“тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
автореферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий раҳбар: Рахмонов Қосимджон иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Расмий оппонентлар: Мусаев Илхомжон Мақсудович
- Алланазаров Олимжон Рахмонович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Етакчи ташкилот
- КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти.
Т.З.Султанов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, техника фанлари доктори, профессор Ф.Гаппаров Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, техника фанлари доктори, профессор А.С.Алтиев Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, иқтисод фанлари доктори, профессор Илмий раҳбар: Рахмонов Қосимджон иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Расмий оппонентлар: Мусаев Илхомжон Мақсудович техника фанлари номзоди, доцент Алланазаров Олимжон Рахмонович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Етакчи ташкилот: 5 КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ер сайёраси аҳолисининг сони кескин суръатлар билан ошиб борар экан, табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжлар ҳам ортиб бораверади. Айниқса, ер ресурсларига бўлган талабни қаноатлантириш учун ҳар бир мамлакатда ўзига хос тизимлар йўлга қўйилмоқда. Бунда албатта ерга оид маълумотларнинг ишончли ахборотларга айланиши катта аҳамият касб этади. Дунё миқёсида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 38% (ҳайладиган ерлар 28%, доимий экин ерлари 3 %, 69 % майдон яйлов ва ўтлоқлар)ни ташкил этади. Шундан, энг катта ҳудуд, яъни 1,7 млрд.га майдон Осиё қитъасига тўғри келади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, сўнгги йигирма йил давомида ер юзидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 4% га камайган 1 . Дунёнинг кўплаб мамлакатларида барча соҳаларда ахборотларни исътемолчиларга етказишни самарали усулларини жорий этишда рақамлаштириш амалиётидан кенг фойдаланилмоқда. Хусусан, ерга оид ахборотлар тизимини ишлаб чиқиш ва уни кенг жорий этиш юзасидан кўплаб мамлакатлар тажриба ва самарали натижаларга эгадир. Бу борада ривожланган давлатлар аллақачон ер ахборот тизими ёки миллий ер ахборот тизими бўйича рақамлаштирилган ахборот тизимини яратган. Натижада маълумотларни ишончли ахборотга айланиши ва исътемолчиларга тезкор ва аниқ етказилишини таъминлаш, шунингдек, мамлакат иқтисодиёти ва салоҳиятини янада ошириш имкониятлари яратилмоқда. Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда фойдаланилаётган ер участкалари қишлоқ хўжалигида турли ҳуқуқлар асосида фойдаланиб келинмоқда. Фойдаланиш учун берилаётган ер участкаларининг сони ва тури йилдан-йилга ўзгариб бормоқда. Бу эса ўз навбатида ушбу ер участкаларига оид ер-ахборот тизимини тезкор услубларда янгилаб бориш бўйича бажариладиган ишлар ҳажмининг ортишига олиб келмоқда. Аммо ҳозиргача ер-ахборот тизимини яратиш ишлари оддий услубларда бажарилиб келинмоқда. Натижада бу юмушга кўп вақт ва меҳнат сарфланмоқда. Бундан ташқари, зарур ҳолларда ердан фойдаланиш натижаларига оид маълумотларни тезкор тарзда олиш имкони бўлмаяпти. Буларнинг барчаси ушбу тизимни рақамлаштириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектларнинг ер участкалари бўйича маълумотлар тизимини яратишни тақозо қилади. Ер ахборот тизими таъминотининг жадаллашуви, тезкор вазиятни тавсифловчи, ишончли маълумотларни мунтазам йиғиб борилиши, унинг ўз вақтида ва сифатли таҳлил қилиниши ҳозирги шароитда ер участкаларига оид ер ахборот тизимини яратишнинг муҳим шартларидан бири хисобланади. Ер ахборот тизимини яратилиши ерга оид маълумотлар тизимини шаклланиши ва улардан фойдаланишда рақамли технологияларни кенг 1 Mage G. M. and Lande R. 1991 Land use statistics and indicators Global, regional and country trends Land use statistics and indicators Global, regional and country trends 1990-2019 FAOSTAT Analytical Brief 28 LAND USE AND LAND USE INDICATORS BACKGROUND Conserv. Biol. 5 148–57 6 жорий қилинишига сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6061 сонли фармонига мувофиқ, онлайн геопорталга интеграция қилиниши, ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилиши, Давлат кадастрлари ягона тизимини шакллантириш ва тегишли давлат кадастрлари маълумотлари Миллий геоахборот тизимига фақат телекоммуникация тармоқлари орқали тўғридан-тўғри тақдим этиб борилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6243 сонли фармонига мувофиқ ер ахборот тизимини такомиллаштиришга оид бир қатор вазифалар белгиланган. 2021 йил 24 февралдааги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5006 сонли қарорининг 10-бандида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш бўйича ахборот тизимига интеграция қилиш каби бир қатор вазифалар келтириб ўтилган. Юқорида келтирилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling