Тошкент кимё-технология институти қўнғирот сода заводи қошидаги махсус сиртқи бўлим


Download 0.63 Mb.
bet20/21
Sana13.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1265745
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Soda texnologyasi 2

Назорат саволлари

  1. Шлам, пўр ва ретур аралашмаларини олиш жараёнлари?

  2. Шлам, пўр ва ретур аралашмалардан озука учун қўшимчалар олиш жараёни?

  3. Моллар озукасига қўшимча олиш жараёнлари?

  4. Қандай ретурлар қўлланилади?

  5. Комплекс минерал қўшимчалар берилишининг самарадорлиги?

  6. Карбонатли чикиндиларнинг қўлланилиши?

  7. Чиқинди газлари зарар моддалардан тозалаш?

  8. Аммиакни регенереация қилиш учун магний гидрооксиднинг қўлланилиши?

  9. Преципитат ва калций хлорид олиш технологияси?

  10. Сода, хлор ва минерал ўғитлар олинишининг бир жойда ташкил қилиниши?

Таянч сўз ва иборалар
Озуқа қўшимча, тиндиргич, дистиллерли суспензия, дискали филтрлар, шлам, пўр, ретур, фторсизланган озука калций фосфат, карбонатли чиқиндилар, преципитат, калций хлорид, хлор, минерал ўғитлар, чикинди газлар, автотермик режим, боксит, иккиламчи энергетик ресурслар, натрий нитрат, аммоний нитрат, силвинит, азот кислотаси, азот оксиди, водород хлорид, натрий гидрокарбонат, иккиламчи моддий ресурслар.

Маъруза - 15


Аммиакли усулда кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришни ривожланиш перспективалари

Аммиакли усул билан калцинацияланган сода ишлаб чикаришни такомиллаштириш йўллари қуйидагича:



  • калцинацияланган сода, калций хлорид (ёки тиндирилган дистиллер суюқликларни нефт горизонтларига бериш), мелиорант, консервант, минерал озуқа қўшимчалар ва ҳ.к. га ишлаб чикариш бўйича кам чикиндига комплексларни жорий қилиш;

  • юқори самарали ваккум-филтрлар ва калцинаторлар, пленкали, пластинкали ва горизонтал трубкали иссиқликолмашинувлар ва конденсаторлар, тешикли карама карши окимли ва крест нуқтали контакт элементлардан иборат колонналар билан таъминланган 1000-1200 т/сутка сода ишлаб чикарадиган технологик линияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

  • аммонизацияланган номакобнинг иккиламчи киритиши ҳамда иккиламчи оқимли ҳилма ҳил ўрнатиладиган крест-нуқтали, тешикли контакт элементли царгалар билан карбонизацион колонналар ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

  • минимал намликли натрий гидрокарбонат олинишини таъминлайдиган карбонизацион колонна-гидроциклонцентрифуга тизимини яратиш;

  • сода ишлаб чиқариш аппаратларини тайёрлаш учун конструкцион материаллар сифатида титан ва зангламайдиган пўлатларнинг қўлланилишини йўқотиш ҳамда жихозларни коррозион ҳимоя қилиш учун диффузион-ҳимояланган пўлатлар ва чуенларни қўлланилишини жорий этиш;

  • дистиллерли суюқлик билан қуруқ калций гидрооксидни (пушонка) репульпация, дистиллер суюқлик билан бевоста кўсакли оҳакга таъсир қилиш, филтр суюқликнинг таркибида углерод диоксид бўлмаган қуруқ оҳак билан таъсир қилиниши (масалан, қуруқ оҳакни аралаштирувчига бериш) ҳисобига оҳакли суспензия олиб, дистиллер суюқликнинг ҳажимини камайтиришини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; танлаш усули жорий қилиш конкрет шароитларга боғлиқ;

  • сода ишлаб чикаришнинг энергетик жадаллаштирилиши.

Шуни айтиш керакки, перспективада энергетик муаммолар асосий диққатни талаб қилади ва бу соҳадаги ишлар халқ хўжалиги учун энг самарали ва аҳамиятли бўлиб қолади.
Сода ишлаб чиқаришда асосий энергия талаб қилувчи поғона ва операциялар қуйидагилар: углерод диоксид ва оҳак олиниши билан оҳакли хомашёнинг куйдирилиши; қўллайдиган айланма калцинаторларда ёки ташқи қиздирилиши билан айланма калцинаторларда ёки ташқи қиздирилиш билан айланма ўчоқларда натрий гидрокарбонатнинг кальцинацияси; филтрли суюқликдан аммиак ва углерод диоксидларини регенерация қилиш; аммонизацияланган номакобнинг карбонизацияси; экзотермик реакцияларнинг иссиқлигини оладиган сувларнинг совутилиши; каттиқ, суюқ ва газли ярим махсулотлар ва махсулотларни транспорт қилувчи қурилмалар ҳамда аралаштирувчи қурилмалар.
Энергиянинг назарий сарфланиши деб иссиқликнинг қуйидагиларга қўлланилишини тушуниш керак; калций оксид ва углерод диоксилд олиш мақсадида магний ва калций карбонатлар парчаланиш реакциялар; натрий ва аммоний гидрокарбонатлар парчаланиши; филтрли суюқликдан углерод диоксид ва аммакни регенерация қилиш; натрий гидрокарбонат кристалланишининг ва углерод диоксид газининг ютилиш иссиқларини чиқариб ташлаш мақсадида айланма сувнинг юритилиши (иссиқлик эквивалент) ҳамда газли углерод диоксидини сикиш ишларини (иссиқлик эквивалент) бажариш.
Сода ишлаб чикариш бўлимларида иссиқликдан фойдаланиш маълумотлар қуйида келтирилган:




Умумий иссиқлик талабидан улуш, %

Иссиқликдаган фойдаланиш коэффиценти, %

Оҳактош куйдирилиши
Калцинация (сода ўчоғи)
Углерод диоксид ва аммиак регенерацияси
Карбонизация
Сувайланма (совутиш суви) карбонизацияга сарфланишдаги сувни ҳисобга олмаганда
Ишлаб чикариш мухитларнинг транспорт қилиниши ва аралаштирилиши

19,89
26,83

41,72
3,3


3,54
4,72

72,8
37,0

75,1
60,1


70,0
80,0

Оловли калцинация қўлланиладиган сода ишлаб чиқаришида фойдали харакатларнинг иссиқлик коэффиценти ҳозирги кунда 43% ни ташкил қилади.


Олиб келинган иссиқликнинг фойдаланиш даражасини ошириш ва энерго-сарфланишларини камайтириш мақсадида иккиламчи энергетик ресурсларни чиқарадиган агрегат ёки жараёнларни жадаллаштириш ҳамда фақат иккиламчи энергетик ресурсларнинг фойдаланиш даражасини ошириш ҳисобига «иссиқлик чикиндилар» миқдори камайтирилиши зарурдир.
Бу масалада бошқа замонавий йуналиш мавжуд. Масалан, «кучсиз суюқликларнинг дистилляцияси-термокомпрессор-иккинчи буғлатувчи» ҳамда «аммиак ва углерод диоксид термокомпрессор-биринчи буғлатувчи» схемалар бўйича ишлаётган буғлатувчи термокомпрессор қурилмаларида дистиллерли суюқликлар иссиқлигининг қисман утилизацияси амалга ошади. Истеъмол қилинаётган бирламачи ёқилғининг тегишли миқдорда камайиши билан бу талаблар фойдали харакатнинг иссиқлик коэффициенти 48% гача оширилиши мумкин.
Иссиқлик берадиган жараёнларда иссиқликнинг сарфланишини камайтирадиган ишлар ҳам шу йўналишларга қарайди. Бу боради қуйидаги ишланмаларни белгилаб ўтиш мумкин: «буғлатувчи-конденсатор» схема бўйича ишлаётган тез қайнаш аппаратларида катакли қайтар ёки кимёвий тозаланган сувни қиздириш учун дистиллер суюқлик иссиқлигининг утилизацияси, шу мақсадда калцинация газларининг утилизацияси, ҳам сув қиздирилиши билан қайнов қатламли аппаратларда махсулотли соданинг иссиқлигини утилизация қилиш усули.
Иссиқлик ишлаб чикариши билан сода ишлаб чикаришида зарур бўлган совутилган сув олиш учун иссиқлик насос режимида қишқи дарида ишлаётган абсорбцион совутгичлар қўлланилиши иссиқлик берувчи жараёенларда иссиқлик утилизациясини мисоли қилиб олиш мумкин. «ПИК» совутгич машиналар ва «қуруқ» градирняларни қўллаш ҳисобига қуйидагиларга эришиш мумкин: 19-210С ҳароратли совутиш сувини қўллаш ҳисобига сода ишлаб чиқарилиш стабилизация қилинади, моддий ва энергетик ресурсларнинг сарфланиши камаяди, сезиларли экологик эффект ҳосил булади, иссиқлик чиқариладиган технологик аппаратларнинг кўрсаткичлари яхшиланади.
Кейинчалли илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишлари қуйидагиларга йўлланган бўлади: оҳак ишлаб чикаришда ёқилғидан тўлиқ фойдаланиш ёки уни алмаштириш, калцинация ва дистилляция жараёнларида энергия ташувчини (сув буғи) алмаштирилишига, сикилаётган газларнинг совутиш ҳисобига паст параметрли буғ олинишига ва ҳ.қ.
Бу вазифаларни амалга ошириш натижасида сода ишлаб чиқаришнинг энергия сарфланиши камаяди ва фойдали ҳаракатнинг иссиқлик коэффициенти 15-20% га оширилишига олиб келади.
Назорат саволлари

  1. Сода ишлаб чиқаришининг жадаллаштириш йўллари?

  2. Энергияни кўп истеъмол қиладиган сода ишлаб чиқаришнинг поғоналари ва операциялари?

  3. Энергиянинг назарий сарфланиши?

  4. Сода ишлаб чикаришининг бўлимларида энергиянинг сарфланиши?

  5. Иссиқлик эквивалент?

  6. Иссиқлик чиқиндилар?

  7. Иссиқлик чиқиндиларнинг қўлланиш йўналишлари?

  8. Оптимал критерияси?

  9. Дистиллер суюқликнинг концентрацияси?

  10. Сода технологиясида янги илмий ва лойиҳалаш ишлари?



Таянч сўз ва иборалар
Кам чиқиндили комплекслар, қуруқ гидрооксид калций репулпацияси, энергиянинг назарий сарфланиши, иккиламчи энергетик ресурслар, диффузион ҳимояланган пўлатлар, карбонизацион колонна-гидроциклонцентрфуга тизими, кўп энергия талаб қилувчи поғоналар, абсорбцион совутигич машиналари, цикли совутгич машиналар, қуруқ градирнялар, дистиллер суюқликнинг қисман концентрланиши, суюқликнинг карбонизацияси, ёқилғидан тўлиқ фойдаланиши, энергия ташувчини алмаштириш, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ишлари.

Фойдаланилган адабиётлар


Асосий адабиётлар


1. С.А.Крашенинников Технология соды. М.: Химия, 1988.
2. И.Д.Зайцев, Г.А.Ткач, Н.Д.Стоев Производство соды. М.: Химия, 1986.
3. Р.С.Соколов. Химическая технология. М.: Владос, 2000.
4. С.Ахметов. Химическая технология неорганических веществ», т.1,2, М.: 2002.
Қўшимча адабиётлар:
1. М.Л. Варламов, С.В. Беньковский и др. Производство кальцинированной соды и поташа при комплексной переработке нефелинового сырья. М.: Химия, 1977.
2. А.И. Лойнер, Н.И. Еремин и др. Производство глинозема. М.: Металлургия, 1978.


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling