Тошкент кимё-технология институти «озиқ- овқат маҳсулотлари технологияси» факультети
Download 0.92 Mb.
|
УООТ Амалий машғулотлар учун қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Унумдорлиги 300 т/сут. бўлган оқлаш бўлими ускуналари сонини ҳисоблаш ва танлаш.
4-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
ЁРМА ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ УСКУНАЛАРИНИНГ ҚУВВАТИНИ ҲИСОБЛАШ Унумдорлиги 300 т/сут бўлган дон тозалаш бўлими учун ускуналар сонини ҳисоблаш. 1. Тозаланмаган дон учун бункерлар ҳажмини аниқлаш: , бу ерда: τ – вақт; mv – доннинг натурал оғирлиги; ku – ҳажмдан фойдаланиш коэффициенти. Бункернинг баландлигини ( 2 қават) h = 9,6 м деб олсак, унинг майдони F қуйидагича аниқланади: . Бункернинг квадрат кесими, f1 = 3 x 3 = 9 м2, у ҳолда бункерлар сони: . Демак, 7 та бункер қабул қилинади. 2. А1-БИС-12 русумли сепараторнинг унумдорлиги 12 т/соат, у ҳолда. . Битта А1-БИС-12 русумли сепаратор қабул қилинади. Дон тозалаш бўлимидаги унумдорлик 15-20 % заҳира билан ҳисобланади: ёки 3. Дон массасидаги минерал чиқиндиларни ажратиш учун Р3-БКТ-100 русумли, унумдорлиги 9 т/соатли тош ажратувчи ускуна сонини ҳисоблаш. . Демак, битта тош ажратувчи ускуна қабул қилинади. 4. Дон массасидан майда чиқиндиларни ажратувчи унумдорлиги 2 т/соат бўлган «Окрим» ускунаси сонини ҳисоблаш. «Окрим» русумли пневмосараловчи стол ускунасига умумий юкламадан 15,5 % ёки 2,3 т/соат юклама тушади, унда: . Демак, битта «Окрим» пневмосараловчи столи қабул қилинади. 5. Р3-БКТ-100 «Окрим» русумли тош ажратувчи ва пневмосараловчи столнинг устига 30 дақиқа заҳира билан ишлашлари учун бункерлар ўрнатиш тавсия этилади. Шунинг учун «Окрим» пневмосараловчи стол учун ҳажми 1,2 тонна, Р3-БКТ-100 тош ажратувчи ускуна учун ҳажми 9 тонна бўлган бункерлар ўрнатилади. Унумдорлиги 300 т/сут. бўлган оқлаш бўлими ускуналари сонини ҳисоблаш ва танлаш. 1. I оқлаш ускунасини ҳисоблаш: РС-1250 русумли оқлаш ускунасининг унумдорлиги 3 т/соат, 1 суткада 72 т/сут. донни оқлайди. 1.1. I оқлаш системасига умумий юкламанинг 90 % и ёки 270 т/сут юклама тушади, у ҳолда: . Ҳисоб асосида 4 та РС-1250 оқлаш ускунаси қабул қилинади. 1.2. II оқлаш системаси РС-1250 ускунасига умумий юкламадан 88 % и ёки 264 т/сут. юклама тушади, у ҳолда: . Демак, II оқлаш системаси учун 4 та ускуна қабул қилинади. 1.3. РС-1250 сайқаллаш ускунасига тушадиган юкламани ҳисоблаш. Баланс бўйича: I сайқаллаш системасига - 82,4 % II сайқаллаш системасига - 78,34 % III сайқаллаш системасига - 74,24 % IV сайқаллаш системасига - 70,04 % юклама тўғри келади. Технологик жараёнларни амалга ошириш учун зарур бўлган сайқаллаш ускуналарининг сони: . Бу ерда 25 т/с РС-1250 сайқаллаш ускунасининг унумдорлиги. Шундан I сайқаллаш системасига , бу ерда: . Демак, I сайқаллаш системасига 3 та РС-1250 ускунаси қабул қилинади. . II сайқаллаш системасига 3 та РС-1250 русумли ускуна қабул қилинади. . III сайқаллаш системасига 3 та ускуна қабул қилинади. . IV сайқаллаш системасига ҳам 3 та ускуна қабул қилинади. 2. А1-ДДМ дон майдалайдиган ускуна сонини ҳисоблаш. А1-ДДМ русумли майдалайдиган ускунанинг элаклари диаметри 4,0 мм, унумдорлиги соатига 5 т ёки 120 т/сут. га тенг бўлганда, унинг сони: . Ҳисобга асосан, 3 та майдаловчи ускуна қабул қилинади. Ёрма заводидаги технологик жараёнларни лойиҳалашда, унинг унумдорлиги 200 т/сут дан ортиқ бўлса, битта резерв майдаловчи ускуна қабул килиш тавсия этилади. 3. А1-БРУ русумли рассевлар сонини ҳисоблаш. Бунинг учун, аввало, унинг умумий элаш юзаси аниқланади: . бу ерда: f – 1 м2 элаш юзасининг нормаси. Буғдой донидан ёрма ишлаб чикарувчи заводларда f = 1 т/c (1 м2)га тенг. Буғдой донидан ёрма олиш технологик жараёнларида майдалаш ускунасидан фойдаланиш тавсия этилади. Бу ускунадан 2 хил ёрма ишлаб чикаришда фойдаланилади. Шунинг учун 1 м2 элаш юзасига 2,2 т/сут юклама берилади, у ҳолда; . Норма бўйича сайқаллаш бўлимига 90 % эланиш юзаси ажратилади: . Бунинг учун зарур бўлган майдалаш ускунаси сони: . Ушбу ҳисоб асосида 9 та рассев қабул қилинади. Умумий элаш юзасини технологик жараёнлар босқичлари бўйича тақсимлаш: – майдаланган оралиқ маҳсулотлар учун – 20 %; – сайқалланган оралиқ маҳсулотлар учун – 30 %; – ёрмаларни назорат қилиш учун – 20 %; – мучкани назорат қилиш учун – 20 %. 3.1. Майдаланган оралиқ маҳсулотларни саралаш учун элаш юзаси: . Бунинг учун зарур бўлган А1-БРУ рассеви (f = 13,5 м2) сони: . Ҳисоб асосида 2 та А1-БРУ рассеви қабул қилинади. Уларнинг элаш юзаси: . 3.2. Сайқалланган оралиқ маҳсулотларни саралаш учун элак юзаларини ҳисоблаш: . Юқоридаги ҳисобга асосан, оралиқ маҳсулотларни саралаш учун 3 та А1-БРУ рассеви қабул қилинади. 3.3. Ёрмаларни назорат қилиш учун элаш юзасини ҳисоблаш: . Зарур бўлган ускуна сони: . Ёрмаларни назорат қилиш учун А1-БРУ рассевидан 2 та қабул қилинади. Бунда элаш юзаси га тенг. 3.4. Мучкани назорат қилиш учун элаш юзасини ҳисоблаш: . Назорат учун зарур бўлган рассев сони: . Демак, 2 та А1-БРУ рассеви қабул қилинади. Ҳаммаси бўлиб, оқлаш бўлимидаги технологик жараёнда 9 та рассев ишлайди. 4. А1-БДЗ дуоаспираторини ҳисоблаш. 4.1. № 1, 2, 3 А1-БРУ рассевида ҳосил бўлган I «(ўтма) сход»и учун: , бу ерда: М – рассевдан чиққан маҳсулотнинг «(чиқиши)выход»и, М = 10 %; qа – А1-БДЗ дуоаспираторининг унумдорлиги, майдалаш ускунасида ҳосил бўлган оралиқ маҳсулот учун 3,75 т/соат ёки 90 т/сут. . Демак, бу жараён учун битта ускуна танлаш етарли. 4.2. № 1, 2, 3 А1-БРУ рассевининг II «сход» оралиқ маҳсулоти учун зарур бўлган ускуна сони: , бу ерда: М – II “сход”даги оралиқ маҳсулот; q = 75 т/соат ёки 180 т/сут, А1-БДЗ-12 учун. Юқоридаги ҳисоб бўйича 2 та А1-БДЗ-12 ускунаси қабул қилинади. 4.3. № 1, 2, 3 А1-БРУ рассевининг III «сход»и учун: М = 15 % . Битта А1-БДЗ-6 дуоаспиратор қабул қилинади. 4.4. IV сайқаллаш системасидан сўнг ҳосил бўлган ёрма учун А1-БДЗ-6 дуоаспиратори сонини ҳисоблаш. . Ҳисоб асосида 3 та А1-БДЗ-6 дуоаспиратори қабул қилинади. 1-ёрмани назорат қилиш учун зарур бўлган дуоаспиратор сонини ҳисоблаш: . Демак, битта А1-БДЗ дуоаспиратори қабул қилинади. 5. А1-БШМ-2,5 русумли сайқаллаш ускунасини 2-ёрма V сайқаллаш системаси учун ҳисоблаш: qc = 2 т/соат ёки 48 т/сут, у ҳолда: . Ҳисобга асосланиб, 3 – жараён йўлларига биттадан А1-БШМ-2,5 сайқаллаш ускунаси қўйилади. 6. 2-ёрма учун «Окрим»пневмосаралаш столи сонини ҳисоблаш. Унинг унумдорлиги 2 т/соатга ёки 48 т/сут. га тенг. Ускунага тушаётган юклама 15,5% ни ёки 46,5 т/сут (300 · 0,155 = 46,5 т/с) ни ташкил қилади, у ҳолда: . Демак, пневмосаралаш жараёнига 1 та ускуна қўйилади. 7. Мучка учун зарур бўлган ДМ-100 русумли автомат тарозини ҳисоблаш. Маълумки, автомат тарози 1 минутда 2 маротаба чўмични (ковш) ағдаради: , бу ерда: М – мучканинг миқдори, %, М = 32 %; qт – чўмич кўтарадиган юк, qт = 50 кг; 60 – дақиқалар сони; 24 – 1 суткада ишлаш соатларининг сони; 1000 – тоннанинг килограммдаги ифодаси. . q = 50 кг жараёнга битта автомат тарози қўйилади. 8. 1-ёрма учун зарур бўлган автомат тарозини ҳисоблаш: . 1-ёрманинг чиқиши М = 45 %. Юқоридаги ҳисоб бўйича 2 та ДВК-50П русумли тарози танланади. 9. 2-ёрма учун зарур бўлган автомат тарозини ҳисоблаш. 2-ёрма учун (М = 15 %, чўмич кўтарадиган юк qт = 50 кг): . Демак, 2-ёрма учун битта тарози танланади. 10. Донларни димлаш учун бункерларни ҳисоблаш. Бункерларда донларни 2 соат давомида заҳира учун сақлаб турилади. I оқлаш системасининг устидаги бункер сиғими. . Бункерларнинг ўлчамлари: , бу ерда: 1,5 х 1,5 – бункерларнинг ўлчамлари; 4,8 – бункер қаватининг баландлиги. , бу ерда: mV – доннинг натура оғирлиги, т/м3; ku – ҳажмдан фойдаланиш коэффициенти, ku = 0,85. , . Ҳисобларга асосланиб 4 та бункер олинади, уларнинг ҳажми – 7х4=28тн. Бункерлардаги дон заҳиралари майдаловчи ускунани узлуксиз 2 соат ишлаши учун имконият туғдиради. 11. РС-1250 русумли сайқаллаш ускунаси устидаги бункерни ҳисоблаш. Маълумки, ускунага умумий юкламанинг 90 % и тушади, яъни 270 т/сут ёки 11 т/соат. Бункерлар 1 соатли иш вақти учун ҳисобланади. . Унга юқоридаги ҳисобга кўра 7 тн дон кетади, у ҳолда: Демак, иккита бункер олиниб, уларнинг ҳар бирига 7 тн. дан дон жойлаштирилади. 12. I сайқаллаш системаси учун бункерларни ҳисоблаш. РС-1250 сайқаллаш ускунасига 25 т/сут. юклама тушади ва учта ускуна бараварига ишлаб туради, шунинг учун 3 та бункернинг ҳажми ҳисобланади: , , . 13. А1-БШМ-2,5 русумли сайқаллаш ускунаси устидаги бункерни ҳисоблаш. Бункерларнинг ўлчамлари: , . Бункерлар ҳажмини ускунанинг 45 мин. иш вақтига бўлинади: . 14. 1-ёрмани сақлаш учун зарур бўлган бункерни ҳисоблаш. Бункерларнинг ўлчамлари: , . Бункернинг сиғими: . Бункерларни ҳажмини 3 сменада икки соатда ишлаш (ёрмаларни қопга солиш) вақтларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади, у ҳолда бункерларни ҳажми: , бу ерда: mV = 0,45 – 2-ёрманинг «виход»и – 45 %; 2 – бункернинг 2 соатлик заҳира ҳажми; 8 – сменада ишлаш вақти. Бункерлар сони: . Демак, 1-ёрма учун 3 та бункер олинади. 15. 2-ёрмани сақлаш учун бункерни ҳисоблаш: , бу ерда: mV = 0,808 кг/м3; 15 – ёрманинг «виход»и – 15 %; 3 – ишлаш вақти. Бункерлар сони: , , . 16. «Окрим» русумли сараловчи ускунаси устидаги бункерни ҳисоблаш. «Окрим» ускунасига тушаётган юклама: . Бункерларнинг ўлчамлари: . . 17. Мучкани сақлаш учун бункерни ҳисоблаш. Бункерларнинг ҳажми: . Битта бункернинг ҳажми: . Бир суткада ишлаб чиқариладиган мучка (32 % мучканинг «виход»и) Бункер сонини ҳисоблашда 3 суткалик заҳира иш вақтини эътиборга олиш керак. . Мучка учун бункер 8 та керак. 18.1. А1-ДДМ майдалаш ускунаси олдидан ўрнатиладиган магнит сепараторлари сонини ҳисоблаш: Тавсия қилингандек, норма асосида ҳар бир 100 т/сут. оралиқ маҳсулот учун майдалаш ускунаси олдидан 0,8 м узунликдаги магнитлар ўрнатилади, у ҳолда: . Ҳисоб асосида ҳар бир майдалаш ускунаси устига У1-БММ русумли (Lм = 1 м) магнит колонкаси қўйилади. 18.2. РС-1250 сайқаллаш ускунаси устига ўрнатиладиган магнит сепараторини ҳисоблаш. I сайқаллаш системага 82,44 % ёки 247,3 т/сут. оралиқ маҳсулот тушади. Ҳар 100 т/сут маҳсулотга 0,8 м магнит қўйилади, у ҳолда: . Ҳисоблар бўйича ҳар бир ускуна устига У1-БММ магнит сепаратори қўйилади. 18.3. А1-БШМ-2,5 сайқаллаш ускунасига умумий юкламадан 16 % и тушади, у ҳолда: , , . Ҳисобларга асосланиб, ҳар бир йўл учун биттадан У1-БММ магнит сепаратори қўйилади. 18.4. Тайёр маҳсулот учун бункерни ҳисоблаш. 2-ёрма 45 % ёки 135 т/сут. Норма асосида ҳар бир 100 т тайёр маҳсулотга 1,0 м магнит қўйилади: . Маҳсулот тушиб келаётган «самотек»ка магнит блоклари (махсус материалдан тайёрланган «Магнико» сепаратори ҳар бир блокда 8 дона )магнит тақалари жойлашган, l1 = 0,12 м) жойлаштирилади. , унинг . Юқоридаги ҳисобларга асоса, 12 та магнит блокларидан фойдаланилади. 2-ёрма маҳсулотлари учун , , . Ҳисоб асосида 4 блок (ҳар блокда 8 та магнит тақалари жойлашган) ёки . Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling