Тошкент молия инситути магистратура ва кечки талим факултети ммт-72/22 гурух талабаси илхомов муроджоннинг фалсафа фанидан такдимоти


Download 480.79 Kb.
bet11/11
Sana14.05.2023
Hajmi480.79 Kb.
#1461799
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ФАЛСАФА ILXOMOV MUROD - 2023-05-03T231854.038

Мирзо Бедил томонидан илгари сурилган комил инсон – бу илоҳий муҳаббатни қалбига жо этган, ўзини ва борлиқни англаган, инсон қалбини «Аллоҳнинг уйи», деб билиб, инсонни севган ва қадрлаган, оламни маънавият, маърифат нури билан безашга интилган, ахлоқий қадриятларни ва умуман жисмоний, ақлий, руҳий моҳиятни ўзида мужассам этган инсондир. Мирзо Бедилнинг комил инсон борасидаги ғояларини умумлаштириб, қуйидаги хулосага келиш мумкин: Биринчидан, инсоннинг ўзлигини англаши, ўзини борича ё кўрсатгани каби бўлиши ёки бўлгани каби кўрсатиши инсоннинг камолоти йўлидаги дастлабки қадамдир. Иккинчидан, инсоннинг жисмоний, ақлий ва руҳий моҳиятининг уйғунлиги, инсон камолотини таъминловчи асосий омиллардир. Чунки жисмонан соғлом ва бақувват, ақлан етук ва баркамол, мустақил дунёқарашга эга, ижтимоий муносабатларда фаол, шунингдек, маънавий-руҳий жиҳатдан камол топган, эътиқоди мустаҳкам, ёт ва бузғунчи ғояларга қарши туриб, инсоният тараққиёти, маънавий камолоти учун ўзини масъулиятли ҳис этиш, комил инсон қиёфасининг асосий намунаси саналади.

Учинчидан, файласуф-шоир Мирзо Бедил илгари сурган комил инсон ғояси инсонни комиллик сари интилишида, ёшларни ҳар томонлама етук шахс қилиб тарбиялашда, ҳозирги вақтда ҳам ўз тарбиявий кучини йўқотмаган ўлмас эзгу ғоядир. Бу ғоя жамиятда, кишилараро муносабатда рўй бераётган салбий иллатлар ва одамийликка зид хатти-ҳаракатларга қарши курашда, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатларни бирлик ва ҳамжиҳат бўлиб яшашида, миллий ғоя ва маънавиятни ёшлар онгига сингдиришда албатта катта аҳамиятга эга. Шунингдек, ушбу ғоя миллий истиқлол ғоясини халқ онгига сингдиришда, маънавият ривожида, баркамол инсонни тарбиялашда шубҳасиз ғоявий-назарий манба бўлиб хизмат қилади.


Download 480.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling