Тошкент кимё – технология институти


Download 201 Kb.
bet13/14
Sana07.04.2023
Hajmi201 Kb.
#1340409
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Лаб. микро. ва техноло. (2)

Лабаратория иши-7
ГОСТ10846-91 БЎЙИЧА ДОН ВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ ТАРКИБИДАГИ ОҚСИЛ МОДДАЛАРИНИ АНИҚЛАШ.



Ишдан мақсад:

Дон таркибидаги оқсил моддаларни аниқлаш услубини ўрганиш.

Керакли асбоблар:

Лаборатория тегирмони У1-ЕМЛ, элак №08, қуритиш шкафи СЭШ-3М, электро иситгич, буғ хосил қилувчи металл бачок сиғими 2000 см3, Кьелдел колбаси ГОСТ 25336, бюретка сиғими 25 ва 50 см3 ГОСТ 20292 конуссимон колба сиғими 250, 500 см3 ГОСТ 25386, ўлчов колбаси сиғими 500, 1000 см3 ГОСТ 1770 шарикли холодильник ГОСТ 25336, томчи ушлагич К0-60 ГОСТ 25336, лаборатория шиша варонкаси 25, 36 мм диаметри, баландлиги 36, 50 мм ГОСТ 25336, цилиндрли пробирка диаметри 10 мм, баландлиги 90 мм ГОСТ 25336, боғловчи шиша трубка ГОСТ 25336, капелница индикатор учун, чинни хавонча, чинни стакан сиғими 1000 см3 ГОСТ 9147.

Реактивлар:

Концентрланган сульфат кислота, натрий гидроксид ГОСТ 4328 миқдори 330-400 г/дм3, борная кислота миқдори ГОСТ 9656, миқдори 40 г/дм3 мис оксиди ГОСТ 4165, калий оксиди ГОСТ 4145, 30% ли водород оксиди ГОСТ 10929, ректификацияланган этил спирти ГОСТ 5962, дистрланган сув ГОСТ 6709, метил қизил, селен.

Иш бажариш тартиби
Ўртача намунадан 30-50 г дон олинади ва ифлос аралашмалардан тозаланади. Тозаланган дон лаборатория тегирмончасида майдаланади ва йириклиги №8 элакдан элаб текширилади. Майдаланган доннинг хаммаси элакдан ўтиши керак. Майдаланган дондан хар бири 0,5-1 г дан бўлган намуна аналитик тарозида ўлчаб олинади ва пробиркаларга тўкилади.
Кьельдел колбасига пробирка ўрнатилади ва унга майдаланган дон солинади ва бўш пробирка оғирлиги ўлчанади. Ўлчаш фарқидан олинган намуна оғирлиги аниқланади. Кьельдел колбасига 10-15 мл сульфат кислота ва 0,5-1 катализатор қуйилади. Колба яхшилаб аралаштирилади, сўнг шиша варонка билан ёпилиб тортиш шкафига қизитишга қўйилади. Қизитиш дастлаб паст оловда, сўнг кўпик хосил бўлиш тўхтагач баланд оловда қизитилади. Суюқлик узлуксиз қайнаб туриши керак. Колбада яшил хаво ранг хосил бўлгач 20 дақиқадан сўнг қизитиш тўхтатилади ва совутилади. Совугач колбага 30 мл атрофида дистирланган сув солиб чайқатилади ва аммиакни хайдашга ўтилади. Бу хосил қилувчи бачокка дистерланган сув солинади, кран ва қисгич очилади сўнг қизиш жараёни бошланади. Бўш Кьельдел колбаси томчи тутгич ва ишқор учун варонка билан бирлаштирилади, сув қайнаши билан кран ечилади. Халодилник ёқилади ва остига бўш конуссимон колба қўйилади, 5-10 қдақиқа давомида қолган аммиакни хайдаш учун прибор буғланади. Буғлаш жараёни тугагач кран ва қисгич ёпилади. Халодилник остидаги бўш коннусимон колба ўрнига 25-30 мл 0,1н сульфат кислотасига 4-5 томчи индикатор томизилган колба қўйилади. Холодилник учи эритмага тегиб туриши керак. Бўш Кьельдел колбаси ўрнига қизитилган намуна солинган колба ўрнатилади. Кран ёпилади варонкага 33% ли ишқор эритмаси қуйилади. Кран озгина очилиб Кьельдел колбасини чайқатиб ортиб қолган ишқор эритмаси қуйилади. Эритма ранги оч хаво рангдан тўқ хаво ўранггача ўзгариши керак. 10 дақиқадан сўнг коннусимон колба холодилник учини суюқликка тегиздирилмаган холда туширилади ва хайдаш яна 5-10 дақиқа давом этилади. Хайдаш тезлиги гарелка ёки кран орқали регилировка қилинади. 15-17 дақиқа ичида колбадаги суюқлик хажми 2 баробар ортиши керак шундан сўнг кран очилиб қисқич ёпилади. Штатив бир оз кўтарилиб холодилник учи дистирланган сув билан чайилади. Кьельдел колбаси бўш колбага алмаштирилади ва яна буғланади. Коннусимон колбадаги суюқлик 0,1н натрий ишқори билан 1-2 томчи оч яшил ранг хосил бўлгунча тиртланади. Сульфат кислота миқдори тиртлаш учун сарфланган сульфат кислота ва натрий ишқори миқдори орасидаги фарқ билан топилади.

Download 201 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling