Тошкент фармацевтика институти
биринчи боб кичик бўлимларининг рақамланиши
Download 407.14 Kb. Pdf ko'rish
|
Курс иши (1)
1.1
биринчи боб кичик бўлимларининг рақамланиши 1.3 Агар боб ёки савол битта бўлимдан ташкил топган бўлса, у ҳам рақамланади. Саҳифа охиридаги сарлавҳа ва кичик сарлавҳадан кейин камида 3 қатор матн бўлиши зарур. Бўлимлар ва кичик бўлимлар ичида саноқлар келтирилиши мумкин. Бунда саноқнинг ҳар бир ҳолати олдидан чизиқча ёки қавсча билан ажратилган кичик ҳарфлар қўйилиши зарур. Саноқларни янада деталлаштириш учун қавсчали араб ҳарфларидан фойдаланилади. Барча ҳолатларда саноқлар хат бошидан ёзилади. Масалан: а) ____________________ б) ____________________ Бўлимларнинг номланиши қисқа бўлиши керак. Номланиш хат бошидан бош ҳарфда ёзилади. Кичик бўлим ва пунктларнинг номланиши ҳам худди шу тарзда ёзилади. Сарлавҳаларда бўғин кўчиришга йўл қўйилмайди. Сарлавҳа охирига нуқта қўйилмайди. Агар сарлавҳа иккита гапдан тузилган бўлса, улар нуқта билан ажратилади. Матнни ёзишда сарлавҳа ва матн оралиғи 15 мм бўлиши керак. Бўлим, кичик бўлим ва пунктлар сарлавҳалари оралиғи 8 мм га тенг бўлиши зарур. Асосий матннинг ҳар бир бўлимини янги саҳифадан бошлаб ёзиш тавсия этилади. Курс иши матнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди: - маҳаллий тилда шу маънони берадиган сўз ва атамалар мавжуд бўлса, хорижий сўз ва атамаларни ишлатиш; - орфография ва пунктуация қоидаларида, ҳамда тегишли Давлат стандартларида белгилангандан ташқари ҳолларда сўзларни кисқартириб қўллаш; - рақамдан фойдаланмаган ҳолларда математик белгиларни, № ва % белгиларини қўллаш; - қайд рақамисиз стандарт (ГОСТ, ОСТ) индексларини ишлатиш; Матндаги сўзларни ажратиб ва белгилаб кўрсатиш. Матндаги ҳаволалар ўзлари қўйилган саҳифа пастида хат бошидан ёзилади ва асосий матндан ингичка чизиқ билан ажратилади. Асосий матнда формула ва реакциялар мавжуд бўлса, улар қатор ўртасига араб рақамлари билан бутун матн доирасида ёзилади. Бўлим доирасида икки сонли рақамлашга йўл қўйилади, бунда рақам бўлим рақами ва формула рақамидан иборат бўлади, улар орасига нуқта қўйилади. Рақам қоғознинг ўнг томонига формула билан бир қаторга қўйилади ва думалоқ қавсга олинади. Формулага кирувчи белги ва сонли коэффициентларнинг қиймати бевосита ўзлари тегишли бўлган формула остида берилиши керак. Матнда формулага ҳаволалар қавс ичида берилади. Масалан: “(3.1) формулада...” Асосий матндаги барча иллюстрациялар (расмлар, чизмалар, графика ва бошқа) бутун матн ёки бўлим доирасида араб сонлари билан рақамланади. Расмлар қуйидагича берилади: “1-расмга асосан...” Расмларга изоҳларни матн ичида ҳам, бевосита расмларнинг тагида ҳам бериш мумкин. Одатда, рақамли материал жадвал кўринишидада жойлаштирилади. Матн (бўлим) доирасида барча жадваллар араб сонлари билан рақамланади. “Жадвал” сўзи унинг рақами кўрсатилган ҳолда жадвалнинг чап юқори бурчаги устига ёзилади. Мавзуга оид сарлавха мавжуд бўлса, у “жадвал” сўзи билан бир қаторга чизиқча орқали ёзилади. Матнда барча жадвалларга ҳаволалар бўлиши керак, бунда “Жадвал” сўзи унинг рақами кўрсатилган ҳолда тўлиқ ёзилади. Жадвалга “Тартиб рақами” деган устун киритиш шарт эмас. Жадвал кейинги саҳифага ҳам ўтганда, унинг тартиб рақами ва сарлавҳаси фақат олдинги саҳифада бир марта кўрсатилади. Жадвалнинг кейинги қисмлари устига “1-жадвалнинг давоми” тарзида ёзув қўйилади, ҳамда жадвал устунларни рақамлашдан бошланади. Расм ва жадваллар одатда улар матнда биринчи марта тилга олиб ўтилгандан кейин жойлаштирилади. Асосий матнда адабий манбаларга ҳаволалар бериб бориш керак, бунда манбанинг курс иши охирида келтирилган рўйхат бўйича тартиб рақами кўрсатилади. Бундай ҳавола иккита чизиқ билан белгиланади, масалан [5]. Агар жадвалда рақамли ёки бошқа маълумотлар берилмаса, ўша каторга чизиқча қўйилади. Барча расм ва жадваллар асосий матн билан узвий боғланган, матнда изоҳи берилмаган ортиқча тасвирлардан ҳоли бўлиши керак. Download 407.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling