Тошкент молия инситути магистратура ва кечки талим факултети ммт-72/22 гурух талабаси илхомов муроджоннинг фалсафа фанидан такдимоти


Download 480.79 Kb.
bet8/11
Sana14.05.2023
Hajmi480.79 Kb.
#1461799
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ФАЛСАФА ILXOMOV MUROD - 2023-05-03T231854.038

ундан таъсирланган ва ўз ижодида Бедилни устоз, деб билган. Фитратнинг ижтимоий-сиёсий ва бадиий қарашларининг шаклланишида Мирзо Абдулқодир Бедилнинг ҳаёти ва илмий мероси, фалсафий қарашлари ўзига хос бир мактаб бўлган десак, муболаға бўлмайди. Мирзо Абдулқодир Бедил фалсафасининг муҳим хусусияти ундаги ахлоқий тушунчаларнинг ўзига хос талқинидир. Бедил ўз ижоди давомида асосий эътиборни ахлоқ масалаларига қаратади. Бунинг сабаби эса, XVIII асрда Ҳиндистондаги ижтимоий-сиёсий ҳолат, адолатсизлик, инсоний қадриятларнинг топталиши, миллий ва диний низолар, унинг оқибатида бу ўлканинг ижтимоий-сиёсий, миллий-маънавий инқирозидир. Буларнинг барчаси файласуф-шоирни бефарқ қолдирмаган. Мирзо Бедил ахлоқий қарашларининг муҳим хусусиятлари шундан иборатки, унда ахлоқий тушунча ва тамойилларнинг моҳияти бир-бирига қарама-қарши қўйилган ҳолда ёритиб берилган. Масалан, яхшилик-ёмонлик билан, мулойимлик – қаттиқлик билан, сабр-қаноат – нафс, ҳирс каби иллатларга қарши қўйилган ҳолда, уларнинг афзалликлари, шунингдек, инсоннинг ҳаёти, руҳий камолотига таъсири очиб берилган. Мутафаккир-шоир Мирзо Бедил фалсафасида яхшилик ва ёмонлик, адолат, ишқ-муҳаббат каби ахлоқий тушунча ва тамойиллар катта ўрин эгаллаган. Бедил яхшилик ва ёмонлик ахлоқий тушунчасига алоҳида эътибор беради, Инсоннинг ўз бахтсаодати йўлида меҳнат қилиши, атрофдагиларга эзгу муносабатда бўлиши, ўзгалар бахтини ўз бахти деб билиши, ўзининг ва ён-атрофидаги инсонлар муваффақиятидан қувониши, комилликнинг белгиси САНАЛАДИ,

Бедил инсоннинг фазилат ва нуқсонлари борасида тўхталар экан, у фазилатни яхшилик деб мадҳ этади, нуқсонларни эса ёмонлик деб қоралайди. Зеро «Инсон фақат яхши қилмиши, иши билангина узоқ давр яшаши мумкин»1, - деган фикр ҳам Бедил қаламига тегишлидир. Бедил жаннат ва дўзахни инсоннинг меҳнати, феъл-атвори билан белгилайди. Ҳақиқатдан ҳам феъли ёмон, жанжални яхши кўрадиган, ёмонликни касб қилган, дангаса одамлар давраси дўзах билан баробардир. Аксинча, яхши хулқли, меҳнат билан атрофни яшнатадиган, меҳрини одамлардан аямаган инсонлар макони бамисоли жаннатдир. Инсоннинг қўли чўлни гулистонга, боғу-бўстонга айлантиришини халқимиз қадимдан билади. Келажагимиз ҳам ўз қўлимизда эканлигини Президент Ислом Каримовнинг қуйидаги фикри яна бир бор тасдиқлайди: «Ҳар бир инсоннинг, айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар ўртага қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса уларнинг собитқадам ғайрат-шижоатига, тўла-тўкис фидокорлигига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб етишлари керак. Худди шу нарса давлатимиз ва халқимиз равнақ топишининг асосий шартидир»


Download 480.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling