Тошкент молия инситути магистратура ва кечки талим факултети ммт-72/22 гурух талабаси илхомов муроджоннинг фалсафа фанидан такдимоти


Download 480.79 Kb.
bet1/11
Sana14.05.2023
Hajmi480.79 Kb.
#1461799
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ФАЛСАФА ILXOMOV MUROD - 2023-05-03T231854.038

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСИТУТИ МАГИСТРАТУРА ВА КЕЧКИ ТАЛИМ ФАКУЛТЕТИ ММТ-72/22 ГУРУХ ТАЛАБАСИ ИЛХОМОВ МУРОДЖОННИНГ ФАЛСАФА ФАНИДАН ТАКДИМОТИ

МАВЗУ- МИРЗА БЕДИЛНИНГ ИЖТИМОИЙ КАРАШЛАРИ

РЕЖА МИРЗА БЕДИЛНИНГ БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДА АХЛОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ МИРЗО БЕДИЛ ФАЛСАФАСИДА АХЛОҚИЙ ТУШУНЧАЛАР ТАЛҚИНИ

Инсон ўзини шахс сифатида англаганидан бошлаб, умрининг охирига қадар маънавиятини шакллантиради, ривожлантириб боради. Инсоннинг ўз маънавиятини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжи чексиздир. У инсоннинг бутун онгли фаолияти давомида шаклланади, ривожланади. Ёшларни тарбиялашда тарихий хотира, аждодлар тарихи, миллий ва ахлоқий қадрият ҳамда анъаналарнинг, муқаддас динимизнинг ўрни ва аҳамияти катта. Бирон-бир халқ ўз тарихини билмай, асрлар оша яратилган меросга таянмай, уни янада ривожлантирмай туриб, ўз келажагини тасаввур эта олмайди. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, «Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсон. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади»1. Дарҳақиқат, ўзликни англаш тарихни билишдан бошланар экан, тарих эса халқнинг миллий-маънавий бойлиги, фахри ва ғуруридир. Чор Россияси Марказий Осиёни истило қилишида ҳам уларни чўчитган асосий нарса, бу туркий халқларнинг тарихи, ўтмиши ва маънавий мероси эди.

Бу ҳақда Чор Россиясининг генерали М.Г.Черняев подшога ёзган махфий хатида билдирган фикри бунга ёрқин далилдир: «Бу ерда ҳар қандай қўшинни тўзғитиб юборадиган бир қудратли куч бор: бу туркистонликларнинг кечмиш хотираси... Демакки, туркларнинг биргина ўзини енгиш кифоя эмас. Уларнинг хотираларини, тарихини ҳам енгмоқ керак»2 - деб ёзади. Тоталитар тузум мафкурасини халқимиз бошига келтирган энг катта зарардан бири ҳам халқимизни тарихидан, ўзлигидан жудо қилиш йўлидаги сиёсати бўлди. Мустақиллик туфайли бир тизимдан иккинчи тизимга ўтиш даврида ўзликни англашнинг ўзига хос кўринишларини англамасдан маънавий юксалиш ва тараққиёт даражасини аниқлаб бўлмайди Чунки юксак ривожланган жамият ўзлигини англаган шахслардан таркиб топади. Инсон ижтимоий мавжудот сифатида талқин этилганида, унинг мустақил тафаккурга, эътиқодга, бунёдкорлик қудратига, ўзгалар ва бутун борлиқ олдидаги масъулият туйғусига эга эканлиги назарда тутилади,


Download 480.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling