Тошкент молия институти банк иши факультети “Банк иши” кафедраси Пул ва Банклар фанидан
Download 272.64 Kb.
|
Замонавий монетаризм ва унинг асосий қойдалари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пул ва Банклар фанидан
- КИРИШ Курс ишининг долзарблиги.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ Банк иши факультети “Банк иши” кафедраси Пул ва Банклар фанидан КУРС ИШИ
МАВЗУ: Замонавий монетаризм ва унинг асосий қойдалари. Тайёрлади: БИА 90к-2 Абдуллаев Аъло Илмий раҳар, и.ф.н.: Р.Т. Шомуродов Тошкент – 2023 йил ЗАМОНАВИЙ МОНЕТАРИЗМ ВА УНИНГ АСОСИЙ ҚОЙДАЛАРИ Кириш Асосий қисм 1. Монетаризм концепцияси ва унинг иқтисодий мохияти 2. Замонавий монетаризм ва унинг асосий қойдалари 3. Замонавий монетаризм қўллашда хорижий мамлакатлар тажрибаси 4. Замонавий Монетаризмни Ўзбекистонда Марказий банкда қўллаш имкониятлари ва унинг амалий ахамияти Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати КИРИШ Курс ишининг долзарблиги. Ўзбекистонда ҳозирги жадал иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий хўжаликнинг самарали фаолият юритиши учун монетар сиёсат орқали пул муомаласини тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга. Монетар сиёсат давлат йўли билан молия соҳасини тартибга солиш усулларидан бири бўлиб у жамиятда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. Макроиқтисодий барқарорлик умумий нарх-наво ўсиши суръатларининг пастлиги, ижтимоий хўжаликда ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши, меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан тўлиқ бандлиги, тўлов балансининг қониқарли аҳволдалиги ва миллий валютанинг ташқи бозорлардаги барқарорлиги каби кўрсаткичларда акс этади. Монетар сиёсат - тўлиқ бандлик шароитида ялпи миллий маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартиришга қаратилган чоратадбирлар тушунилади. Пул кредит сиёсати давлат томонидан белгиланади ва уни марказий банк амалга оширади. Бошқа мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам миллий пул бирлиги барқарорлигини таъминлаш ва уни самарали бошқариш, монетар сиёсат воситаларининг мақсадли даражаларига эришиш, банк тизимининг ликвидлигини ҳамда молиявий бозорлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш марказий банк зиммасига юклатилган. Унинг ёрдамида хар қандай давлат мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга тадбиқ этади. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган учинчи йўналишда кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этиш, назарда тутилмоқда” Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сонли “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирларитўғрисида”ги қарорида умумиқтисодий, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати ўртасидагимувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш, пул-кредит сиёсатининг ликвидлиликнибериш ва жалб қилиш операциялари бўйича қўлланилаётган фоизли инструментлардан фойдаланишни кенгайтириш каби пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича долзарб вазифалар қўйилган1. Ушбу вазифаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан иқтисодиётда амал қилувчи пул-кредит механизмларининг такомиллашув даражасига узвий боғлиқдир. Бу эса, иқтисодиётда вужудга келадиган айрим номутаносибликларни ўз вақтида ва муваффақиятли бартараф этишда, ҳамда монетар сиёсат инструментларининг (қайта молиялаштириш ставкаси ва мажбурий заҳиралар нормаси) таъсирчанлигини оширишда тўсиқ бўла оладиган мавжуд муаммоларнинг аниқланиши ва ҳал қилинишини тақозо этади. Ҳозирги жадал иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий хўжаликнинг самарали фаолият юритиши учун валюта ва пул-кредит сиёсати орқали макроиқтисодий баркарорликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Download 272.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling