Тошкент молия институти банк иши факультети “Банк иши” кафедраси Пул ва Банклар фанидан
Хитойда миллий валютанинг номинал алмашув курси ва экспорт ҳажми23
Download 272.64 Kb.
|
Замонавий монетаризм ва унинг асосий қойдалари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хитойда пул массасининг йиллик ўсиш суръатлари ва нақд пулларнинг М2 пул агрегатидаги салмоғи 24 .
- 4. Замонавий Монетаризмни Ўзбекистонда Марказий банкда қўллаш имкониятлари ва унинг амалий ахамияти
Хитойда миллий валютанинг номинал алмашув курси ва экспорт ҳажми23.
3-жадвал
3-жадвал маълумотларидан кўринадики, Хитой экспортни рағбатлантириш мақсадида миллий валютанинг номинал алмашув курсини паст даражада сақлаб турмоқда. 2013-2021-йилларда юаннинг AҚШ долларига нисбатан номинал алмашув курси барқарор бўлгани ҳолда, 2021-йилда 2020-йилга нисбатан 0,5 фоизли пунктга ошган. Юаннинг номинал алмашув курсини паст ва барқарор даражада сақлаб қолинганлиги экспорт ҳажмини ошишига кучли туртки берган. Хитойда пул массасининг ўсиш суръатининг барқарорлигини таъминланганлиги ва нақд пулларга бўлган талабнинг юқори эмаслиги Хитой Халқ банки томонидан олиб борилаётган пул-кредит сиёсатининг ижобий жиҳатларидан бири ҳисобланади. 4-жадвал Хитойда пул массасининг йиллик ўсиш суръатлари ва нақд пулларнинг М2 пул агрегатидаги салмоғи24.
4-жадвал маълумотларидан кўринадики, Хитойда пул массасининг ўсиш суръати 2013-2017-йилларда барқарор бўлган. Бунинг устига, 2017- йилда пул массасининг ўсиш суръати 2013-йилга нисбатан 5,5 фоизли пунктга пасайган. Бу эса, пул-кредит сиёсатини такомиллашганлигидан далолат беради. 4-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўринадики, Хитойда 2013- 2017-йилларда нақд пулларнинг М2 пул агрегати таркибидаги салмоғи паст ва барқарор даражада бўлган. Бунинг устига, 2017-йилда нақд пулларнинг М2 пул агрегатидаги салмоғи 2013-йилга нисбатан 1,0 фоизли пунктга пасайган. Бу эса, нақд пулларга бўлган талабнинг барқарор эканлигидан ва нақл пул айланмасини тўғри ташкил қилинганлигини кўрсатади. 2015-йил 30-ноябрда Халқаро валюта фонди (ХВФ) Хитой юанини халқаро резерв валюта сифатида тан олди. Чунки, ушбу санада ХВФ томонидан юанни СДРнинг валюта саватига киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. СДР ХВФнинг халқаро ҳисоб бирлиги бўлиб, унинг қиймати валюта савати орқали аниқланади. Унинг валюта саватининг таркиби ҳар 5 йилда кўриб чиқилади. Сўнгги марта СДРнинг валюта савати 2011-йилда кўриб чиқилган эди. Унинг савати таркиби 2016-йил кузда кўриб чиқилади ва Хитой юани СДРнинг валюта саватига бешинчи валюта бўлиб киради. Юаннинг СДРни валюта саватидаги улуши 10,92% қилиб белгиланди. 4. Замонавий Монетаризмни Ўзбекистонда Марказий банкда қўллаш имкониятлари ва унинг амалий ахамияти Пул-кредит сиёсатининг 2020 йил ва 2021-2022 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сонли «Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди. Жорий макроиқтисодий ҳолат, жумладан, инфляциянинг жорий динамикаси ва прогноз кўрсаткичлари, шунингдек, барқарор ва мувозанатли иқтисодий ўсишни таъминлаш зарурияти Марказий банк томонидан нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича аниқ ва янада таъсирчан чоралар кўришни тақозо этмоқда. Шу муносабат билан, мазкур ҳужжатни ишлаб чиқишда Марказий банк томонидан асосий эътибор таркибий ислоҳотларнинг янги босқичида инфляцион таргетлаш режимини фаол татбиқ этиш орқали пул-кредит сиёсати шароитларини белгилашга қаратилди. ● 2023 йилдан инфляциянинг 5 фоизлик доимий мақсадли кўрсаткичи (таргети); ● 2021 йилда инфляцияни 10 фоизгача пасайтириш мақсади белгиланди. Келгуси йилларда инфляциянинг доимий ва оралиқ таргетига эришишга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олиш учун асосий йўналишларни ишлаб чиқишда иқтисодий ривожланишнинг жорий динамикаси сақланиб қолиши, таркибий ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши ва жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларининг бироз секинлашиши каби омиллари инобатга олинади. Иқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсига кўра 2020 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмининг реал ўсиши 5,2-5,5 фоизни ташкил этиши, 2021-2022 йилларда 5,5-5,8 фоизгача тезлашиши прогноз қилинмоқда. Бунда, тижорат банклари томонидан иқтисодиётга ажратиладиган кредитлар қолдиғининг ўсиш суръатлари ЯИМ номинал ҳажмининг ўсиш суръатларига мутаносиб равишда, жумладан, 2020 йилда 20-25 фоиз атрофида (валюта курси ўзгаришларини ҳисобга олмаганда) бўлиши кутилмоқда. Асосий сценарий бўйича йиллик инфляция даражаси 2020 йил охирида 12-13,5 фоиз оралиғида бўлиб, 2021 йилда бир хонали сон даражасига тушади ва 2023 йилда эса асосий 5 фоизлик таргетга эришилади. Ушбу сценарийга кўра, ташқи иқтисодий шароитларнинг жорий тенденциялари сақланиб қолиб, асосий савдо ҳамкор давлатлар иқтисодиётида кескин ўзгаришлар юзага келмайди ҳамда асосий экспорт товарлари нархлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари ўсишининг ижобий динамикаси сақланиб қолади. Прогнозларга кўра, инфляция бўйича доимий мақсадли кўрсаткичга эришиш мақсадида пул-кредит сиёсатининг қатъий шароитлари сақлаб қолинади ва бунда иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкалари таъминланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ3272-сонли “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқаро рида умумиқтисодий, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати ўртасидаги мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш, пул-кредит сиёсатининг ликвидлиликни бериш ва жалб қилиш операциялари бўйича қўлланилаётган фоизли инструментлардан фойдаланишни кенгайтириш каби пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича долзарб вазифалар қўйилган25. Шу боис, Ўзбекистонда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хориж тажрибасида кенг қўлланилаётган монетар сиёсат воситаларидан фойдаланган ҳолда монетар сиёсатни такомиллаштириш мамлакат банк тизимини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида еътироф етилган. 2018 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банкларининг хорижий валюталардаги депозитларига нисбатан мажбурий захира ставкаси 14 фоиз қилиб белгиланди. Aйни пайтда еса, миллий валютадаги депозитларга нисбатан 4 фоиз ва хорижий валюталардаги депозитларига нисбатан мажбурий захира ставкаси 18 фоиз қилиб белгиланган26. Ўз навбатида, инфляция даражаси 2020 йилда 11,1 фоизни ташкил етди. Инфляцион таргет, яъни инфляциянинг мақсадли кўрсаткичлари бўйича инфляция даражасини 2023 йилда йиллик 5 фоизгача пасайтириш назарда тутилган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан монетар сиёсатни такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифаларни ҳал қилишда бир қатор ижобий ютуқларга еришилди. Хусусан: – 2017 йилнинг иккинчи ярмида Марказий банк томонидан қайта молиялаш кредитларини бериш амалиётининг жорий этилганлиги пул-кредит сиёсатининг, шу жумладан қайта молиялаш сиёсатининг самарадорлигини ошишига хизмат қилди. – 2018 йил 1 октябрдан бошлаб Марказий банкнинг мажбурий захира сиёсатини такомиллаштириш мақсадида мажбурий захира ажратмалари суммасини фақат миллий валютада шакллантириш тартиби жорий қилиниб, юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича захиралаш меёрлари бирхиллаштирилди, яни миллий валютадаги депозитлар учун мажбурий захира меёрлари пасайтирилди ва чет эл валютасидаги депозитлар бўйича мажбурий захира меёрлари оширилди27. – 2020 йил 1 январдан Марказий банк асосий ставкаси ва фоиз коридори, Марказий банк облигатсиялари ҳамда 2 ҳафталик ва 1 кунлик (овернайт) депозит, РЕПО ва своп операциялари амалиётга жорий этилди28. Download 272.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling