Тошкент молия инситути магистратура ва кечки талим факултети ммт-72/22 гурух талабаси илхомов муроджоннинг фалсафа фанидан такдимоти


Download 480.79 Kb.
bet3/11
Sana14.05.2023
Hajmi480.79 Kb.
#1461799
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ФАЛСАФА ILXOMOV MUROD - 2023-05-03T231854.038

ҳозирги кунда катта аҳамият касб этаётган жиҳатларидир. Ёшларни ўзлигини, миллий ўзлигини англашида, уларнинг ижодий куч ва имкониятлари, қобилиятларининг камол топишида қадриятларнинг аҳамияти каттадир. Уларни ёшларимизнинг эътиқодига айлантириш узлуксиз амалга ошириладиган жараёндир. Инсоннинг энг катта орзуси бахтли ва фаровон ҳаётдир. Бу ҳаётий ҳақиқатни ҳеч ким инкор этмаслиги шубҳасиз. Бахт ва фаровонлик ўз-ўзидан амалга ошадиган ҳодиса эмас, албатта. Адолатли, инсонпарвар жамиятда инсоннинг ана шу орзу-умидларини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлади. Ўзбекистон ўз эрки ва озодлигини қўлга киритган илк кунлардан бошлаб, халқимизнинг бахтли ВА фаровон турмуши учун шарт-шароитлар яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Шу мақсад йўлида давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг Ўзбек модели бугун босқичма-босқич, изчиллик билан амалга оширилиб бормоқда. Энг муҳим вазифа шундан иборатки, олдимизга қўйган улуғ ва буюк мақсадни амалга оширишда мамлакатимизнинг қарийб 64 фоизини ташкил этувчи ёшларимизнинг иқтидори, интелектуал салоҳияти, маънавий баркамоллигига бевосита боғлиқдир.

Ислоҳотларнинг моҳиятини таҳлил қиладиган бўлсак, бугун ёшлар тарбияси ва комил инсон масаласида янгича ёндашувни йўлга қўйилганлигига гувоҳ бўламиз. Бу таълим-тарбия тизимининг уйғунлиги, уларни бир-бири билан узвий боғлиқлигидадир. Айни вақтда маънавий камолот кўплаб муаммоларни бартараф этишнинг калити сифатида майдонга чиқмоқда. Буни биз тарихий, фалсафий ва ахлоқий меросимизни чуқур ўрганиш орқали ҳам билишимиз мумкин. Тарихий адабиётларимизнинг аксариятида жамият тараққиёти комил инсонлар билан белгиланиши акс этган. Шу нуқтаи назардан қараганимизда комил инсон, баркамол авлодни тарбиялаш жамиятимиз олдидаги муҳим ва долзарб вазифа эканлигига яна бир бор иқрор бўламиз. Президентимиз томонидан 2010 йилни «Баркамол авлод» йили деб эълон қилинишида ҳам ўзига хос маъно бор. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, аввало, биз, яъни халқимиз ва давлатимиз, ҳар қайси инсон ниманики ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлмайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча олийжаноб ҳаракатларимизнинг негизида нима туради,Бу саволга ҳаммамиз табиийки, барча эзгу ниятларимизнинг марказида фарзандларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш,ДУНЁДА ХЕЧ КИМДАН КАМ БУЛМАЙДИГАН АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШ ОРЗУСИ ТУРАДИ,ДЕГАН ФИКРЛАР ХАМ АЙНИ ХАКИКАТДИР


Download 480.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling