Тошкент кимё-технология институти қўнғирот сода заводи қошидаги махсус сиртқи бўлим


Download 0.63 Mb.
bet15/21
Sana13.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1265745
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
Soda texnologyasi 2

Назорат саволлари


  1. Кальцинация бўлимининг асосий вазифаси?

  2. Кальцинация жараёнининг асосий реакцияси?

  3. Ҳарорат ва босимнинг кальцинацияга таъсири?

  4. Натрий гидрокарбонатдаги намликнинг кальцинация жараёнига таъсири?

  5. Нима учун кальцинация жараёнида хўл натрий гидрокарбонатни қуруқ сода билан аралаштириш керак?

  6. Трона қандай бирикма?

  7. Кальцинация жараёнида қандай қўшимча реакциялар ўтади?

  8. Натрий карбонат қандай реакцияга киришади?

  9. Аммоний карбонат ва хлоридлар кандай реакцияларга киришади?

  10. Кальцинация жараёнининг технологик схемаси?
Таянч сўз ва иборалар

Кальцинация, ретур, трона, иккиламчи туз, натрий гидрокарбонат, кальцинатор, сода ўчоғи, вакуум-филтр, газлар коллектори, транспортер, выбротаъминловчи, циклон, ювитгич, совутгич, центрифуга, барабаннинг тўлдириш коэффициенти.
маъруза - 10
Аммиакли усулдаги сода ишлаб чикаришда
иккиламчи моддий ресурсларнинг кайта ишланиши

Аммиакли усулдаги кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш технологик циклидан қаттиқ шлам ва тиндирилган суюқликга ажратилган дистиллерли суспензия, намокоб тазолаш жараёнида ҳосил бўлган каттиқ шламлар; газсимон моддалар чиқарилиб юборилади.


Агар газ чиқиндилар таркибида мумкин бўлган нормаларда зарар моддалар бўлган ҳолда, улар атмосферага чиқариб юборилади. Аммо лекин, тиндирилган дистиллерли суспензия ва каттиқ шламларни фойдали махсулотларга қайта ишлаш зарурдир.
Шу муносабат билан тиндирилган дистиллерли суспензия ва шламларни чиқиндилар деб эмас, иккиламчи моддий ресурслар деб кўрилиш керак. Кам чиқиндиси рационал технологиялар яратишда табий ресурсларнинг (моддий ва энергетик) тўлиқ ишлатиш ҳисобига олинган маҳсулотга талабини таъминлаш зарур, яъни атроф мухитга иссиқлик йўқолишлар максимал равишда камайиши ҳамда зарур чиқиндиларини атроф мухитга чиқариб ташлашини йўқотиш билан иккиламчи моддий ресурсларнинг кайта ишланишини ташкил қилинади.
Экологик рационал технологик жараёнларни яратилишида ҳозирги кунда қуйидаги асосий йўналишлар пайдо бўлган:

  1. Берилган регион учун мумкин бўлган чегараларда зарар газлар ва суюқ чиқиндилар чиқариши билан сувайланма цикл ва технологик схемалар яратиш.

  2. Иккиламчи моддий ресурсларни фойдали махсулотларга кайта ишлаш.

  3. Иккиламчи энергоресурсларни ишлатиш орқали атроф муҳитга иссиқлик йўқолишларни камайтириш.

  4. Комплекс ичида чиқинди ва хомашё моддий окимларнинг циклик структураси билан территориал-соноат комплексларни яратиш.

Шуни ҳисобга олиш керакки, оҳирги йилларда кальций хлоридга талаб кальцинацияланган сода талабига нисбатан эквивалент миқдорда бўлмоқда. Иккиламчи қаттиқ моддий ресурслардан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга булаётган талаб иккиламчи ресурсларнинг бир йиллик миқдоридан ошиб кетган.
Сода ишлаб чиқаришнинг камчиқиндили комплекси 2 та сув айланма тизимига эга ва қуйидаги миқдорда моддаларни талаб қилади:

  • 1 т сода ишлаб чиқариш учун 18 м3 янги сув;

  • дистиллерли суспензиядаги шламни филтрлаш учун 2м3 сув сарфланади;

  • бошқа технологик талабларга 18 м3 сув сарфланади (ҳаммаси бўлиб 38 м3 сув 1т содага).

Янги сувнинг сарфланиши қуйдагилар ҳисобига камайтирилиши мумкин:

  • фойдали махсулотлар олиш учун 8% хлорид ионлар концентрацияси билан дистилляция шламларини қўллаш, яъни филтрлаш стадиясида ювилиш бўлмаган ҳолда. Бу ҳолда гидроксид кальций олиш учун ювиш сувларнинг ўрнига камминералланган тушимлар юборилади (1т содага сувнинг сарфланиши 2 м3 камаяди);

  • тузни эритиш учун сода ишлаб чиқариш ва махсус тозалаш учун кальций хлорид сув айланма тизимларидан тушимларни йўқотиш ҳисобига. Бу ҳолда 1т содага сувнинг сарфланиши 2 м3 камаяди;

  • оҳакли цехдан кейинги камминералланган тушимларни углерод оксид, углерод диоксид ва каттиқ майда моддалардан тозалаш.

Бу тушим қайта фойдаланишга юборилиши мумкин ва бунинг ҳисобига 1т содага сувнинг сарфланиши 8,5м3 камаяди:
- 1т содага сув сарфланиши 6м3 камайган ҳолда кальций хлорид сув айланма тизимида шартли тоза конденсатдан фойдаланиш.
Туз эритиш учун сода ишлаб чикариш сув айланма тизимидан кейин тушим берилиши, кальций хлорид сув айланма тизимидан кейин тушимининг тозаланиши ва кальций хлорид сув айланма тизимига шартли тоза конденсат берилишлари амалга оширилиши учун қўшимча тадқиқот ишлари ўтказишни талаб қилади.
Оҳак ўчоқларининг тушимини тозалаш ТЭЦга юборилган конденсат тозаланиши технологиялари ва 8% концентрация билан хлорид-ионлар шламлар қўлланилиши эса ҳозирги кунда жорий этилиши мумкин. Ишлаб чиқилган ишлар жорий этилгандан кейин янги сувнинг сарфланиши 25 м3 ҳажмда камайишини кутиш мумкин.
Ҳозирги пайтда бажарилган тадқиқот ишлар якунларидан кейин чиқиндисиз ишлаб чиқариш схемасини амалга оширилган ҳолда кутиш мумкин. Бу схемада ишлаб чиқариш ёмғир сувлари билан таъминланиши режалаштирилган.
Янги йилларда тушимсиз қуруқ градирналар яратилиши кутилмоқда. Каммминералланган сувларнинг оқимини камайтиришни таркибида 2% дан кам бўлган хлорид ионлар билан шлам ювиш схемасини яратишга имкон беради. Ҳосил бўлган шлам цемент ишлаб чиқаришида ишлатилиши мумкин. Филтрда шлам ювилганидан кейин пайдо бўлган камминералланган сувлар тузни эритиш учун ишлатилиши мумкин.


маъруза - 11

Кальций хлорид ишлаб чиқарилиши


Сода ишлаб чиқаришнинг комплекси яратилишида дистиллер суюқликнинг юқорисамарали қайта ишлаш технологияси мўлжалланади. Дистиллерли суюқлик кальций хлоридга қайта ишланади ёки нефт скважиналар ичига берилади.


Дистиллерли суюқлик минерал тузларнинг эритмаси бўлиб, унинг таркибида асосан кальций хлорид (10-14%) ва натрий хлоридлар (5-7%) бор. Қуйида келтирилаётган натрий хлорид билан биргаликда кальций хлориднинг олиниши шу тузларнинг сув эритмаларининг концентрланишига асосланган.
Ҳосил бўлаётган кальций хлориднинг халқ хўжалигида қўлланилиши унинг юқори гигроскопиклигига асосланган, яъни ҳаводан кўп миқдорда намлик ютиши, сувдаги юқори эрувчанлиги, сувга нисбатан паст музлаш температураси ва концентрланган эритмаларининг юқори қайнаш температурасига (масалан, СаСl2 нинг 30% ли эритмаси –550С ҳароратда музлайди ва 111,60С ҳароратда қайнайди).
Кальций хлорид асосан кимё саноатида (синтетик каучук ишлаб чикаришда, флотация жараёнларида ва ҳ.к.), совитиш техникасида, қурилишда (бетоннинг қотиш тезлигини оширади), рангли металлургияда (кальций таркибли қотишмаларини тайёрлашда), учун рудаларнинг кайта ишлатилишида, текстил саноатида ва халқ хўжалигининг бошқа саноатларида ишлатилади. Биргаликда ишлаб чиқарилаётган натрий хлориднинг талабгори асосан қишлоқ хўжалигидир (комби озуқа ва озуқа аралашмаларини олиш учун).



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling