Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet18/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Фенобарбитал эликсири:
Таркиб:
Фенобарбитал 4. 0
Апельсин мойи 0.25
Амарант эритмаси 10мл
Этил спирти 200мл
Глицерин 100мл
Қанд қиёми 600мл
Сув 1000мл гача
Технология: фенобарбитал спиртда эритилади,сўнг кетма кетликда глицерин,апельсин мойи,шакар қиёми ва амарант эритмаси қўшилади.Эритма аралаштирилади ва қолган сув қўшилади,фильтрланади.
Гранулалар-болалар амалиётида кенг қўлланиладиган дори туридир.
Ҳозирги вақтда гранулаланган порошоклар кенг ишлатилади.Шу дори тури ўзига хос ижобий тарафларга эга:
-сув ва органик эритувчиларни сақламайди,шунинг ҳисобига уларда деярли микробиологик ва физик –кимёвий жараёнлар кузатилмайди;
-ишлатишдан олдин эритишга мўлжалланган бўлганлиги учун турли ёрдамчи моддаларни қўшиш зарурияти бўлмайди,бу эса технологик жараённи осонлаштиради;
-кўп холларда ҳимояловчи жихоз (қопқоқлар) имконияти.
Гранулалар экстемпоре турли болалар учун мўлжалланган дориларни яратишга асос бўлади (сироп,суспензия).


Этазол-натрий гранулалари:
Таркиб:
Этазол-натрий 0.2 қисм
Қанд 5.745 қ
Руберозум 0.01 қ
Натрий хлорид 0.03 қ
Малина эссенцияси 0.015 қ

Пушти рангли гранулалар ўзига хос хидли,флаконларда 60;120; ёки 240 г дан қадоқланган ҳолда чиқарилади.


Технология:тайёрланган дори модда ва тўлдирувчилар аралашмаси малина эссенцияни сақловчи бўялган қанд қиёми билан намланади. Нам масса 3 мм ли элак орқали грануляция қилинади. ва 40 *С да қуритилади.
Қўлланилиши:дизентерия,циститларда,пневмония.
Қўллаш тартиби:флаконга қадоқланган гранулалар янги қайнатилган сув ( 30-40 С) ва белгисигача қуйилади ( 100 мл гача).
1-илова
АҚЛИЙ ХУЖУМ” УЧУН САВОЛЛАР



- Болаларга мўлжалланган дори турларида нима учун корригентлар ишлатилиши керак?
-Болаларга мўлжалланган дориларда қанда корригентлар қўлланилади?
- Болалар учун яратилган дориларни қандай усулларда мазаси, хиди ва рангини яхшилаш мумкин?



2-илова
Тезкор сўров учун саволар

1. Болаларга мўлжалланган дориларни корригирлашда қандай иккита ёндашув бор?


2. Болаларнинг дориларани корригирлашда сонли индексларни қўлланилиши
3. Ҳарф ва сон индекслар бўйича болалларга мўлжалланган дориларни коррилирлаш
4. Таъм харитаси нима?

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling