Тошкент кимё-технология институти қўнғирот сода заводи қошидаги махсус сиртқи бўлим


Кальций хлориднинг асосий хоссалари


Download 0.63 Mb.
bet16/21
Sana13.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1265745
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Soda texnologyasi 2

Кальций хлориднинг асосий хоссалари


Кальций хлорид иссиқлик ажаралиб чиқиши билан сувда эрийди. Масалан, кальций хлорид амалда қизиқтирдиган ҳароратлар интервалида қуйидагича эрувчанликларга эга:
t, 0C…………….60 80 90 100 120 140 160 170
C, % (масс)……57,8 59,5 60,6 61,4 63,4 65,6 69,0 71,8
1, 2, 4 ва 6 молекула сув билан кальций хлорид кристаллогидрат шаклида кристалланади(…. Расм) -55300С ҳароратларда ва 30-50% СаСl2 ли эритмалардан CaCl26H2O гидрат кристалланади.
29,80С ҳароратда у стабил тетрагидратга ўтади CaCl24H2O. Ўз навбатида 30-450С ҳароратда ва 50-57% ли эритмалардан тетрагидрат кристалланади. 45,30С дан юқори ҳароратда ва эритманинг концентрацияси 57% дан ошиқ бўлган ҳолда калций хлорид дигидрат ҳолда CaCl22H2O кристалланади. Харорат 1780С дан ошганда сувсиз калций хлорид ва моногидратлар аралашмаси чўкмага тушадилар. Гидратлар 2600С дан юқори хароратда қиздирилиш натижасида сувсиз калций хлорид ҳосил бўлади. 179-1880С ҳароратлар интервалида дистиллерли суюқликдан 72% ли техник калций хлориднинг эритмаси олинади. Агарда, бундай эритма сал совитилса, ундан калций хлорид дигидрати кристалланади. Қуйида кальций хлорид эритмалар кайнаш ҳаоратининг концентрацияга боғликлиги кўрсатилган.
ССаСl, % (масс.)………………….70 71 72 73
Тқайн. ҳар., 0С………………...……165 168 171 173
Калций хлорид ишлаб чиқариш технологик схемаси 8….расмда келтирилган. Кальций хлорид цехининг келиб тушаётган дистиллерли суспензия карбонаторда (1) углерод диоксидли газ билан дастлабки карбонизация қилинади. Карбонатордан кейин суспензия чўктиргичга (2) юборилади (карбонизациядан олдин ва кейин иккиламчи чўктириш билан схемалар қўлланиш мумкин). Чўктиргичдан шлам (қаттиқ фаза) мелиорант ва озуқа қўщимчалар ишлаб чиқаришларига юборилади. Ёруқланган эритма эса сақлангичга (3) қуйилади. Буғлатиш батареяларининг иссиқлик узатувчи юзаларида инкрустациялар пайдо бўлмаслиги учун бу ерга затравка сифатида актив CаSO4 берилади.
Сақлангичдан насос (4) билан дистиллерли суюқлик учкорпусли буғлатиш батареясига (5) берилади. Бу ерда суюқлик 18% концентрациягача буғланади. Буғлатиш батареясининг оҳирги корпусидан суспензия сақлангичга (7) қуйилади. Затравка сифатида фойдаланиш учун қўйиқланган суспензия насос (9) билан аралаштиргичли (8) сақлангич орқали сақлангичга (3) қайтарилади. Насос (11) билан бакдан (10) қисман буглатилган ва затравкадан тазоланган дистиллерли суюқлик иккиламчи учкорпусли тўғриоқимли буғлатиш батареясига (12) юборилади. Бу ерда дистиллерли суюқлик калций хлорид бўйича 38% гача концентрацияланади ва бунинг натижасида натрий хлориднинг асосий қисми ажралиб чиқади. Буглатиш қурилмаларининг (5, 12) оҳирги корпуслари ваккум шароитида ишлайдилар. Охирги корпуслардан чиқаётган иккиламчи буғ аралаштирувчи конденсаторларга (6, 13) юборилади. Ваккум-насослар ёрдамида ҳаво ва конденсацияланмаган буғлар конденсаторлардан чиқариб ташланади (схемада кўрсатилмаган). 5,5 м3/т содага ҳажмда (67% ли CaCl2 ҳосил бўлишига ҳисоблаганда) буглатувчи қурилмаларда бўлган конденсат нмакоб тайёрлаш жараёнига юборилади ва бунинг ҳисобига тоза сув сарфланаши камаяди.
38% ли калций хлорид эритмасидаги натрий хлорид суспензияси тиндиргичга (14) қўйилади. Унинг қуйиқланган қисми тиндиргичдан центрифугага (15) берилади ва бу ердан каттиқ калций хлорид истеъмолчилари ёки сода ишлаб чиқариш жараёнига юборилади. Фугат йиғгичи (16) орқали фугат насос (17) билан тиндиргичга (14) қайтарилади. Калций хлориднинг 38% ли тиндирилган эритмаси йиғгичга (18) берилади ва бу ердан насос (19) билан ваккум-кристаллизацион қурилманинг тортиш трубкасига берилади. Ваккум-кристаллизаторда (2) CaCl2 эритмаси концентрланади ва қаттиқ фазага натрий хлориднинг қўшимча миқдори ажралиб чикади. Калций хлориднинг 40% ли эритмасидаги натрий хлорид суспензияси ваккум-кристаллизатордан тиндиргичга (21) юборилади; қуйиқланган пулпа тиндиргичга (14) берилади.
Калций хлориднинг 40% ли эритмаси 72% гача концентрланиш учун атмосфера босимида ишлайдиган буғлатиш аппаратига (22) берилади. Бу аппаратнинг иккиламчи буғи буглатиш қурилмасига (5) параллел ишлайдиган (суюқлик окими бўйича) аппарат-утилизаторни (23) иситиш учун қўлланилади. Калций хлориднинг 72% ли эритмаси қобиқлаш аппаратига берилади ва сув бу аппаратнинг барабанига совитиш учун сув қўлланилади. Ҳом қобиқ пичоғ билан барабандан кесиб олиб ташланади ва транспортер (25) билан чиниқиш (26) аппаратига йўлланилади. Қуритилган қобиқларга қарши оқим билан қуритиш учун топкали газлар берилади. Топкали газлар хаво ва табий газ аралашмаси ёниши натижасида топкаларда (27) ҳосил бўладилар. Топкали газлар циклонда (28) тозаланиб, вентилятор (29) билан атмосферага чикарилиб юбориладилар.
78% калций хлоридли қиздирилган қобиқ айланиш сув билан деворлари совутилаётган барабанга туширилади. Тайёр совутилган қобиқ транспортер (31) билан тараалашга ва тайёр маҳсулот омборига юборилади.
Ҳ озирги кунда барабанли гранулловчи қуритгич (БГС) қўлланилиши билан 67% ли ва сувсиз кальций хлорид ишлаб чикариш усули ишлаб чиқилган. Бу усулда барабанли аппарат ичига калций хлориднинг концентрланган эритмаси сочилтирилиб берилади.

Расм –8. Калций хлорид ишлаб чиқариш схемаси.


1 - карбонатор; 2,7,14,21 – тиндиргичлар; 3,8,18 – сиғимлар; 4,9,11,17,19 – насослар; 5,12 – бўғлатиш қурилмалар; 6,13 – аралаштириш конденсаторлари; 10- бак; 15 – центрифуга; 16 – фугат йиғувчиси; 20 – вакуум кристаллагич; 22 – плав аппарати; 23 – утилизатор; 24 – чешуйкалаш аппарати; 25,31 – транспортерлар; 26 – чиниқтириш аппарати; 27 – топка; 28 – циклон; 29 – вентилятор; 30 – совутгич барабани.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling