжуд амалиётни таҳлил этиши, зарурат ва моҳиятни асослаб бериши, фойдаланиш механизмини ва муаммоларни очиб бериши керак. Мавзунинг ўрганилганлиги ва талабаларнинг тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, саволларнинг бундай тарзда қўйилиши исталган курсда ҳам қўлланилиши мумкин. Одатда, режа лойиҳаси талабалар томонидан адабиётлар кўриб чиқилгандан кейин тузилади. Режанинг якуний варианти илмий раҳбар билан келишилади. Шу нарса кафедранинг талабалар ишлари устидан назоратининг иккинчи нуқтаси ҳисобланади. Курс ишини ёзиш Кафедранинг курс ишини ёзиш юзасидан талаблари деганда, фанларнинг ўзига хослиги, талабаларнинг тайёргарлик даражаси, амалий материалларни кўллаш имкониятларини акс эттиради. Шу боис адабиётлар танланиб диққат билан ўрганиб чиқилгач, режа ишлаб чиқилади ва илмий раҳбар томонидан тасдиқлангандан кейин курс ишини ёзиш жараёни бошланади. Курс иши ижодий характерга эга бўлиб, ёритилаётган баҳсли масала бўйича турлича нуқтаи назарларнинг таҳлилини, ҳамда уларнинг амалий баҳосини ва уларга шахсий муносабатни ўз ичига олиши керак. Курс ишини ёзиш жараёнида талаба турдош фанларни ўрганиш жараёнида олган билимларидан фойдаланиши, амалий материалларни тўплаши ва таҳлил қилиши зарур. Назарий билимларнинг амалиётга оид мисоллар билан уйғун тарзда берилиши бажарилган курс ишининг сифатини белгилаб беради. Ишда келтирилган айрим қоидалар шартли рақамларга асосланган ўйлаб топилган мисоллар билан эмас, балки тадқиқ этилаётган мавзуга оид асл, режали ва амалий кўрсаткичлар билан исботланиши керак. Курс ишини бажариш жараёнида талаба танланган мавзунинг назарий саволларига аниқлик киритиб олиши, амалий материални мустақил равишда таҳлил қилиши, амалий таклифларни баён этиши ва асослаб бериши зарур. Download 407.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling