Тошкент молия инситути магистратура ва кечки талим факултети ммт-72/22 гурух талабаси илхомов муроджоннинг фалсафа фанидан такдимоти
Download 480.79 Kb.
|
ФАЛСАФА ILXOMOV MUROD - 2023-05-03T231854.038
У УЗ асарларида китобхоннинг онги, дунёқарашига кўпроқ таянади ва унинг ақлу заковатига комил ишонч билан қарар экан, кўп ҳолларда эътиборга молик ижтимоий масалаларни ифода этмоқ учун ҳаётдаги маълум воқеаларни кўздан яшириш билан қаноатланади. Буни китобхоннинг ўзига ҳавола қилади: Ҳар бир рамз сен билан менда, эй инсон, Нозик фаҳмларга бу сирлар аён.Ёқуб димоғидек нигоҳ пайдо қил, Кўйлаги исида Юсуф намоён1. Демак, Юсуф ва Зулайҳо афсонасидаги Ёқуб Юсуфнинг кўйлаги ҳидида ўз ўғлини кўра олгани каби, нозикфаҳм эгаси бўлмиш китобхон ҳам кичик бир ишорадан, улкан бир фалсафий фикрни англаб ола билиши даркор. Дарҳақиқат, Бедил ғояларини ифодалаган асарлар мазмунини тушуниш осон кечмайди. Ана шу соҳаларнинг барини ўзлаштирган одамгина Бедил айтганларидан хабардор бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам Бедил асарларини ўқиб, уни китобхонларга тушунтириб берувчи «Бедилхонлар» майдонга келдилаР, 1880 йилда Тошкентнинг Бешёғоч даҳасидаги Чорсу маҳалласида боғбон оиласида туғилган шоир, таржимон ва ношир Саййид Ҳайбатуллоҳ хўжа Хислат томонидан 1914-1915 йилларда ёзилган «Туҳфаи Хислат» баёзида2 бедилхонлик ҳақида маълумотлар келтирилган.Унда таъкидланишича, бедилхонлик суҳбатларида қатнашган Ҳофизхон ўғли Азизхон шундай ҳикоя қилади: «Зиёлилар орасида бедилхонлик энг олий суҳбатлардан ҳисобланарди. Агар бошқа бир шаҳар ёки ўзга юртлардан бирор машҳур бедилхон келганлигини эшитиб қолинса, билимдонлар ўша одам қатнашган суҳбатда бўлишга интилар эдилар. Эсимда, 20-йиллари Қозондан Мусо Жоруллоҳ исмлик олим келиб, бедилхонлик мажлисларида ғолиб чиқа бошлади. Чорсуда Мухторхон исмли машҳур бедилхон яшар эди. Уни Мусо Жоруллоҳ қатнашган бир суҳбатга таклиф қилган эканлар. Суҳбатда Бедилнинг бир байтидан Мухторхон ўн икки маъно топибди. Шунда қозонлик меҳмон унга тан бериб, бу айтилган маъноларнинг ярми унга янги эканлигини, аммо булардан ташқари яна етти маъно ҳам бор эканлигини баён қилган. Демак, улар иккаласи бир байтдан ўн тўққиз маъно топишган экан» Бундан кўриниб турибдики, юртимизда Бедил ижодига, фалсафасига қизиқиш ниҳоятда кучли бўлган. Жадидчиликнинг Ғарбдаги айрим тадқиқотчилари, жумладан, Элен Каррере Д'Энкоус, А.Бенингсон, Хисао Коматсуларнинг қайдларига кўра, Бухорода жадидчиликнинг вужудга келишида дастлаб Бедил фалсафасининг, сўнгра Аҳмад Дониш асарларининг муайян ўрни бор. Яна шуни таъкидлаш мумкинки, маърифатпарвар шоир ва олим Фитрат ёшлигиданоқ Бедил рубоийларини ўқиб,Download 480.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling