Тошкент кимё-технология институти «озиқ- овқат маҳсулотлари технологияси» факультети


Сақлаш даврида доннинг табиий камайиш меъёрлари( % ҳисобида)


Download 0.92 Mb.
bet4/11
Sana17.12.2022
Hajmi0.92 Mb.
#1026575
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
УООТ Амалий машғулотлар учун қўлланма

Сақлаш даврида доннинг табиий камайиш меъёрлари( % ҳисобида).

Маҳсулот ва экин тури

Сақлаш муддати

Омборда

Элеваторда

Мослаштирилган майдонларда

тўкма

опда

Буғдой, жавдар, арпа

3-ойгача

0,07

0,04

0,05

0,12

6-ойгача

0,09

0,06

0,07

0,16

1йилгача

0,12

0,09

0,10

-

Сули

3-ойгача

0,09

0,05

0,06

0,15

6-ойгача

0,13

0,07

0,08

0,20

1йилгача

0,17

0,09

0,12

-

Гречиха ва шоли

3-ойгача

0,08

0,05

0,06

-

6-ойгача

0,11

0,07

0,08

-

1йилгача

0,15

0,10

0,12

-

Тари, чумиза, сорго

3-ойгача

0,11

0,06

0,07

0,14

6-ойгача

0,15

0,08

0,09

0,19

1йилгача

0,19

0,10

0,14

-

Маккажўхори дони

3-ойгача

0,13

0,07

0,08

0,18

6-ойгача

0,17

0,10

0,12

0,22

1йилгача

0,21

0,13

0,16

-

Маккажўхори сўтаси

3-ойгача

0,25

-

-

0,45

6-ойгача

0,30

-

-

0,25

1йилгача

0,45

-

-

0,70

Нўхот,чечевица, дуккаклар: ловия, вика ва соя.

3-ойгача

0,07

0,04

0,05

-

6-ойгача

0,09

0,06

0,07

-

1йилгача

0,12

0,08

0,10

-

Кунгабоқар

3-ойгача

0,20

0,12

0,14

0,24

6-ойгача

0,25

0,15

0,08

0,30

1йилгача

0,30

0,20

0,23

-

Бошқа ёғли донлар

3-ойгача

0,10

0,08

-

-

6-ойгача

0,13

0,11

-

-

1йилгача

0,17

0,14

-

-

Ёрма

3-ойгача

-

0,04

-

-

6-ойгача

-

0,06

-

-

1йилгача

-

0,09

-

-

Ун

3-ойгача

-

0,05

-

-

6-ойгача

-

0,07

-

-

1йилгача

-

0,10

-

-

Кепак ва унсимон зарралар (мучка)

3-ойгача

0,20

0,12

-

-

6-ойгача

0,25

0,16

-

-

1йилгача

0,35

0,20

-

-

Ўт уруғлари: клевер, (люцерна), донник, беда

3-6 ой

-

0,15

-

-

6-ойдан кўп

-

0,20

-

-

Тимофеевка, ўтлоқ ялпизи, (мятлик луговой, оқ палевица)

3-6 ой кўп

-

0,14

-

-

6-ойдан кўп

-

0,22

-

-

Житняк, пўрей, без корневиҳнўй, овсяница, қизил эспарцет, сераделла

3-6 ой кўп

0,15

0,10

-

-

6-ойдан кўп

0,20

0,15

-

-

Судан ўти, могар

3-6ойкўп

-

0,15

-

-

6-ойдан кўп

-

0,25

-

-

Люпин

3-6ойкўп

0,26

0,18

-

-

6-ойдан кўп

0,32

0,24

-

-

2- АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
ҲАРИД ҚИЛИНГАН ДОН УЧУН ҲИСОБ- КИТОБ
Жамоа, давлат, хиссадорлик жамиятлари ва деҳон-фермер хўжаликлари томонидан топширилаётган дон ҳамда уруғлар маълум талабларга жавоб беришлари керак. Бунинг учун тайёрланиш кондициялари ёки сифат меъёрлари белгиланган. Амалиётда доннинг фақат асосий сифат кўрсаткичлари бўйича асосли ва чегараланган кондициялар белгиланади.
Асосли кондициялар. Жамоа, давлат, хиссадорлик жамиятлари ва деҳқон-фермер хўжаликлари томонидан тайёрланган дон ва уруғларни сақлаш даврида унинг сақланувчанлигини ва бир жойдан иккинчи жойга жўнатилишда сифат кўрсаткичлари талаб қилинган даражада ҳамда уни қайта ишлашда юқори сифатли маҳсулот чиқишини таъминлаш керак.
Шунинг учун асосли кондициялар дон ва уруғлар ҳисоб-китоби йўлга қўйилган бўлиб, улар учун топшириш ҳамда сотиб олиш нархлари белгиланган. Дон ва уруғлар давлат томонидан белгиланган нархлар билан тўланади. Агар дон сифати кўзланган кондициялардан фарқ қилса, у вақтда қисман чегириш ва қўшимча ҳақ қўшилади. Дон ва уруғлар асосли кондицияларга ифлослик ва омбор зараркунандалари билан таъсирланиши барча тупроқ ва иқлим шароити учун ягона.
Чегараланган кондициялар. Давлатга сотиладиган дон ва уруғларнинг сифатинини пасайиши меъёр билан чекланган бўлиб, чегараланган кондицияси деб айтилади. Бу меъёрлар охирги кўрсатгич бўлиб, дон қабул қилувчи корхоналар томонидан махсус рухсатонмага биноан қабул қилинади. Агар доннинг сифати чегараланган кондициядан паст бўлса, у вақтда дон қабул қилувчи корхоналар махсус рухсатнома бўйича қабул қилиниши мумкин. Дон сотиб олиш режасига кўра қуйидаги камчиликлари бор, бўлган донлар қабул қилинмайди. Хар хил ёмон хидлари бўлиб, қизиб сасийдиган шамоллатганда хидлар йўқолмайдиган (бензин, керосин), уруғлар аралашмаси таркибида 1 фоиздан кўп майда тошлар, мавжуд. Дон уюмлари аралашмаси таркибида униб чиққан донлар миқдори 5 % дан юқори бўлса ва бошқалар.
Асосли чегириш кондициядан сифат бўйича четланиш ёки ўзгаришларга йўл қўйилса, у вақтда натурал ва пулли чегириш ҳамда қўшимчалар қўлланилади.
2- жадвал

Кўрсаткичлар

Чегириш % ҳисобида.

қўшимча % ҳисобида.

оғирлигидан

нархидан

оғирлигига

нархига

Намлик

Асосли кондициядан юқори бўлган ҳар 1%намлик учун

Асосли кондициядан паст бўлган ҳар 1%намлик учун

1,0

0,4

1,0

-

Ифлос аралашма

Асосли кондициядан юқори бўлган ҳар бир фоиз намлик учун

Асосли кондициядан ҳар бири 0,1 фоиз паст бўлган аралашма учун

1,0

0,3

0,1

-

Донли аралашма

Асосли кондициядан юқори бўлган ҳар бир фоиз намлик учун




-

0,1

-

-

Асл оғирлик

Асосли кондициядан паст бўлган ҳар бир дон 10г асл оғирлик учун

Асосли кондициядан юори бўлган ҳар бир 10г асл оғирлик учун

-

0,1

-

0,1

Омбор зараркунандалари билан зарарланиш.

Донни кана билан зарарланиши




-

0,5

-

-

Эслатма- Юқорида келтирилган асл оғирлиги бўйича чегириш донни топшириш пайтида буғдойнинг асл оғирлиги 750г паст бўлмаганда жавдарининг асл оғирлиги 700г. паст бўлмаганда қўлланилади.
Натурал чегириш ёки қўшимчалар -икки асосий сифат кўрсаткичлари, яъни, намлик ва бегона аралашма бўйича белгиланган. Дон қабул қилиш корхонасига етказиб келинган доннинг сифати намлиги ва ифлослиги бўйича базис меъёрларидан сифат кўрсаткичлари жиҳатдан фарқ қилганда, ҳар бир 1% намлиги ва ифлос аралашмаси кам бўлганда 1% миқдорида натурал қўшимча қўшилади, агар бу жараённинг акси бўлса яъни таркибдаги намлик ва ифлос аралашмалар миқдори кўп бўлса натурал чегиришни донларнинг физик оғирлиги қўлланилиши орқали амалга оширилади. Натурал чегириш ёки қўшимча 0,1 % аниқликда ҳисоблаб чиқилади.
Натурал чегириш ёки қўшимча каталигида(намлиги ва ифлос аралашмаси бўйича таянч меъёрлардан четга оғишга мувофиқ ) кўпайтирилган ёки камайтирилган дон табиий оғирлиги белгиланган нархлар бўйича хисобга олинган (зачёт) масса ҳисобланади ва контрактация шартномаларига мувофиқ харидларни бажаришга ҳисоблаб қўшилади. Натурал чегириш ёки қўшимча намлиги ва ифлос аралашма жиҳатидан сифатдан четга оғиш йиғиндисига ҳисоблаб чиқилади.
Асл чегириш ва қўшимча қўшиш қуйидагича ҳисобланади.
Масалан, намлик бўйича чегириш 1,55%, яхлитланса 1,6%, бегона аралашма бўйича эса 1,13%, яхлитланса 1,1%. Умумий асл чегириш 2,7 % тенг бўлади.
Ҳисоблаш тартиби: Таҳлил илинаётган доннинг сифат кўрсаткичларидан фойдаланиб, физик оғирликдан асл чегириш хажми ва 200 тонна дон тўпламининг физик оғирлигига нисбатан қўшимчалар қўшиб аниқланади. Дон ҳисобланадиган миқдор оғирлигидаги нархи белгиланади. Асосли кондициядан сифатини ўзгариш ҳамда донни қуритиш ва тозалаш нархи бўйича пули чегириш ҳамда қўшимча қўшиш миқдори ҳисобланади. Жамоа хўжалиги томонидан давлатга сотилган донни қуритиш ва тозалашга кетган харажатларни ҳисобга олиб, хўжаликка тўланадиган умумий пул миқдори жамланади.
Доннинг ҳисобланадиган миқдори физик оғирлиги чегириш ва қўшимча қўшиш миқдори (фоизида), намлиги ва бегона аралашмалар аниқланади. Ҳисобланадиган миқдорида ҳақ тўлиқ тўланиб, дон сотиш в топшириш режаси бажарилган деб ҳисобланади. Сўтали маккажўхорининг ҳисобланадиган миқдори фақат доннинг хақиқий чиқиш миқдори аниқлангандан кейингина белгиланади. Доннинг сўтадан чиқиши дон қабул қилувчи ташкилотнинг лабораторияларида ўртача кундалик намунани янчиш орқали аниқланади.
1.мисол. Масалан, дон қабул қилувчи ташкилотга жавдар донидан 250т (250000кг) келтирилган бўлиб, униниг намлиги 16,8 % ини, бегона аралашмалар 2,2 % ни ташкил этган. Асосли кондиция бўйича намлиги 15 % ва бегона аралашмалар 1 % бўлганда у ёки бу томонга оғиш 3,0 % (намлик 16,8-15=1,8 % га ва бегона аралашма 2,2-1=1,2 % ига тенг бўлади). Ҳаммаси бўлиб 1.8+1.2=3,0 % ини ташкил этади. Оғирликдан чегириш 250000* 3,0/100=7500 кг ни ташкил этади.
Жавдар доннинг ҳисобланадиган миқдори:
250000-7500=242500 кг.га тенг бўлади.
2-мисол. Маккажўхорининг ҳақиқий миқдори сўтаси билан бирга 80000кг бўлиб, лаборатория маълумотга кўра доннинг чиқиши 75 фоизни ташкил қилган бўлиб, намлик бўйича чегирмалар 5% ,бегона ўтлар аралашмаси бўйича 3% ,жами 8%. Маккажўхори донининг физик оғирлиги 80000х75/100=60000кг, натурал чегириш миқдори 60000х8/100=4800кг ни ташкил этади. Маккажўхори доннинг кг ҳисобланадиган миқдори эса 60000-4800=55200кгга тенг бўлади. Шундай қилиб, ҳисобланадиган миқдор икки босқич орқали аниқланади. Аввал натурал чегириш ёки қўшимча миқдори киритилади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling