Тошкент молия инситути магистратура ва кечки талим факултети ммт-72/22 гурух талабаси илхомов муроджоннинг фалсафа фанидан такдимоти


Download 480.79 Kb.
bet5/11
Sana14.05.2023
Hajmi480.79 Kb.
#1461799
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ФАЛСАФА ILXOMOV MUROD - 2023-05-03T231854.038

Одамзотда заковат бўлса нафи каттадир, билим ўрганган кишилар азиз ва қадрли бўладилар»1, - деган фикр бугунги авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эга. Дарҳақиқат, гўзал хулқ-атвор, ақл-идрок, билим ва заковатга эга бўлиш инсонни улуғворликка, азиз ва қадрли бўлишга ундайди. Ушбу фазилатлар инсонни бахтли ва фаровон турмуш кечиришида асосий омил бўлиб хизмат қилади. Мутафаккир аллома Юсуф Ҳос Ҳожиб томонидан маълум тизимга солинган ахлоқий қадриятлар XVII-XVIII асрда яшаб ижод этган забардаст файласуф-шоир Мирзо Абдулқодир Бедил ижодида янада ривожлантирилганлигини кўрамиз. Жамият тараққиёти, мамлакатнинг барқарорлиги, инсон ҳаётининг қадр-қиммати бевосита шу жамият кишиларининг ахлоқий қадриятларни қанчалик эъзозлаши, ахлоқий тушунчаларга риоя қилиниши, қолаверса, ахлоқий тамойиллар билан уйғунлашган илм-маърифатнинг равнақи билан узвий боғлиқлигини Мирзо Бедил жуда яхши англаган. Шунинг учун ҳам мамлакатни озод, инсонларни бахтиёр, подшоларни адолатли кўриш файласуфнинг орзуси эди.

МИРЗО БЕДИЛ ФАЛСАФАСИДА АХЛОҚИЙ ТУШУНЧАЛАР ТАЛҚИНИ Шарқнинг улкан файласуф-шоири Мирзо Абдулқодир Бедил 1644 йил Ҳиндистоннинг Азимобод шаҳрида туғилган. Бедилнинг исми Мирзо Абдулқодир, баъзи бир тазкирачиларнинг таъкидлашларига қараганда, Чиғатой туркларининг Барлос уруғидан эканлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. Садриддин Айнийнинг ёзишича, Бедил ва унинг қариндошлари номларининг «Мирзо» унвони билан бошланиши шуни кўрсатадики, боболарининг бири улуғ бошлиқ «сардор» бўлиши мумкин. Чунки Ҳиндистонда атоқли бошлиқлар авлодини «Мирзо» деган фахрли унвон билан атаганлар ва улар ўзига хос бир табақа ҳисобланар эди1. Мирзо Бедилнинг буюк аждодларимиздан эканлигини исботловчи яна бир мисолга диққатни қаратадиган бўлсак, «Мирзо» калимаси ҳақида Миён Бузрукнинг «Бедил» мақоласида қизиқарли маълумот келтирилади. «Бедилнинг исмидаги «Мирзо» калимаси унинг темурий сулоласидан эканига очиқ далилдир, чунки «хон» калимаси мўғул сулоласига қандай хос бўлса, «Мирзо» калимаси ҳам темурийларға шундай хосдир

Бедилнинг боболари Ўрта Осиёдан Ҳиндустонға ғолиб Бобир Мирзо замонларидан бориб қолганлар ва Бангўлсмитда Азимобод шаҳрида ерлашганлар»2, - деб ёзади муаллиф. «Бедил» атамасини сўфиёна, ошиқона таҳлил этадиган бўлсак, дил, кўнгил, қалб билан боғланиб келаётгани кишини бефарқ қолдирмайди. «Бедил» бадиий адабиётда дилини қўлдан берган ошиқмаъшуқ маъносини англатади. Шунингдек, ўз ишини қалби билан севган, кўнгилни фан ва адабиётга бағишлаганини англатиши ҳақида ҳам фикрлар бор3. Ушбу фикрни исботи ўлароқ, яна шуни қўшимча қилишимиз мумкинки, «Бедил» дейишнинг маъноси аниқ: ошиқ ёрга шу қадар маҳв бўлганки, маъшуқа тажалли айлайдиган макони - дилнинг ўзини ҳам олиб қўйган, тамоман забт этган, шу сабабдан у бедил (дилсиздир)1. Дарҳақиқат, гарчи «Бедил» тахаллуси бир қарашда дилсиз, қалбсиз кўринса-да, аслида бутун қалби ва дилини Аллоҳга бағишлаган маъшуқ маъносини уқиб олишимиз мумкин. Файласуфшоир бу ҳақда шундай дейди:


Download 480.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling