Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Ж.С.Миллнинг ижтимоий-иқтисодий назариялари
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
2. Ж.С.Миллнинг ижтимоий-иқтисодий назариялари
Унумли меҳнат назарияси. Ж.С.Миллнинг бу назарияси ўз моҳиятига кўра А.Смит назарияси билан ҳамоҳанг. Ж.С.Миллнинг таъкидлашича, фақат унумли меҳнат (натижаси кўриниб тура-диган меҳнат) “бойлик” яъни “моддий неъматлар”ни яратади. Унинг назариясидаги янгилик шундан иборатки, мулкни муҳофаза қилувчи меҳнатни ва жамғармаларни кўпайтиришга имкон берувчи малакага эга бўлиш учун сарфланадиган меҳнатни ҳам унумли деб ҳисоблайди. Ж.С.Миллнинг тасдиқлашича, агар бу истеъмол “жа-миятнинг ишлаб чиқарувчи кучларини қўллаб-қувватласа ва кўпай-тирса”, унумли меҳнатдан келадиган даромадлар унумли истеъмол ҳисобланади. Унингча, унумсиз меҳнатдан келадиган ҳар қандай даромад бу–фақат унумли меҳнат билан яратилган даромаднинг оддий қайта тақсимланишидир. Агар у ишчининг ва унинг оиласи-нинг яшаши учун зарур бўлган воситалар минимумини таъминласа, ҳатто иш ҳақи истеъмоли унумли ҳисобланади, унинг “зеб-зийнат” келтирадиган қисми эса унумсиз ҳисобланади. Ж.С.Милл қиймат, алмашув қиймат, истеъмол қиймат тушун-чаларини кўриб чиқади. Унингча, қиймат ишлаб чиқариш соҳасига эмас, балки муомала соҳасига хос ҳодиса ҳисобланади ва бир товарни бошқа товарга, шу жумладан, пулга айирбошлаш учун характерли бўлган ўртадаги нисбат ҳисобланади; бундай нисбат бозорда ўрнатилади. Қиймат (қиммат) нисбий тушунча бўлганлиги сабабли, у барча товарлар бўйича бирданига ошиши мумкин эмас. Алмашув қиймат (товар баҳоси) талаб ва таклиф мувозанатлашган нуқтада ўрнатилади, яъни талаб ва таклифга қараб ўрнатилади, ишлаб чиқариш харажатлари эса таклифни аниқлаб берувчи омил сифатида тавсифланади. Товар қийматнинг пулдаги ифодаси унинг баҳоси ҳисобланади. Баҳо бевосита рақобат асосида ўрнатилади. Рақобат эса харидор арзон олишга, сотувчи эса қиммат сотишга интилиши сабабли келиб чиқади. Эркин рақобатда бозор баҳоси талаб ва таклиф даражасига қараб ўрнатилади. Аксинча, «моно-полист ўз ихтиёрича хоҳлаган юқори баҳони ўрнатиши мумкин, фақат у харидор сотиб олиши ёки хоҳиши мумкин бўлган баҳодан юқори бўлмаса бас; аммо бунга у фақат таклифни камайтириш йўли билан эришиши мумкин». Узоқ давр мобайнида товар баҳоси унинг ишлаб чиқариш харажатлардан паст бўлиши мумкин эмас, негаки ҳеч ким ўз зарарига ишлашни хоҳламайди. Шунинг учун талаб ва таклиф ўртасидаги барқарор мувозанат «қачонки буюмлар бир-бирига фа-қат уларнинг ишлаб чиқариш харажатларига мос равишда айир-бошлангандагина ўрнатилади». Капитал ва фойда назарияси. Ж.С.Милл жамғариш нати-жасида вужудга келадиган меҳнат маҳсулотлари захирасини капи-тал деб атаган. Ишлаб чиқариш фаолияти капитал миқдори билан чегараланади. Капиталнинг ҳар бир кўпайиши ишлаб чиқаришнинг кенгайишига олиб келади. Агар меҳнат қилишга қобилиятли ки-шилар топилса ва улар ейиши учун овқат бўлса, улардан қандайдир ишлаб чиқаришда доимо фойдаланиш мумкин. Чунки инвестиция-нинг асоси сифатида капиталнинг ташкил топиши иш билан банд-лик доирасини кенгайтириш имконини беради ва агар «бойларнинг унумсиз харажатлари» ҳисобга олинмаса, ишсизликка барҳам бериши мумкин. Аммо Ж.С.Миллнинг таъкидлашича, капиталнинг ривож-ланишига бошқа чекланишлар ҳам хос. Уларнинг бири – капи-талдан келадиган даромадларнинг камайишидир. Уни Ж.С.Милл капиталнинг меъёрли унумдорлигининг пасайиши сабабли келиб чиқади, деб тушунтиради. Масалан, қишлоқ хўжалиги маҳсулот-лари миқдорини кўпайтириш ушбу миқдор эквивалентига нисбатан кўпроқ меҳнат сарфлаш эвазигагина бўлиши мумкин. Бошқача бўлиши асло мумкин эмас. Умуман, фойда тўғрисидаги саволни тушунтириб беришда Ж.С.Милл Д.Рикардо қарашларига асосланади. Ўртача фойда меъёрининг вужудга келиши шунга олиб келадики, бунда фойда ишлатилаётган капиталга мутаносиб бўлади, баҳо эса – харажат-ларга. «Сарф-харажатлар, яъни ишлаб чиқариш харажатлари бир хил бўлган жойда фойда ҳам бир хил бўлиши учун, нарсалар бир-бирига мутаносиб тарзда ишлаб чиқариш харажатлари бўйича айирбошланиши керак, ишлаб чиқариш харажатлари бир хил бўл-ган нарсалар бир хил қийматга эга бўлишлари керак, шунинг учун фақатгина бир хил харажатлар бир хил даромад олиб келади». Ж.С.Миллнинг ёзишича, рентага ўхшаган, махсус кўринишга эга бўлган фойда ҳам амал қилади. Гап амалда нисбатан устунликка эга бўлган ишлаб чиқарувчи ёки савдогар тўғрисида боради. Модомики, унинг рақобатчилари бундай устунликка эга эмас экан, унда «у маҳсулот қийматини аниқлаб берувчи ишлаб чиқариш харажатларига қараганда кам харажат сарфлаб бозорга товар чиқариши мумкин. Бунда ... устунликка эга бўлган киши рента олувчига ўхшаб кетади». Ж.С.Милл фойданинг вужудга келиш сабабини худди А.Смит ва Д.Рикардо каби тушунтиради: «Фойда айирбошлаш натижасида эмас…, балки меҳнатнинг унумдорлик кучи натижасида вужудга келади… Агар мамлакатдаги барча меҳнаткашлар томонидан яратилган маҳсулот, меҳнаткашлар иш ҳақи кўринишида истеъмол қиладиган маҳсулотдан 20 фоизга кўп бўлса, унда баҳонинг қандай бўлишидан қатъий назар, фойда 20 фоизни ташкил этади». Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling