Тошкент молия институти банк иши факультети “Банк иши” кафедраси Пул ва Банклар фанидан
Ўзбекистонда банк тизимининг ЯИМдаги улуши (трлн. сўмда)29
Download 272.64 Kb.
|
Замонавий монетаризм ва унинг асосий қойдалари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-расм. Тижорат банклари томонидан пластик карточкалар бо’йича хизматлар ко’рсатилаётган мижозлар сони 30 . Хулоса
- Пул ва банклар” фанидан адабиётлар рўйхати
Ўзбекистонда банк тизимининг ЯИМдаги улуши (трлн. сўмда)29.
1-расм. Тижорат банклари томонидан пластик карточкалар бо’йича хизматлар ко’рсатилаётган мижозлар сони30. Хулоса Бугунги кунда дунёда барча соҳалар шидат билан ривожланиб бормоқда шу жумладан молия, банк, иқтисодиёт сохаси ҳам иновацион ривожланиш йўлида кетмоқда бу йўналишни мукамал билим олинмаса ривожланиш оқсашни бошлайди. Охирги йилларда Ўзбекистонда барча сохаларга ҳукумат тарафидан тизимли эътибор қаратиб келинмоқда монетар сиёсат орқали пул муомаласини тартибга солиш муҳум бўлиб қолмоқда. Монетар сиёсат жамиятдаги пул кредит сиёсатини тартибга солишга, нарх навони барқарор ушлаб туришга, Марказий банк тизимини соғлом мухитда иш юритишда, миллий валютанинг ташқи бозорлардаги барқарорлиги таъминлайди. Менинг курс ишимда Замонавий монетаризм сиёсати концепцияси, монетаризм қойдалари, хорижий давлатлар тажрибаси, Ўзбекистон Марказий банкда монетаризм қўланилиши тўғрисида маълумотлар келтирилган. Жаҳон иқтисодий амалиётидан маълумки, монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинаётганда Марказий банкнинг масъул мутахассислари асосий эътиборни мамлакатда иқтисодий ўсиш, нархлар, фоиз ставкалари, молия ва валюта бозорларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлаш каби бир қатор масалаларга қаратадилар. Юқорида қайд этилган мақсадларга эришишда мамлакатда амалга оширилаётган макроиқтисодий, монетар ва фискал сиёсатнинг мувофиқлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Акс ҳолда қўйилган мақсадларга муваффақиятли даражада эришиб бўлмайди. Марказий банк монетар сиёсатни амалга ошириш ва унинг мақсадларига эришишда етарли даражада самара бериши мумкин бўлган бир ёки бир-неча мақсадли кўрсаткичларни танлаб олиши муҳим аҳамиятга эгадир. Одатда марказий банк монетар сиёсатнинг оралиқ мақсади сифатида пул агарегатларидан, жумладан, пул массаси ёки пул базасидан фойдаланади. Марказий банк монетар сиёсатни амалга ошираётганда яккаю-ягона монетар кўрсаткичга асосланмаслиги керак. Чунки ҳар бир кўрсаткич маълум камчиликларга бўлиши билан бирга, улар иқтисодиётдаги маълумотларни тўлиқ ўзида акс эттира олмайди. Масалан, марказий банк монетар кўрсаткичлардан бири – пул массаси орқали иқтисодиётда пулга бўлган реал талаб ва таклифни аниқлаш, монетизация даражаси, пулнинг айланиш тезлиги ёки пул массасининг инфляцияга, алмашув курсига, фоиз ставкаларига ва умуман иқтисодиётга қай даражада таъсир этиши каби айрим масалаларни аниқлаши мумкин, холос. Иқтисодиётда шунга ўхшаш зиддиятли ҳолатлар иқтисодиётни, жумладан, банк тизими ва молия бозорларини эркинлаштириш жараёнларининг чуқурлашуви, алмашув курси бўйича чекловларни олиб ташлаш натижасида кучаяди. Бундай салбий ҳолатларни бартараф этиш учун макроиқтисодий ва монетар сиёсатнинг мослашувчан бўлишини талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифларим қуйидагилардан иборат: 1. Пул-кредит сиёсатининг бозор инструментларидан яъни, очиқ бозор сиёсати, валюта сиёсати, депосит сиёсатиларидан фойдаланишни йўлга қўйиш керак; 2. Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш зарур. Бунинг учун йирик юридик шахсларга биржа савдоларида иштирок этиш учун имконият яратиб бериш, шунингдек фонд биржасини замонавий талабларга жавоб беришини таъминлаш зарур; 3. Давлат йирик тижорат лойиҳаларини амалга оширишда ўз маблағлари ҳисобидан ойдаланиши ва бош ислоҳотчи сифатида қатнашиши лозим; 4. Республикамиз ҳудудидаги йирик компания ва фирмаларга облигациялар чиқариш учун ҳуқуқий ва амалий имкониятлар билан таъминлаш; “Тенгликни эркинликдан устун қўядиган жамиятда иккаласи ҳам бўлмайди. Тенгликдан кўра эркинликни қадрлайдиган жамият иккаласини ҳам катта даражада эришади”. М.Фридман “Пул ва банклар” фанидан адабиётлар рўйхати Download 272.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling