Тошкент кимё – технология институти
Download 201 Kb.
|
Лаб. микро. ва техноло. (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишдан мақсад
- Иш бажариш тартиби
Лабаратория иши-7
ГОСТ10846-91 БЎЙИЧА ДОН ВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ ТАРКИБИДАГИ ОҚСИЛ МОДДАЛАРИНИ АНИҚЛАШ.
Иш бажариш тартиби Ўртача намунадан 30-50 г дон олинади ва ифлос аралашмалардан тозаланади. Тозаланган дон лаборатория тегирмончасида майдаланади ва йириклиги №8 элакдан элаб текширилади. Майдаланган доннинг хаммаси элакдан ўтиши керак. Майдаланган дондан хар бири 0,5-1 г дан бўлган намуна аналитик тарозида ўлчаб олинади ва пробиркаларга тўкилади. Кьельдел колбасига пробирка ўрнатилади ва унга майдаланган дон солинади ва бўш пробирка оғирлиги ўлчанади. Ўлчаш фарқидан олинган намуна оғирлиги аниқланади. Кьельдел колбасига 10-15 мл сульфат кислота ва 0,5-1 катализатор қуйилади. Колба яхшилаб аралаштирилади, сўнг шиша варонка билан ёпилиб тортиш шкафига қизитишга қўйилади. Қизитиш дастлаб паст оловда, сўнг кўпик хосил бўлиш тўхтагач баланд оловда қизитилади. Суюқлик узлуксиз қайнаб туриши керак. Колбада яшил хаво ранг хосил бўлгач 20 дақиқадан сўнг қизитиш тўхтатилади ва совутилади. Совугач колбага 30 мл атрофида дистирланган сув солиб чайқатилади ва аммиакни хайдашга ўтилади. Бу хосил қилувчи бачокка дистерланган сув солинади, кран ва қисгич очилади сўнг қизиш жараёни бошланади. Бўш Кьельдел колбаси томчи тутгич ва ишқор учун варонка билан бирлаштирилади, сув қайнаши билан кран ечилади. Халодилник ёқилади ва остига бўш конуссимон колба қўйилади, 5-10 қдақиқа давомида қолган аммиакни хайдаш учун прибор буғланади. Буғлаш жараёни тугагач кран ва қисгич ёпилади. Халодилник остидаги бўш коннусимон колба ўрнига 25-30 мл 0,1н сульфат кислотасига 4-5 томчи индикатор томизилган колба қўйилади. Холодилник учи эритмага тегиб туриши керак. Бўш Кьельдел колбаси ўрнига қизитилган намуна солинган колба ўрнатилади. Кран ёпилади варонкага 33% ли ишқор эритмаси қуйилади. Кран озгина очилиб Кьельдел колбасини чайқатиб ортиб қолган ишқор эритмаси қуйилади. Эритма ранги оч хаво рангдан тўқ хаво ўранггача ўзгариши керак. 10 дақиқадан сўнг коннусимон колба холодилник учини суюқликка тегиздирилмаган холда туширилади ва хайдаш яна 5-10 дақиқа давом этилади. Хайдаш тезлиги гарелка ёки кран орқали регилировка қилинади. 15-17 дақиқа ичида колбадаги суюқлик хажми 2 баробар ортиши керак шундан сўнг кран очилиб қисқич ёпилади. Штатив бир оз кўтарилиб холодилник учи дистирланган сув билан чайилади. Кьельдел колбаси бўш колбага алмаштирилади ва яна буғланади. Коннусимон колбадаги суюқлик 0,1н натрий ишқори билан 1-2 томчи оч яшил ранг хосил бўлгунча тиртланади. Сульфат кислота миқдори тиртлаш учун сарфланган сульфат кислота ва натрий ишқори миқдори орасидаги фарқ билан топилади. Download 201 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling