Toshkent gumanitar fanlar


Халкаро мехнат таксимотининг ривожланишига кандай омиллар таъсир килади?


Download 0.54 Mb.
bet2/5
Sana14.03.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1266753
TuriReferat
1   2   3   4   5
Bog'liq
Бекчанов мусткал иш

Халкаро мехнат таксимотининг ривожланишига кандай омиллар таъсир килади?

Биринчи навбатда ишлаб чикариш унумдорлигини ошириш, ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш, ишлаб чикариш харажатларини камайтиришга интилиш зарурияти.

Халкаро мехнат таксимоти ривожланиши жараёнида асосий нарса бу шу жараённинг хар бир иштирокчиси узининг ХМТдаги иштирокидан иктисодий фойда кидириши ва топишидир.

Хар кандай давлатнинг халкаро алмашув жараёнида халкаро мехнат таксимотининг устунликларини амалга ошириши кулай шароитларда: биринчидан, экспорт килинаётган товар ва хизматларнинг ташки ва ички бозор нархларидаги фаркни олиш; иккинчидан, арзонрок булган импортдан фойдаланиб миллий ишлаб чикаришдан воз кечган холда ички харажатларни камайтириш имконини беради.


Жахон хужалигини тизим сифатида куриб чикканда ХМТни бу тизимни ташкил килган бирлаштирувчи асос деб тасдиклаш мумкин.

Саноати ривожланган давлатларнинг ишлаб чикариши куп холатда ташки истеъмолчиларга, ички талаб импортга йуналган булади деб тахмин килинмокда. Ривожланаётган давлатларда ички бозорнинг нисбатан тез, лекин экстенсив кенгайиши тахмин килиняпти.


Сунгги ун йилликларда жахонда мисли курилмаган иктисодий, сиёсий, ижтимоий жараёнлар руй берди. Улар халкаро мехнат таксимотига сезиларли таъсир курсатди.
Халкаро мехнат таксимоти ривожланишининг асосий йуналиши халкаро ихтисослашув ва ишлаб чикариш кооперациясининг кенгайиши булди.
Халкаро кооперация (ХК) ва халкаро ихтисослашув (ХИ) халкаро мехнат таксимотининг шакллари булиб, унинг мохиятини намоён киладилар.
Турли давлатлар корхоналарининг маълум бир товарга ихтисослашуви замонавий ИТИ билан боглик. Ишлаб чикаришнинг технилогик тизимининг мураккаблашиб бориши билан тайёр махсулотда ишлатиладиган деталлар купайди. Масалан: енгил автомобилда 20 минггача, прокат дастгохларида 100 минггача, электровозларда 250 минггача детал ишлатилади.

Халкаро ишлаб чикариш ихтисослашуви (ХИИ) иккита йуналиш - ишлаб чикариш ва худудий йуналиш буйича ривожланмокда. Уз навбатида ишлаб чикариш йуналиши: а) сохалараро; б) давлатлар гурухи; в) алохида корхоналарнинг ихтисослашувига булинади.


Худудий халкаро ишлаб чикариш ихтисослашуви: а) алохида давлатлар; б) давлатлар гурухи; в) худудларнинг жахон бозори учун маълум товарлар ва уларнинг кисмлари учун ишлаб чикаришга ихтисослашувига булинади.

Халкаро ишлаб чикариш ихтисослашувининг асосий турларига: 1) предметли (махсулот ишлаб чикариш); 2) деталли (махсулотни ташкил килувчиларни ишлаб чикариш); 3) технологик ёки боскичли (яъни алохида технологик жараёнларни амалга ошириш. Масалан: йигиш, буяш ва х.к.) ихтисослашиш киради.

Халкаро ишлаб чикариш ихтисослашуви - Халкаро мехнат таксимотининг динамик шаклидир. 50-60-йилларда бошлангич сохаларда (автомобилсозлик, авиасозлик, пластмасса ишлаб чикариш ва х.к.) ихтисослашиш олдинги уринда эди. 70-80-йилларда соха ичидаги ХИИ илгор уринда эди.

Халкаро мехнат таксимотининг бошка бир шакли - халкаро ишлаб чикариш кооперациясидир.Унинг объектив асоси булиб, ишлаб чикариш кучлари ривожланишининг усиб бораётган даражаси, хамда мамлакат ичида ёки ташкарисида руй беришидан катъий назар мустакил корхоналар уртасидаги баркарор ишлаб чикариш алокалари жараёни хисобланади.

Ишлаб чикариш-технологик хамкорлик. Улар: а) лицензиялар бериш ва мулкчилик хукукларидан фойдаланиш; б) лойиха конструкторлик хужжатларини, технологик жараёнларни, махсулотнинг техник даражаси ва сифатини, курилиш ва монтаж ишлари, кооперациялашган корхоналарни замонавийлаштиришни ишлаб чикиш ва мослаштириш; в) ишлаб чикаришни бошкариш, стандартлаштириш, унификациялаш, сертификациялашни такомиллаштириш, ишлаб чикариш дастурларини таксимлаш.

Хамкорликдаги дастурларни амалга ошириш уз навбатида икки асосий шаклда амалга ошади: пудратли ишлаб чикариш кооперацияси ва хамкорликдаги ишлаб чикариш.


Шартнома асосида ихтисослашиш тшлаб чикариш дастурларини ишлаб чикариш кооперацияси иштирокчилари орасида таксимланишини назарда тутади. Кушма корхона бу интеграциялашган кооперациядир.


Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling