Тошкент фармацевтика институти
Download 407.14 Kb. Pdf ko'rish
|
Курс иши (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кириш қисмида
- Асосий қисмда
3. КУРС ИШИНИНГ ТУЗИЛИШИ
Курс иши компютерда 1-1,5 оралиқда 20-25 саҳифадан иборат ҳажмда ёзилади. Иловалари билан бирга 30 саҳифадан ошмаслиги керак. Қуйида курс ишининг тахминий тузилиш келтирилган: титул вароғи (1 бет) - мавзунинг номи; - мундарижа (1 бет); - кириш (1-2 бет); - 2 боб ва 2-3 та саволлардан тузилган асосий қисмнинг баёни (10-15 бет); - назарий хулосалар, шунингдек, тавсия ва таклифлар баён этиладиган хулоса (2-3 бет); - фойдаланилган адабиётлар рўйхати (1-2 бет); - иловалар (5 бетдан ошмаслиги керак). Кириш қисмида талаба танлаган мавзунинг долзарблигини асослаб бериши, унинг ўрганилганлик даражасини, курс ишининг мақсад ва вазифаларини қисқача баён этиши, тадқиқот предмети ва объектини очиб бериши керак. Мавзуга оид адабиётларнинг шарҳи тадқиқотчи махсус адабиётлар билан қанчалик танишганлигини, унинг манбаларни тизимлаш ва уларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиш, аҳамиятлиларини ажратиб олиш, ўзидан олдинги тадқиқотчиларнинг хулосаларини баҳолаш, мавзу ўрганилганлигининг ҳозирги ҳолатини асосий жиҳатларини ажрата олиш қобилиятига эгалигини кўрсатиб беради. Бундай шархда материалларни маълум бир мантиқий алоқа ва кетма-кетликда тизимлаш керак, шу боис танқидий таҳлилни уларнинг эълон қилиниш хронологияси тартибида бериш шарт эмас. Илмий муаммони баён этиш ва унинг мазкур ишнинг мавзуси бўлган қисми тўла тадқиқ этилмаганлигини, махсус адабиётларда тўлақонли баён этилмаганлигини исботлагандан кейин бўл ғ уси тадқиқот мақсадини баён этишга, ҳамда мазкур мақсаддан келиб чиқиб ҳал этиладиган вазифаларни (3-5 та вазифа) келтириб ўтишга ўтса бўлади. Бу одатда, санаб ўтиш тарзида берилади (ўрганиш, баён этиш, тасвирлаш, формуласини чиқариш ва бошқ.). Мазкур вазифаларни имкон қадар батафсил баён этиш керак, чунки уларни ҳал этишнинг тасвири илмий иш бобларининг мазмунини ташкил этиши лозим. Бу нарса шунингдек, бобларнинг сарлавҳалари бўлғуси тадқиқот вазифаларини баён этишдан келиб чиқиши туфайли ҳам зарурдир. Кириш қисмнинг муҳим элементини тадқиқот предмети ва объектининг баёнини ташкил этади. Объект - тадқиқот учун танланган муаммоли вазиятни келтириб чиқарувчи жараёндир. Предмет - объект доирасида бўлган нарса. Тадкиқотнинг объекти ва предмети илмий жараён категорияси сифатида умумий ва алоҳида тарзда ўзаро боғланган бўлади. Объектдан унинг тадқиқот предмети бўлган қисми ажратиб олинади. Тадқиқотчининг асосий эътибори айнан унга қаратилади. Илмий ишнинг мавзусини айнан тадқиқот предмети белгилаб беради вау титул вароғида сарлавҳа сифатида келтирилади. Асосий қисмда боблар ва мавзу саволларининг мазмуни батафсил баён этилади. Уларнинг кўриб чиқилиши илмийлик, мантиқий кетма кетлик, аниқлик ва исботланганлик талабларига жавоб бериши керак. Замонавий муаммоларга бағишланган тадқиқотларда уларнинг ҳаёт билан алоқасини кўрсатиб бериш муҳим аҳамиятга эга. Download 407.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling