Тошкент молия инситути магистратура ва кечки талим факултети ммт-72/22 гурух талабаси илхомов муроджоннинг фалсафа фанидан такдимоти


Download 480.79 Kb.
bet4/11
Sana14.05.2023
Hajmi480.79 Kb.
#1461799
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ФАЛСАФА ILXOMOV MUROD - 2023-05-03T231854.038

Давлат сиёсати даражасига кўтарилган баркамол авлод тарбияси учун қабул қилинган дастурда белгиланган чора-тадбирларни бажариш учун 2010 йилда барча молиялаш манбалари ҳисобидан 8 триллион сўм атрофидаги маблағ ажратилганлиги олидимизда турган вазифанинг нақадар масъулиятли эканлигидан далолат беради. Баркамол авлод тарбиясининг муҳим омилларидан бири ахлоқий қадриятлар, десак муболаға бўлмайди. Чунки ахлоқий мезонлар билан безанган инсонгина буюк ишларга қодир бўлади. Агар тарихимизга эътибор берадиган бўлсак, буюк аллома ва файласуфларимизнинг асарларида ҳам жамият бошқаруви, бола тарбияси масаласида аввало ахлоқий қадриятлар илгари сурилганлигини кўришимиз мумкин. Масалан, энг қадимий тарихий, диний ва фалсафий манбаларимиздан бўлган «Авесто»да «эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал» ғоясини илгари сурилишида ҳам ахлоқий қадриятларнинг инсон камолоти, жамият тараққиёти учун нақадар муҳимлиги кўринади. Улуғ бобокалонимиз Юсуф Ҳос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асари бундан бир неча аср аввал яратилганига қарамай, ушбу манбада ҳам ахлоқий қадриятлар масаласи жамият ҳаёти учун қанчалик муҳим эканлиги акс этган. Бу китоб Қошғарда ёзилиб, Машриқ подшоҳи Тавғачхон ҳузурига келтирилгач, подшоҳ уни тақдирлаб, ўз сарОЙИДА

ХОС ҳожиб лавозимига тайинлаган. Шунинг учун у Юсуф Ҳос Ҳожиб номи билан машҳур бўлган. «Қутадғу билиг»да бири – адл, иккинчиси – давлат, учинчиси – ақл, тўртинчиси – қаноат, яъни буларнинг ҳар бирига туркча ном берилган. Адлга – Кунтуғди элиг номи берилиб, подшо ўрнида тутилган, давлатга Ойтўлди номи берилиб, вазир лавозимига қўйилган, ақлга Ўғдулмиш номи берилиб, вазирнинг ўғли ўрнида тутилган, қаноатга Ўзғурмиш номи берилиб, Ўғдулмишнинг қариндоши дейилган. Кўриб турганимиздек, жамиятнинг равнақи, инсонинг бахт-саодатга эришуви давлатда адолат, давлат, бахт ва қаноатнинг барқарорлиги билан тавсифланади. Асарда илгари сурилган «Оламга одамзод сара мавжудот сифатида келди, у салоҳият, билим ва заковатга эга бўлди. Унга табиат ақл ва онг ато қилди, сўзлаш қобилиятини берди, уни андиша, хушхулқ ва гўзал феъл билан таъминлади. Унга билим ҳадя қилди, шу туфайли инсон улуғликка эришди, заковатлар ато қилди, шу туфайли инсон чигал жумбоқларни ҳал қилди. Табиат кимга заковат, ақл-идрок, билим берса, у эзгу ишлар қилишга қўл уради. Билимнинг буюклигини ва заковатнинг улуғлигини англаган, бу иккаласига эга бўлган сара кишилар улуғликка эришадилар.


Download 480.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling