Тошкент молия инситути магистратура ва кечки талим факултети ммт-72/22 гурух талабаси илхомов муроджоннинг фалсафа фанидан такдимоти


Download 480.79 Kb.
bet6/11
Sana14.05.2023
Hajmi480.79 Kb.
#1461799
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ФАЛСАФА ILXOMOV MUROD - 2023-05-03T231854.038

Бедил осудатар аз мавчи гуҳар ҳок шудем, Рафтан аз хеш чи миқдор ба тамкин омад. «Гавҳарнинг секин-секин мавж уриши билан увадаланиб, бедил бўлиб бордик, (энди) ўзликдан қутулишнинг (воз кечишнинг) қай даражада имкони қолди экан?»2. Бунда шу нарса маълум бўладики, «бедиллик» ишқнинг мукаммаллиги, ўзликдан кечиш, Аллоҳга бўлган чексиз ва барқарор муҳаббатнинг чегара – даражасидир. Бир сўз билан айтганда, Бедил ўз қалбини Аллоҳга бағишлаган файласуф-шоирдир. Бедил ҳикмат – фалсафа ҳамда ҳандасага оид салафларининг асарларини ўрганди. Амакиси Мирзо Қаландардан бошқа Ҳиндистоннинг атоқли сўфийлари Мавлоно Камол, Шоҳ Қосим, Ҳуваллайҳий, Шоҳ Фозил, Шоҳ Абдулфайз, Мирзо Зариф деган кишилардан сабоқ олади. Мирзо Бедил Шайх Камол қўлида ҳам таҳсил олган. Бедилнинг айтишича, Шайх Камол маърифатпарвар инсон бўлиб, ҳинд тили ва фалсафасини яхши билган, бу борада Бедил билан кўплаб суҳбатлар ўтказган. Мирзо Бедил Ҳиндистонда ўн бир подшоҳ ҳукмронлик қилган даврлардаги ижтимоий-сиёсий воқеаларга гувоҳ бўлиб, 1721 йилда 77 ёшида Деҳли шаҳрида вафот этади.

Мирзо Абдулқодир Бедил умрининг охирига қадар муттасил ижод қилиб, кўплаб лирик шеърлар, қасидалар, ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий ва таълимий руҳдаги асарлар ёзди. Файласуфшоирнинг ижодий фаолияти 1665-1670 йиллардан бошланиб, 60 йил давом этди. Мирзо Бедил ҳинд, эрон, араб каби кўплаб Осиё ҳалқларининг илмий меросини чуқур ўзлаштирган етук олим саналади. Бундан ташқари, Мирзо Бедил Саъдий, Аттор, Румий, Жомий, Ҳофиз, Навоийларнинг асарларини ҳам чуқур ўрганган ҳамда улар идеалига ҳамнафас эканлигини ҳар қадамда намоён эта олган шахсдир. Бедил 120 минг мисрадан ортиқ чуқур фалсафий мазмунга йўғрилган шеърлар ва 20 босма табоққа яқин насрий асарлар ёзиб қолдирган. Унинг «Куллиёт»и «Ирфон», «Чор унсур», «Ишорат ва ҳикоят» каби 16 та мустақил асарни ўз ичига олади. Бундан ташқари, у «Муҳити аъзам», «Тури маърифат», «Тилсими ҳайрат», «Девон», «Рубоийёт», «Нукот», «Руқаъот» каби насрий асарларни ҳам ёзган. Шуни таъкидлаш жоизки, Бедилнинг ўзига хос услуби бор. Унинг асарларида ўта нозик ташбеҳот ва айниқса киноя ва истиоралар учрайди. Бедил ўз фикрларини очиқ-ойдин тарзда баён қилмайди.


Download 480.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling