Тошкент молия инситути магистратура ва кечки талим факултети ммт-72/22 гурух талабаси илхомов муроджоннинг фалсафа фанидан такдимоти


Download 480.79 Kb.
bet10/11
Sana14.05.2023
Hajmi480.79 Kb.
#1461799
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ФАЛСАФА ILXOMOV MUROD - 2023-05-03T231854.038

Тўрт даҳр аро сен ҳайратли бир боб. Етти баҳр ичра гавҳари ноёб. Ҳар нарсагаким, етибди ақл, Ундан афзалсан, буни яхши бил. Дунё мевасини ҳосилдорисан Барчасидан ҳам ширинкорисан1. Бедил инсонни севишни, инсонларни эъзозлашни умуман, инсонийликни комилликнинг муҳим жиҳати сифатида қарайди. Бедил ушбу ғояда Азизиддин Насафийга яқин туради. Насафийнинг қуйидаги гаплари фикримизнинг далилидир: «Инсонийлик ҳадди-чегарасини эгаллаган ҳар бир киши комил инсон бўлади ва кичик оламни якунлайди»2, - деб уқтиради. Инсон дунёга келгач, ўз-ўзини танишга мажбурдир, дейди Бедил. Чунки дунёдаги мавжудотлар ичида энг ақлли ва онглиси инсондир. Бедил нуқтаи назарига кўра, инсоннинг мукаммаллиги, камолоти унинг биологик-физиологик (жисмоний) ҳамда ижтимоий, маънавий-руҳий қувватларининг бирлигида, мутаносиблиги ва уйғунлигидадир. Мутафаккирнинг фикрича, инсоннинг биологик-физиологик моҳиятини белгиловчи асосий омил бу - инсоннинг моддий олами билан боғлиқ бўлган жисмоний куч-қуввати, озиқланиши ва меҳнат қилишидир

Иброҳим Мўминов тадқиқотларида давр мафкурасининг таъсиридан келиб чиқиб, инсоннниг руҳий камолоти инсон танасининг саломатлиги ва яхши овқатланишга боғлиқ, деган ғоя илгари сурилган1. Бизнинг назаримизда инсонинг жисмоний моҳияти бевосита унинг овқатланишига боғлиқ. Яхши овқатланиб, куч-қувватга тўлган кишининг меҳнат қилиш қобилияти юқори бўлади. Лекин руҳиймаънавий камолоти масаласида юқоридаги фикрга тўлиқ қўшилиш қийин, чунки Бедил инсонинг моҳияти ҳақида гапирганда, унинг ўз-ўзини англашга интилиши ғоясини илгари суради. Инсоннинг ижтимоий, маънавий-руҳий моҳиятини мутафаккир илм-фан ва ҳикматга бўлган муносабат билан боғлайди, чунки Бедил инсонни борлиқ илмини билгувчи, Илоҳ ҳикматини ўзлаштирувчи ҳилқат сифатида таърифлайди. Бедил инсоннинг ақлий моҳиятини илм эгаллаш билан боғлар экан, бу йўлдан чекинганларга афсус билан қарайди. Инсоннинг умрига абадийлик бағишловчи восита сифатида ҳам илмни таъкидлайди: Ҳайфи инсон, ки бо чунин чавҳар, Сар кунад ғайри илм роҳи дигаР

Ана шундай илоҳий жавҳарга эга инсон, агар, илмдан бошқа нарса билан шуғулланса, ҳайф ва афсус. Жисмоний меҳнатнинг баракаси ҳам илм билан эканлигини мутафаккир, ҳар бир соҳа вакилини илм эгаллашга чақириши орқали таъкидлайди. Илм руҳнинг мураббийси, руҳни поклаб, мутлақ руҳ васлига мушарраф этиши ҳақида мутафаккир шундай дейди: Ҳар ки шамъаш зи илм даргирад, То абад доғи марг напазирад. Партави илм дурбоши фаност, Субҳ то равшан аст, шом кужост1. Яъни, кимнинг шамъи илм билан ёқилган бўлса, у абадул-абад ўлим доғини кўрмайди. Илм ёғдуси фано - йўқликни ҳайдовчидир, ахир тонг ёришиб турар экан, шом бўлмагай. Шунингдек, инсон камолотини белгиловчи маънавий-руҳий моҳиятда инсоннинг Аллоҳга бўлган муҳаббати ва эътиқоди илгари сурилади. Иймон-эътиқод ҳам руҳий қувватдан баҳра олади. Бу жараён инсоннинг ўз борлиғини англашдан бошланади, десак муболаға бўлмайди, чунки инсон ўзини англашга киришар экан, бунинг оқибатида Аллоҳни англаш сари интилади. Пировардида инсонни Аллоҳга муҳаббати ортиб боради. Илоҳий муҳаббатнинг юксалиши, инсоннинг руҳий камолотида ҳал қилувчи босқичдир, чунки инсон илоҳий муҳаббат йўлида покланиб борар экан, унинг маънавий камолоти, ахлоқий фазилати юксалиб БОРАДИ,


Download 480.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling