Тошкент кимё-технология институти қўнғирот сода заводи қошидаги махсус сиртқи бўлим


Download 0.63 Mb.
bet18/21
Sana13.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1265745
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Soda texnologyasi 2

Технологик режимнинг асосий кўрсатгичлари:
Филтрлаш бўлими
Қуйиқлашган суспезия йиғгичисидаги
Қаттиқ фазанинг концентрацияси, кг/м3……………………90120
Камерали филтр-пресс
Операциялар муддати, мин:
филтрлаш ……………………………………………………..90
чўкмани ювиш ……………………………………………….10
ҳаво билан куритиш…………………………………………..510
манометрли режим (босим), мПа:
филтрлаш ……………………………………………………...0,6
чўкмани ювиш ………………………………………………...0,40,6
Чўкманинг намлиги, % ……………………………………….4555
Ювувчи суюқликнинг сарфланиши; м3/т қуруқ чўкмага ……5,7
Хлорид-ион миқдори (қуруқ махсулот ҳисобига), % ………≤2
Қуритиш бўлими (барабанли қуритигич)
Қуритилган махсулотнинг намлиги, %
Ҳарорат, 0С:
киришда газҳаво аралашмаси………………………………….800
чиқишда иссиқлик олиб юрувчининг ………………………...150
чиқишда материалнинг ………………………………………..140
Майдалаш бўлими
Майдаланган маҳсулотнинг гранулометрик таркиби (элакдан қолдиғи), %:
3 мм ……………………………………………………………...0
1 мм ……………………………………………………………...≤5
0,25 мм …………………………………………………………..≤25


Қишлоқ хўжалик қушини боқиш учун минерал озуқа қўшимча олиниши
Сода ишлаб чиқариш дистиллер суспензияси мелиорант ишлаб чикаришга ўхшаш тиндиргич-қуйиқлаштирувчига берилади. Таркибида 90-100 кг/м3 қаттиқ фаза билан қуйиқлашган қисм тиндиргичдан аралаштиргичга берилади ва ундан кейин дискли ваккум-филтрлар ёки филтр-прессларга юборилади. Тиндиргичдаги тиндирилган қисми калций хлорид ишлаб чиқаришда қўлланилади. 65% намликли чўкма дискли филтрлардан лентали транспортер орқали аралаштирувчига келади. Шламлардан ташқари аралаштирувчига чангтозалоувчи қурилмалардан майдаланган пўрли крошка, қуруқ махсулотнинг ретурли ва майдадисперсли чанглар келиб тушади. Чўкма билан пўрли крошканинг бир бирига нисбати 1:2,5 чегараларида бўлиши зарур. Ретур миқдори танлашида у бошлангич аралашманинг йиғинди намлигини 25% қилиб таъминлаши керак.
Ретур, шлам ва пўр аралашмаси барабанли қуритгичга берилади ва 7% қолдиқ намликгача куритилади. Қуритилган махсулот механик транспортер билан магнитли сепаратор оркали майдалагичга берилади ва бункерда йиғилади. Бункер дан пневмонасос орқали маҳсулот силосга юборилади. Пневмотранспорт тизими ва барабанли қуритгичлардан чангли газлар чангдан тозалаш қурилмаларига берилади. Тозаланган хаво атмосферасига чиқариб юборилади. Қушлар учун минерал қўшимча ишлаб чикариш аппаратлари мелиорант ишлаб чиқариш аппаратлари билан бир ҳил бўлади.

Маъруза - 14


Қишлоқ хўжалик моллари учун комплекс минерал қўшимча ишлаб чикариш технологяси

Номакоб тозалаш ва сода ишлаб чиқариш қаттиқ қолдиқлари ретур билан аралаштирилади. Ретурнинг миқдори қуритгичга киришида бошлангангич аралашмасининг 25% намлигини таъминлаш керак. 6% намликгача қуритилган аралашма элаклашга юборилади. Элаклашдан ўтган майда фракция тайёр махсулот бункерига келиб тушади, йирик фракция эса чўкичли майдалагичга берилгандан кейин механик транспорт ёрдамида бир қисми ретур бункери ва иккинчи қисми тайёр махсулот бункерига берилади.


Калций хлорид ишлаб чикаришда олинадиган 8% намлик билан калций хлоридни ретур сифатида ишлатиш мумкин. Олинган махсулотга калций хлорид ишлаб чикаришида олинган озуқали натрий хлорид, техникавий олтингугурт ва озуқали фторсизланган калций фосфсатлар қўшиладилар.
Комплекс минерал озуқа қўшимчалари қўлланилиши ҳисобига қишлоқ хўжалик молларининг ўрта суткали тирик массасини 3-7% га оширилади, озуқанинг сарфланиши 2-5% га камаяди.
Шуни айтиш керакки, карбонатли чиқиндиларни ҳар ҳил боғловчи моддалар, газобетон, асфалтбетон ва портландцементлар олиш учун ишлатилиши мумкин.


Зарар чиқиндилардан газларни тозалаш
Чиқинди газларни токсидли углерод оксид (II) ва олтингугурт оксидларидан (IV) тозалаш муҳим муаммо деб ҳисобланади. Бир тонна ишлаб чиқарилаётган содага 27 кг СО ва 5,6 кг SО2 газлари ҳосил бўлади. Токсидли газли ёқиш учун регенератив усулда ишлайдиган аппаратлар ишлаб чикилган. Бу аппаратлар 2 та реакцион камералардан иборат бўлиб, бир бири билан ёниш камера орқали уланган.
Кам миқдорда (1-2%) кислородга ва токсидли ёнувчи компонентларга эга технологик газнинг оқими ёниш камерада интенсив трубуленцияга учрайди. Газ аралашмасини катализаторга беришдан олдин интенсив турбуленизация қўшимчаларининг (смолали бирикмалар) дастлабки ёнишини таъминлайди. Катализатор сифатида боксит қўлланилади ва унинг юзасида 750-8000С температурада углерод оксид, олтингугурт водород ва бошқа токсидли ёнувчи аралашмаларнинг ёниши ўтади. Паст температурали газни реакцион камераларга бериш йуналишини даврий ўзгариш билан жараён ностационарли режимда ўтказилади.
Газларни ёндириш натижасида керакли температураларга эришиши энг яхши режим ҳисобланади. Автотермик режимни таъминлайдиган ёнувчи компонентларнинг концентрацияси камайиб кетган ҳолда табий газда ишлайдиган ёндирувчи қўлланилади. Табий газнинг сарфланиши камлик қилаётган ёнувчи компонентларнинг миқдорини таъминлаш керак, чунки аппаратда барча ёнувчи компонентларнинг тўлиқ ёниши таъминланади.
Оҳак тош куйдириш ўчоқлар газини тозалашда бу аппарат синалиб кўрилган. Технологик газ таркибида 1,5-2,3% СО бўлганида, аппарат автотермик режимда ишлайди. Бу ҳолда катализатор қатламидаги температура 750-8000С бўлади, чиқинди газларники эса-140-1600С. Углерод оксид ва олтингугурт водородлар тўлиқ ёниб бўладилар.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling