Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти
Download 22.72 Kb.
|
5 инг конф яга компетентли ёндашув
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар. Компетентли ёндашув, билим, компетенция, маданият, маълумот, стандарт, компетентлик, сифат. Кириш
БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛАРНИНГ КАСБИЙ-ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИ Г.Эргашева “Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти” – миллий тадқиқот университети Аннотация. Таълимни компетентли ёндашув асосида модернизациялаш билимга йўналтирилган компонент билан чекланиб қолмасдан, балки ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш, асосий функцияларни, ижтимоий ролларни ва компетенцияларни бажаришда яхлит тажрибани ўз ичига олган таълим мазмунининг турини акс эттиради. Мақолада бўлажак мутахассисларнинг касбий-педагогик компетентлигини ривожлантиришда истиқболли йўллардан бири, таълим стандартларига янги интегратив конструкциялар: компетентлик, компетенциялар ва метапрофессионал сифатларни киритиш методикаси ҳақида сўз юритилади. Калит сўзлар. Компетентли ёндашув, билим, компетенция, маданият, маълумот, стандарт, компетентлик, сифат. Кириш Ҳозирги кунда профессионал таълим тизимидаги кўпгина таълим муассасаларида ихтисослик фанларни ўқитадиган малакали педагогларга талаб жуда каттадир. Бундай педагогларни тайёрлаш, бўлажак мутахассисларнинг таълим муҳитида касбий-педагогик компетентлигини ривожлантириш методикаси, ўқитишнинг янги метод ва шаклларини татбиқ этиш энг долзарб масалалардан эканлигини эътиборга олган ҳолда, шунингдек, мутахассисларнинг касбий-педагогик компетентлигини такомиллаштириш бўйича мавжуд муаммоларни эътиборга олган ҳолда профессионал таълим тизимида мустақил фикрловчи, рақобатбардош ҳамда жаҳон талабларига тўлиқ жавоб берувчи, ҳар тамонлама етук ва баркамол, ўз касбининг моҳир устаси бўлган мутахассисларни тайёрлашда бўлажак касбий-педагогик компетентлиги механизмларини такомиллаштиришнинг аҳамияти катта. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар тадқиқотнинг методологик асоси сифатида хизмат қилади [1]. Таълимни модернизациялаш жараёнини амалга ошириш асосларидан бири замонавий жамиятнинг нафақат махсус маълумотларга эга бўлган, балки ахборот оқимларини бошқара оладиган, ҳаракатчан, янги технологияларни ўзлаштира оладиган, ўзини ўзи бошқариши мумкин бўлган, етишмаётган ресурсларни излаш ва улардан фойдалана оладиган одамларга бўлган эҳтиёжларини қондиришдир. Download 22.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling